Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
31.8K photos
3.17K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Нидерландия компанияси Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станция қуради

Нидерландиянинг “Stone City Energy” компанияси билан Сурхондарё вилоятида янги иссиқлик электр станциясидан электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим имзоланди.

Қуввати 1 560 МВт бўлган иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳасининг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Лойиҳа 2024 йилнинг якунига бориб ишга туширилиши режалаштирилган. Янги иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард куб метр табиий газ сарфига эга бўлиб, 1,1 миллиард куб метр газни тежайди. Унинг фойдали иш коэффициенти 63 фоизни ташкил этади.

Станция қурилиши давомида 2 000 дан ортиқ иш ўрни яратилади ва ИЭС ишга туширилгач, 150 нафарга яқин мутахассис доимий иш билан таъминланади.

2020 йилнинг декабрь ойидан бошлаб ўтказилган тадқиқотлар натижада Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиши учун 150 гектар ер майдони ажратилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Денов тумани маданият бўлими мудири;

— Шеробод тумани маданият бўлими мудири;

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 апрелдан 1 майгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
🌳 Сариосиёда лалми ерда кўркам боғ қилинди

Сариосиё туманидаги “Ҳуррият Ҳушвақт” фермер хўжалиги томонидан “Шарафобод” маҳалласи ҳудудидан 35,0 гектар лалми ер майдони ўзлаштирилиб, бодом, олча, олма, гилос ва нок кўчатлари экилиши натижасида кўркам боғ яратилди.

▫️ Хўжалик томонидан 220 тонна сиғимга эга мембрана ҳовуз бунёд этилиб, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилинмоқда.

🎤 “Бу ишни бошлашдан олдин синов тариқасида 4 гектар ерга сувсизликка бардошли кўчатлар етиштирдик. Кўзлаган натижага эришганимиздан сўнг фаолиятимизни кенгайтирдик. Ҳозирда боғ қатор ораларига зиғир, кунжут ва буғдой ҳам экканмиз”, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Тошмирзо Ёров.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
⚡️ Ўзбекистон Европага дуккакли экинлар экспортини йўлга қўйди

Global Export француз импортчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича олиб борилган фаол ишлар натижасида Франция бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни бошлаган Ўзбекистоннинг биринчи экспортчиларидан бири ҳисобланади.
Пентагон Афғонистонга бомбардимончиларни юборди

«Пентагон Америка қўшинларини Афғонистонни тарк этгунига қадар ҳимоя қилиш учун минтақага бомбардимончиларни юборди», – деди Пентагон вакили Жон Кирби. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

Шунингдек, у қўшимча стратегик бомбардимончиларни юборишни маъқуллаган.

Маълум қилинишича, минтақага аллақачон иккита« Б-52» бомбардимончи самолёти етиб келган.

«Қуруқликдаги қўшинлар ва ёрдамчилар сонини нафақат қўшинларни ҳимоя қилиш мақсадида, балки моддий-техник таъминот учун ҳам кўпайтириш мумкин», – дея қўшимча қилди Кирби.

Аввалроқ, Қўшма Штатлари 1 майга қадар Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаш ва 11 сентябрга қадар тугатиш ниятида эканлигини айтган эди.

Маълумот учун, АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп Байденнинг Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини танқид қилган.
Индонезия телеканалларига Сурхондарёнинг муқаддас зиёратгоҳлари ва буюк уламолари ҳақида лавҳалар узатилади

Индонезиянинг қатор ОAВ вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга келди. Улар 166 миллион аудиторияга эга “ANTV”, “CNN”, TVRI, RRI, TransTV, Trans7 ва ASWA Muslim TV каби телеканал мухбирларидан ташкил топган.

Делегация икки ҳафта давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, жумладан, Тошкент, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилади.

Меҳмонлар ташрифнинг иккинчи куни Термиз шаҳрида бўлишди. Уларга Сурхондарё вилоятининг сайёҳлик салоҳияти, зиёратгоҳлари ва тарихий обидалари билан таништиришга доир барча қулай шароитлар яратилди.

Маълумот учун, ОAВ вакилларининг ташрифи мобайнида Индонезия миллий телевидениесининг бир неча каналларида “Ўзбекистонда рамазон” теледастури яратилиб, унда Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларида индонезиялик томошабинлар учун Ўзбекистоннинг муқаддас зиёратгоҳлари ва буюк уламолари ҳақида маълумот берувчи материаллар узатиб борилади.
Интернетдаги «чегарадан чиққан» изоҳлар учун ОАВ ва блогерларни нималар кутмоқда?

▪️ 31 март куни имзоланган қонун билан, «Aхборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда веб-сайт эгаси, журналист ва блогер ўзи эълон қилган ахборот ва унга ёзиб қолдирилган изоҳ учун ҳам жавобгар бўлади. Яъни, ахборотдан жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган мақсадда фойдаланилишига йўл қўймаслиги, нотўғрилиги аниқланганда, дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

▪️ Қонунга зид изоҳни кўрмай қолганда, АОКА Мониторинг марказидан хабарнома борганидан сўнг 24 соат ичида ўчириб ташланса, ҳеч қандай оқибатни келтириб чиқармайди. Бироқ АОКА Мониторинг маркази материал ёки изоҳ қонунга зид эканини исботлаб бериб, уни ўчириш ҳақида огоҳлантиргандан кейин бу талабни бажариш мажбурий ҳисобланади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Сурхондарёнинг энг моҳир ёш мерганлари аниқланди.

Батафсил
👉https://diyor24.uz/11452

Diyor24.uz расмий канали👇

You tube | Telegram | Facebook | Instagram
“Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

2021 йил май ойидан республикамиздаги 14 та шаҳар ва туманда (Сурхондарёда Олтинсой тумани) бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

🗓 Мазкур янги тартиб 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич жорий этилади.
⚡️Марказий банк банк карталари эгаларини огоҳликка чақирди

Марказий банк турли фирибгарлик йўли билан банк карталаридаги пул маблағлари ечилишига йўл қўймаслик мақсадида фуқароларимизни огоҳлантирди.

"Ҳеч қачон телефонингизга келган банк карталари билан боғлиқ бир марталик юборилган SMS-кодни, тижорат банклари, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловаларига кириш ҳуқуқини берувчи логин ва паролларни ҳеч қандай шахсларга айтманг.

Улар сиздан олган маълумотлар (SMS код, логин ва порол ва ҳ.к) орқали банк картангиздаги пул маблағларини кўчириб олиш ёки сизнинг рухсатингизсиз бошқариш имконини қўлга киритади"
, дейилади хабарда.
Хотира бор экан – миллат барҳаёт

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 27 нафарни, фронт орти меҳнат фахрийлари 1895 нафарни, юз ёшдан ошган фуқаролар 101 нафарни ташкил этади.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага барча юртдошларимиз қатори сурхондарёликларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. Хусусан, 1941-1945 йиллар давомида фронтга 53 минг 365 нафар сурхондарёлик жўнатилган. Уларнинг 11 минг нафари жангда ҳалок бўлган.

Шу кунларда вилоятимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, орамиздаги барча фахрийларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш тадбирлари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Сурхондарё: Термиз туманидаги “Сурхон-керамикс” корхонаси

2019 йилда барпо этилган;
Лойиҳа қиймати 75 миллиард сўм;
150 киши иш билан таъминланган;
Йилига 10 минг тонна ўтга чидамли ғишт ва плиткалар, 180 минг квадрат метр турли рангдаги майолика маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати