Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
31.8K photos
3.17K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўра Боболов аҳоли билан мулоқотларини, аввало, энг чекка ва чегарадош қишлоқларда ташкил қилаётгани аҳолининг бирламчи ҳаётий масалалаларига ечим топиш имконини бермоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сариосиёда халқаро террористик ташкилотларга тегишли маърузаларни тарқатган шахс қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир чоғида Сариосиё туманидаги Феруз маҳалласида яшовчи Ў. Козимов (исм-шариф ўзгартирилди)га тегишли “Iphone 5J” русумли уяли телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирганида 233 та фотосурат ва 58 та диний мазмундаги видеоматериал борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, у телеграм мессенджери орқали диний мазмундаги “Бизни тўғри йўлга бошлагин”, “Соқол ўстириш тўғрисида” номли видеороликларни таниши А.Чориевга, “Тавба ва уни кечиктириш сабаблари”, “Ҳақ йўлида жам мужоҳидлар”, “Мен ёқтирган нашида”, “Ўлимим осон бўлсин десангиз”, “Гуноҳдан тийилишлик қандай бўлади, Абдуллоҳ Зуфар”, “Аллоҳ йўлида дўстлашиш” номли аудиоматериалларни яна бир таниши П.Воситовга тарқатгани аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасида Ў. Козимовнинг қўл телефонида сақланган ва интернет тармоғи орқали тарқатиб келган диний мазмундаги материаллар “Ўзбекистон ислом ҳаракати”, “Тавҳи ва жиҳод” каби фаолияти тақиқланган халқаро террористик ташкилотларга тегишли экани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича 25 ёшдаги Ў. Козимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси, 3-қисми, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Сурхондарё вилоятининг ҳудудий ва тармоқ ташкилотлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали қиймати 147,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Hudud Inform
#Сурхондарё_вилояти

Музработ туманида секторлар раҳбарлари ҳисоб берди

Сурхондарё вилоятида "қизил" ҳудудга киритилган чекка Музработ тумани етарли салоҳиятга эга. Бироқ, воҳадаги бир қатор йўналишларда кўрсаткичлар жуда паст. Айни пайтда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолининг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таьминлаш тумандаги барча раҳбарларнинг кундалик иши, муҳим вазифасидир.

Туманда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудни янада юксалтириш учун қандай ишлар амалга оширилиши керак? Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масала атрофлича муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фотоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ўзбекистон АҚШга пойабзал экспорт қилмоқда

Айни пайтда Ўзбекистондан пойабзал сотиб олаётган давлатлар сони 12 тани ташкил қилиб, улар қаторига бу йил АҚШ, БАА, Кувайт, Латвия ва Молдова қўшилди.

Давлат божхона қўмитасидан маълум қилишича, йил бошидан буён 27 миллион 978 минг долларлик 23 миллион 656 минг жуфт пойабзал экспорт божхона режимига расмийлаштирилган. Натижада, экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 91 фоизга ошди.

Маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига пойабзал импорти қарийб 74 фоизга қисқарди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
139 йил олдин почта алоқасини ўрнатиш бўйича ёзилган хат

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигидан хабар беришича, мамлакатимизда почта хизмати узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатади.

Буни Ўзбекистон миллий архивида сақланиб келаётган архив ҳужжатларидан ҳам кўриш мумкин. Бунга мисол сифатида Почта хизмати бошқарувчисидан почта Вазирига Казалинск ва Терекли ўртасида почта алоқасини ўрнатиш бўйича ёзилган илтимос хатини келтириш мумкин.

Мазкур хат Тошкент шаҳрида 1881 йил 24 февралда ёзилган.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
🏬 Давлат хизматлари марказлари шанба куни ҳам ишлайди

Давлат хизматлари агентлиги фуқаролар фикри ва истакларини ўрганиб, иш кунларини кўпайтирди.

Энди шанба куни соат 9.00дан 15.00гача Давлат хизматлари марказлари фуқароларга хизмат кўрсатади.

Бунда ҳар ҳафта мурожаатчилар оқими таҳлил қилинади. Агар шанба куни фуқаролар ташрифи кам бўлса, бундай марказларда хизмат кўрсатиш тўхтатилиши мумкин.

Фотосуратларда Ангор тумани давлат хизматлари маркази фаолияти акс этган.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw