Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.2K photos
3.21K videos
1 file
14K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Қумқўрғон туманини “қониқарсиз” ҳудуд тоифасидан чиқариш учун қандай чоралар белгиланган?

Президентимиз раислигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, “қониқарсиз” деб топилган туман, шаҳар раҳбарларига жамоатчилик олдида камчиликларни тан олиб, уни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериши зарурлиги вазифаси топширилганди.

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган навбатдаги сессиясида сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича режаларини тақдим этмоқда.

Сессия якунида ташкил этиладиган матбуот анжуманида сектор раҳбарларининг ОАВ вакиллари ва блогерларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтариши кўзда тутилган.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Қозоғистонда давлат хизматчиларининг совға олиши тақиқланди

Қозоғистонда давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш қонун билан тўлиқ тақиқланди.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, нархи энг кам иш ҳақининг икки бараваригача бўлган (5,5 минг тенге) совға учун маъмурий, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан ортиқ бўлган совғалар учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Илгари давлат хизматчиларига эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, нархи 27 780 тенгегача бўлган совғаларни олишга рухсат бор эди.

Шунингдек, давлат хизматига ёки давлат иши ва унга тенглаштирилган функцияларни бажариш билан боғлиқ лавозимга номзод бўлган шахслар учун ушбу ташкилотда ишлайдиган яқин қариндошлари, турмуш ўртоқлари тўғрисида ташкилот раҳбариятига ёзма равишда хабар бериш мажбурияти жорий этилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўра Боболов аҳоли билан мулоқотларини, аввало, энг чекка ва чегарадош қишлоқларда ташкил қилаётгани аҳолининг бирламчи ҳаётий масалалаларига ечим топиш имконини бермоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Сариосиёда халқаро террористик ташкилотларга тегишли маърузаларни тарқатган шахс қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир чоғида Сариосиё туманидаги Феруз маҳалласида яшовчи Ў. Козимов (исм-шариф ўзгартирилди)га тегишли “Iphone 5J” русумли уяли телефон аппарати холислар иштирокида кўздан кечирганида 233 та фотосурат ва 58 та диний мазмундаги видеоматериал борлиги маълум бўлган.

Шунингдек, у телеграм мессенджери орқали диний мазмундаги “Бизни тўғри йўлга бошлагин”, “Соқол ўстириш тўғрисида” номли видеороликларни таниши А.Чориевга, “Тавба ва уни кечиктириш сабаблари”, “Ҳақ йўлида жам мужоҳидлар”, “Мен ёқтирган нашида”, “Ўлимим осон бўлсин десангиз”, “Гуноҳдан тийилишлик қандай бўлади, Абдуллоҳ Зуфар”, “Аллоҳ йўлида дўстлашиш” номли аудиоматериалларни яна бир таниши П.Воситовга тарқатгани аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасида Ў. Козимовнинг қўл телефонида сақланган ва интернет тармоғи орқали тарқатиб келган диний мазмундаги материаллар “Ўзбекистон ислом ҳаракати”, “Тавҳи ва жиҳод” каби фаолияти тақиқланган халқаро террористик ташкилотларга тегишли экани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича 25 ёшдаги Ў. Козимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси, 3-қисми, “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Жорий йилнинг 9 ойи давомида Сурхондарё вилоятининг ҳудудий ва тармоқ ташкилотлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали қиймати 147,7 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилди.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Forwarded from Hudud Inform
#Сурхондарё_вилояти

Музработ туманида секторлар раҳбарлари ҳисоб берди

Сурхондарё вилоятида "қизил" ҳудудга киритилган чекка Музработ тумани етарли салоҳиятга эга. Бироқ, воҳадаги бир қатор йўналишларда кўрсаткичлар жуда паст. Айни пайтда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолининг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таьминлаш тумандаги барча раҳбарларнинг кундалик иши, муҳим вазифасидир.

Туманда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудни янада юксалтириш учун қандай ишлар амалга оширилиши керак? Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масала атрофлича муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Фотоматериал вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform