Surxondaryo viloyati hokimligi
24.5K subscribers
32.6K photos
3.26K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Хабар бериб борилаётганидек, маҳалла “еттилиги” учун ўтказилаётган семинарларнинг навбатдагиси Хотин-қизлар фаоллари учун Қумқўрғон туманида ўтказилди. Семинар аввалида шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган иштирокчилар туманнинг 10 та маҳалласида “еттилик”, хусусан, Хотин-қизлар фаолларининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказида бўлинди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирокида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этишда хотин-қизлар фаолларининг вазифалари, ҳудуддаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этилиши кўмаклашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг маҳалла “еттилиги” фаолиятини намунали йўлга қўйиш борасида берган топшириқларига асосан Сурхондарё вилоятидаги барча маҳаллалар Хотин-қизлар фаоллари ўз фаолиятларини қайтадан кўриб чиқиб, янги тизим бўйича ишларни сифатли ташкил этиш вазифаси топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Улуғбек Қосимов: “Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифаси - ишсизларга иш топишда кўмаклашиш ва маҳалла драйвери асосида иш ўринлари яратишдир”

Сурхондарё вилоятида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали йўлга қўйиш бўйича ўтказилаётган семинарлар Шўрчи туманида ҳоким ёрдамчилари иштирокида давом этди.

Ҳоким ёрдамчилари “Бахштепа” маҳалласида “e-auksion” платформаси орқали олинган ерлардан фойдаланиш ҳолати, оилавий тикувчилик корхонаси, иссиқхона ва клиника маркази фаолияти билан танишишди. Янги лойиҳаларни йўлга қўйиш орқали иш ўринлари яратиш ва фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Маҳалла ҳудудидаги ўйингоҳда вилоят ҳокими раҳбарлигида шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳа мутасаддилари ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида “ишсизликдан ҳоли маҳалла” ўқув семинари ўтказилди. Унда ҳоким ёрдамчиларининг “еттилик”, аҳоли ва тадбиркорлар, тижорат банклари ҳамда алоқадор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширадиган ишлари, маҳаллани ишсиз ҳудудга айлантиришдаги вазифалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаси ишсиз фуқароларга иш топишда кўмаклашиш, оилалар фаровонлигини ошириш, ҳудуд драйверларидан келиб чиқиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш эканлигини таъкидлади. Ҳоким ёрдамчилари Президентимиз билдирган ишончни оқлаб, юклантилган вазифаларга виждонан ёндошишлари лозимлиги, коррупцион ҳолатлар мутлақо кечирилмаслиги қайд этилди.

Семинар сўнгида намунали фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг бир гуруҳи совғалар билан тақдирланишди. Шунингдек, "Ҳоким ёрдамчилари боғи"да дарахт кўчатлари экилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар етакчилари учун Деновда, солиқчи ва ижтимоий ходимлар учун Сариосиёда семинар ўтказилди

Маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича вилоят миқёсида ўтказилаётган семинарлар Денов ва Сариосиё туманларида давом этди.

Хусусан, Денов туманида ўтказилган семинарда ёшлар етакчиларининг “еттилик” ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш каби вазифалари муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиб олинди.

Сариосиё туманида Дашнобод қишлоғида эса маҳалла тизимига янгидан жалб этилаётган солиқ органлари ва ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари учун бўлиб ўтди. Унда солиқ ходимларига маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш, ижтимоий ходимларга ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифи якунида ушбу қишлоқдаги 65-сонли оилавий поликлиниканинг янги биноси қурилишига тамал тошини қўйди. Хайрли иш олдидан эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, дуога қўл очилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 октябрь куни вилоят ҳокими Дашнобод қишлоғида аҳоли билан учрашиб, уларнинг мурожаатларига асосан эски поликлиника биноси ўрнида янги ва замонавий, барча шароитларга эга поликлиника қурилишини маълум қилган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter