Surxondaryo viloyati hokimligi
24.6K subscribers
32K photos
3.18K videos
1 file
13.9K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Улуғбек Қосимов: “Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифаси - ишсизларга иш топишда кўмаклашиш ва маҳалла драйвери асосида иш ўринлари яратишдир”

Сурхондарё вилоятида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича ўтказилаётган семинарлар Шўрчи туманида ҳоким ёрдамчилари иштирокида давом этди.

Ҳоким ёрдамчилари “Бахштепа” маҳалласида “e-auksion” платформаси орқали олинган ерлардан фойдаланиш ҳолати, оилавий тикувчилик корхонаси, иссиқхона ва клиника маркази фаолияти билан танишишди. Янги лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали иш ўринлари яратиш ва фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Маҳалла ҳудудидаги ўйингоҳда вилоят ҳокими раҳбарлигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳа мутасаддилари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида “ишсизликдан ҳоли маҳалла” ўқув семинари ўтказилди. Унда ҳоким ёрдамчиларининг “еттилик”, аҳоли ва тадбиркорлар, тижорат банклари ҳамда алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишлари, маҳаллани ишсиз ҳудудга айлантиришдаги вазифалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси ишсиз фуқароларга иш топишда кўмаклашиш, оилалар фаровонлигини ошириш, ҳудуд драйверларидан келиб чиқиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш эканлигини таъкидлади. Ҳоким ёрдамчилари Президентимиз билдирган ишончни оқлаб, юклантилган вазифаларга виждонан ёндошишлари лозимлиги, коррупцион ҳолатлар мутлақо кечирилмаслиги қайд этилди.

Семинар сўнгида намунали фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг бир гуруҳи совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек, "Ҳоким ёрдамчилари боғи"да дарахт кўчатлари экилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар етакчилари учун Деновда, солиқчи ва ижтимоий ходимлар учун Сариосиёда семинар ўтказилди

Маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича вилоят миқёсида ўтказилаётган семинарлар Денов ва Сариосиё туманларида давом этди.

Хусусан, Денов туманида ўтказилган семинарда ёшлар етакчиларининг “еттилик” ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш каби вазифалари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиб олинди.

Сариосиё туманида Дашнобод қишлоғида эса маҳалла тизимига янгидан жалб этилаётган солиқ органлари ва ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари учун бўлиб ўтди. Унда солиқ ходимларига маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш, ижтимоий ходимларга ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифи якунида ушбу қишлоқдаги 65-сонли оилавий поликлиниканинг янги биноси қурилишига тамал тошини қўйди. Хайрли иш олдидан эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, дуога қўл очилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 октябрь куни вилоят ҳокими Дашнобод қишлоғида аҳоли билан учрашиб, уларнинг мурожаатларига асосан эски поликлиника биноси ўрнида янги ва замонавий, барча шароитларга эга поликлиника қурилишини маълум қилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Президент топшириғи ижроси: Термизий алломалар илмий меросини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи доирасида “Ал Ҳаким Ат-Термизий” мажамуасини зиёрат қилиш чоғида Термизий алломалар илмий меросини чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилган эди.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур вазифалар ижросига масъул диний соҳа мутасаддилари ва имомлар билан учрашди. Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилган учрашувда маҳаллалар ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний соҳа вакилларининг вазифалари, хусусан, алломаларимизнинг инсонпарварлик, тинчликсеварлик, бағрикенгликка асосланган ғояларини тарғиб этиш, кенг жамоатчиликка етказиш, айниқса, ёшлар онгига сингдириш, уларни муносиб авлод руҳида тарбиялаш долзарб масала эканлиги қайд этилди.

Мутасаддилар ҳамда диний соҳа вакилларига ҳудудларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни аждодларимиз мероси асосида ватанпарвар, фидоий қилиб тарбиялашда “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter