Surxondaryo viloyati hokimligi
23.6K subscribers
37.3K photos
3.67K videos
3 files
15.4K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Президент топшириғи амалда: “Боғи эрам” маҳалласи обод манзилга айланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан оғир ҳудуд тоифасидаги маҳаллаларда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури асосида инфратузилмаларни ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, айни кунларда Музработ тумани “Боғи эрам” маҳалласида ҳам “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Маҳаллада қарийб, 13 км ички йўллар тошланиб, таъмирланди, 350 метр кв пиёдалар йўлаги барпо этилди. Ҳудуддаги 7 та трансформатор пункти таъмирланди ва 58 та темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 1,5 км электр ҳаво тармоқлари тортилмоқда. Кўчалар бўйлаб қуёш панелли тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Бундан ташқари маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида маҳалла идораси биноси, боғча ва тиббиёт масканини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Бугун Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига ўттиз тўрт йил тўлди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхон воҳаси – тарих ва бугун, миллийлик ва замонавийлик уйғунлашган диёр!

Мўжизавий табиати, ўзига хос урф-одат, анъана, миллий маданияти ва санъатига эга бўлган, полвонлар юрти Сурхондарёнинг туризм салоҳияти кундан-кунга юксалмоқда.

🔝 Воҳанинг туризм салоҳияти, тарихий жойлари, зиёратгоҳлар, экотуризм масканлари билан www.surkhan.travel сайти орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Ўзбек тили ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли

Сурхондарё вилоятида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланди.

Бугун вилоятнинг асосий байрам тадбири Термиз шаҳридаги Санъат саройида “Ўзбек тили ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли” шиори остида умумхалқ байрам сайли сифатида ўтказилди. Тадбирда давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, олий, ўрта махсус таълим ва умумтаълим мактаби профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, ўқувчилар иштирок этишди.

Байрам тадбирида сўзга чиққанлар ўзбек тилининг дунёдаги энг жозибадор, энг бой мулоқот воситаси эканини алоҳида таъкидлади. Маҳмуд Қошғарий қаламига мансуб жаҳондаги илк лексикологик луғат ҳам айнан ўзбек тилида ёзилганини фахр билан қайд этди. Мамлакатимизда мустақилликкача қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг тилимизни асраб-авайлаш ва нуфузини оширишдаги аҳамияти ҳамда кейинги йилларда қаратилаётган юксак эътибор ҳақида фикр алмашди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри санъаткорлари она тилимиз улуғланган саҳна асарларидан парчалар намойиш этди ҳамда воҳамизнинг таниқли санъаткорлари ва фольклор жамоаларининг чиқишлари ҳамда китоблар, ҳунармандчилик маҳсулотлари, тасвирий ва амалий санъат намуналари кўргазмаси ўтказилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Шеробод туманида бўлиб, янги саноат зонаси лойиҳаси ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши билан танишди.

Жумладан, Термиз шаҳри “Тинчлик” маҳалласида “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 3 гектар майдонда саноат ипотекаси асосида ташкил этилаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноат зонасидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси ўрганилиб, мутасаддиларга янги вазифалар топширилди.

Шундан сўнг вилоят раҳбари Шеробод туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 52-сонли мактаб спорт залининг қурилиши ҳамда дастурга асосан 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари билан танишилди. Ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши муҳокама қилиниб, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
👍1