Surxondaryo viloyati hokimligi
24.5K subscribers
32.7K photos
3.26K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсой туманидаги замонавий “Хўжаипок” санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси дунёда олтингугуртли сув билан даволашга ихтисослашган бешинчи сиҳатгоҳдир.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 4 минг 13 кишини ташкил этмоқда

Охирги суткада 83 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати РИА Новости агентлигига.

“Тожикистонда душанба куни оқшомгача коронавирус билан касалланганлар сони 83 кишига кўпайди ва жами 4 минг 13 кишига етди”, – дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, ҳозиргача коронавирусдан 47 киши вафот этган, лекин мана беш кундирки ўлим ҳолати қайд этилмаяпти. 2 минг 89 киши даволаниб чиқди, 1 минг 814 бемор врачлар назоратида сақланмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
When this is over I'm looking forward to...

Лестер шаҳрида ўрнатилган “Умид доскаси“ ("Hope board")га ёзаётган қизалоқ. Ушбу доска одамлар учун пандемия тугаши билан нимани интиқиб кутаётганини ёзиш учун мўлжалланган.

The Guardian

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Одамзот умри у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетишдай гап.

Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савоб иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади.

Яна бир хиллари бор: ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлабку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади...


Ўткир Ҳошимов, "Икки эшик ораси" китобидан

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ахборот хизмати музқаймоқ истеъмоли бўйича хавфсизлик меъёрларини эслатди.

Катта ёшдаги инсонлар ҳафтасига икки донадан зиёд музқаймоқ истеъмол қилмасликлари тавсия қилинади. Ушбу маҳсулотнинг меъёрдан ортиғи фарингит, ангина, ларингит, риносунусит ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.

Музқаймоқ иссиқ чой билан истеъмол қилинса, томоқ яллиғланишининг олди олинади.

Музқаймоқни кондиционер ёқилган совуқ хонада истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

Тишлар илдизи ва милкларни шамоллатиб қўймаслик учун музқаймоқни оҳисталик билан, кам-камдан емоқ керак.

Болаларга музқаймоқнинг одатдаги меъёридан ярмини, 4 ёшдан бошлаб махсус шўрва ликопчасига эритган ҳолда бериш мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Гултувакдаги оғу “ҳосил”га киришга улгурмади

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Х.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадон ҳовлисидаги гултувак ва томорқада 5 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иш қўзғатилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Энди Ёшлар парламенти ҳам бўлади

✍🏻 Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш бўйича Сенат Кенгаши қарори ҳамда махсус дастур лойиҳалари ишлаб чиқилди.

👬🧑🏼🦽Ушбу лойиҳага кўра, Ёшлар парламенти аъзолари 18 – 30 ёш бўлган фуқаролар орасидан гендер тенглик таъминланган ва жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳам жалб қилган ҳолда жами 100 нафар этиб шакллантирилади.

Бунда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган ёшлар вакилларидан ҳар бир ҳудуддан тенг миқдорда 6 нафардан жами 84 нафар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсиясига кўра 10 нафар ҳамда Сенатнинг Ёшлар маданият ва спорт масалалари қўмитаси тавсиясига биноан 6 нафар ёшлар Сенат Кенгаши қарори билан Ёшлар парламенти аъзолигига тасдиқланади.

❗️Ёшлар парламенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий характерга эга бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
⚡️15 июндан буюм бозорларига рухсат берилади

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 15 июндан бошлаб 🟩 “яшил” ва 🟨 “сариқ” ҳудудларда буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади.

🚿Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши,

🌡 уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши,

😷сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори бўлган,

🚫инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
🟢 Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларидаги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ айни кундаги эпидемиологик вазият:

1. 🟢 Ангор тумани (хавфсиз)
2. 🟢 Бандихон тумани (хавфсиз)
3. 🟢 Бойсун тумани (хавфсиз)
4. 🟢 Денов тумани (хавфсиз)
5. 🟢 Жарқўрғон тумани (хавфсиз)
6. 🟢 Қизириқ тумани (хавфсиз)
7. 🟢 Қумқўрғон тумани (хавфсиз)
8. 🟢 Музработ тумани (хавфсиз)
9. 🟢 Олтинсой тумани (хавфсиз)
10.🟢 Термиз тумани (хавфсиз)
11.🟢 Узун тумани (хавфсиз)
12.🟢 Шеробод тумани (хавфсиз)
13.🟢 Шўрчи тумани (хавфсиз)
14.🟡 Термиз шаҳри (ўрта хавфли)
15.🔴 Сариосиё тумани (юқори хавфли)

Уйда қолинг, зериксангиз бизга уланинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
▶️ Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

Иномжон МАЖИДОВ, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

😷 Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:

❇️ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июлдан 20 июлгача;
❇️ алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.
❗️Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:
⌛️ бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;
🚶🏽‍♂️ абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
⚡️ Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шарт эмас

Шерзод ШEРМАТОВ, Халқ таълими вазири:


📂 Битирувчилар аттестат олиши шарт эмас. ХТВ базасидаги маълумот ДТМ базасига ўтказилади. Бунинг учун абитуриентнинг паспорт маълумотлари етарли.

📃 Зарур ҳолатлардагина мактабларда аттестатларни қоғоз кўринишида олиш мумкин. Электрон сканер кўринишида ҳам берилади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
❗️ Республика ОТМга кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача онлайн рўйхатдан ўтади. Абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

🏢 Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Жорий йил 1 млн 270 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириш кутилмоқда;

Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;

✌️ Ҳужжатлар 2 хил усул билан топширилиши мумкин:

1) my.gov.uz портали орқали;
2) ДТМ сайти орқали.

🕝 Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;

👉 Тест синовлари 64та бинода бўлади, бинолар рўйхати алоҳида эълон қилинади;

👉 Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);

👉 Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриент тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади;

👉 Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;

👉 Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;

👉 Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw
Билл Гейтс ресторанда овқатланиб бўлгач, официантга 5$ чойчақа узатди. Официантнинг юзида ҳайрат, бироз норозилик ифодаси кўринди.

Гейтс буни пайқаб, сўради:
- Нима бўлди?
- Мен ҳайрон қолдим. Шундоққина ёнингизда ўтирган қизингиз ҳозиргина 500$ чойчақа берди. Унинг отаси - сиз - дунёнинг энг бой одами эса 5$???

Гейтс табассум қилди ва жавоб берди:
- У дунёнинг энг бой одамининг қизи. Лекин мен ёғоч кесувчининг ўғлиман.

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFJgzUiE44fOQAxsEw