Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
33K photos
3.28K videos
1 file
14.2K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Энди Ёшлар парламенти ҳам бўлади

✍🏻 Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш бўйича Сенат Кенгаши қарори ҳамда махсус дастур лойиҳалари ишлаб чиқилди.

👬🧑🏼🦽Ушбу лойиҳага кўра, Ёшлар парламенти аъзолари 18 – 30 ёш бўлган фуқаролар орасидан гендер тенглик таъминланган ва жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳам жалб қилган ҳолда жами 100 нафар этиб шакллантирилади.

Бунда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган ёшлар вакилларидан ҳар бир ҳудуддан тенг миқдорда 6 нафардан жами 84 нафар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсиясига кўра 10 нафар ҳамда Сенатнинг Ёшлар маданият ва спорт масалалари қўмитаси тавсиясига биноан 6 нафар ёшлар Сенат Кенгаши қарори билан Ёшлар парламенти аъзолигига тасдиқланади.

❗️Ёшлар парламенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий характерга эга бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
⚡️15 июндан буюм бозорларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟩 “яшил” ва 🟨 “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади.

🚿Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши,

🌡 уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши,

😷сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган,

🚫инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
🟢 Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ айни кундаги эпидемиологик вазият:

1. 🟢 Ангор тумани (хавфсиз)
2. 🟢 Бандихон тумани (хавфсиз)
3. 🟢 Бойсун тумани (хавфсиз)
4. 🟢 Денов тумани (хавфсиз)
5. 🟢 Жарқўрғон тумани (хавфсиз)
6. 🟢 Қизириқ тумани (хавфсиз)
7. 🟢 Қумқўрғон тумани (хавфсиз)
8. 🟢 Музработ тумани (хавфсиз)
9. 🟢 Олтинсой тумани (хавфсиз)
10.🟢 Термиз тумани (хавфсиз)
11.🟢 Узун тумани (хавфсиз)
12.🟢 Шеробод тумани (хавфсиз)
13.🟢 Шўрчи тумани (хавфсиз)
14.🟡 Термиз шаҳри (ўрта хавфли)
15.🔴 Сариосиё тумани (юқори хавфли)

Уйда қолинг, зериксангиз бизга уланинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
▶️ Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

😷 Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:

❇️ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;
❇️ алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.
❗️Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:
⌛️ бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;
🚶🏽‍♂️ абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
⚡️ Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шарт эмас

Шерзод ШEРМАТОВ, Халқ таълими вазири:


📂 Битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади. Бунинг учун абитуриентнинг паспорт маълумотлари етарли.

📃 Зарур ҳолатлардагина мактабларда аттестатларни қоғоз кўринишида олиш мумкин. Электрон сканер кўринишида ҳам берилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
❗️ Республика ОТМга кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача онлайн рўйхатдан ўтади. Абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

🏢 Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Жорий йил 1 млн 270 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириш кутилмоқда;

Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;

✌️ Ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) my.gov.uz портали орқали;
2) ДТМ сайти орқали.

🕝 Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;

👉 Тест синовлари 64та бинода бўлади, бинолар рўйхати алоҳида эълон қилинади;

👉 Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);

👉 Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриент тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади;

👉 Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;

👉 Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;

👉 Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Билл Гейтс ресторанда овқатланиб бўлгач, официантга 5$ чойчақа узатди. Официантнинг юзида ҳайрат, бироз норозилик ифодаси кўринди.

Гейтс буни пайқаб, сўради:
- Нима бўлди?
- Мен ҳайрон қолдим. Шундоққина ёнингизда ўтирган қизингиз ҳозиргина 500$ чойчақа берди. Унинг отаси - сиз - дунёнинг энг бой одами эса 5$???

Гейтс табассум қилди ва жавоб берди:
- У дунёнинг энг бой одамининг қизи. Лекин мен ёғоч кесувчининг ўғлиман.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
⚡️⚡️⚡️Автобуслар ҳаракатига рухсат берилди

Жорий йилнинг 8 июнидан — “сариқ”🟡 ва “яшил”🟢 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобуслар ҳаракатларига рухсат берилди.

⛔️ Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Иффат

Ушбу сурат жазоирлик аёл Хола Байяга тегишлидир. У йўл четида нон сотиш билан шуғулланади. Аммо, эътиборли томони, у ҳамиша йўлга тескари қараб ўтиради. Ундан бунинг сабаби ҳақида сўрашганида, у “Биз маҳрам-номаҳрамлик, иффат-ҳаё асосида катта бўлдик, тарбияландик. Йўлга қараб ўтирсам отамнинг тарбияларига ва қабрдаги марҳум эримга хиёнат қилаётгандек бўламан”, – деб жавоб берган экан.

Ҳа, ҳаё ва иффатли бўлиш иймондандир. Миллат гўзал ахлоқлар билан боқийдир. Аллоҳ барчамизни ҳаё ва иффат соҳибларидан қилсин!

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Термизда замонавий талаб ва стандартларга тўлиқ жавоб бера оладиган полигон фойдаланишга топширилди

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Термиз шаҳридаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар янгидан ўрнатилган К-59- турдаги тақсимлаш тармоғига уланиши туфайли 2020 йилнинг 7 июнь куни соат 08:00 дан 17:00 гача "Маърифат", " Эски шаҳар," Жомий, "Шодлик", "Мажнунтол", "Саxоват" кўчалари электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлади.

Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Аҳли илм кишиларнинг биридан сўрашди:
– Баъзи болаларнинг зеҳни, тушуниш қобилияти жуда паст бўлади. Шундай болалар илм олмай бошқа иш қилганлари маъқулми, ўзи илм олиш учун инсон қанчалик зеҳнли, фаҳмли бўлиши керак?

Жавоб бердилар:
– Осмон билан ерни ажрата олса кифоя қилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Бир кўнгил иморати – минг Макка зиёрати

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани "Гулобод" МФЙда яшовчи Камолиддин бобо Жамилов турмуш ўртоғи Бибимарзия она билан маслаҳатлашиб савобли ишга қўл урди.

Улар муқаддас Ҳаж зиёрати учун тўплаган 70 миллион сўм пулини эл бошига иш тушган шу кунларда хайру саховат йўлида сарфлади.

Гап шундаки, “Гулобод” МФЙ аҳолиси шу кунгача 1964 йилда ўрнатилган трансформатордан фойдаланар, унинг эскилиги сабаб электр таъминотида узилишлар кузатиларди. Камолиддин бобо Ҳаж учун йиққан пулидан маҳаллага янги трансформатор ўрнатиб берди.

Саховатли, савобталаб инсонлар яхшилиги мукофотсиз қолмайди, албатта. Зеро, бир кўнгил иморати – минг Макка зиёрати, дейди халқимиз.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw