Surxondaryo viloyati hokimligi
23.6K subscribers
37.7K photos
3.7K videos
3 files
15.5K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://gov.uz/oz/surxondaryo

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин азиз Устозлар!

Берган билим ва тарбиянгиз, катта ҳаётда бизга йўлак бўлаётган ўгитларингиз учун рахмат Устозлар...

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Шеробод туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан таниниш мақсадида Шеробод туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида асосан саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишилди. Жумладан:

“Шеробод агро импекс” МЧЖ томонидан 23 гектар майдонда гидропоника усулида замонавий иссиқхона комплекси ташкил этилган. Йиллик маҳсулот етиштириш қуввати 3,3 минг тоннани ташкил этувчи комплексда 300 та иш ўрни яратилган.

“Шеробод текстил инвест” МЧЖнинг ип калава ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда фаолият бошлаган бўлиб, 700 та иш ўрни яратилган. Умумий қиймати 34,8 млн доллар бўлган лойиҳанинг йиллик қуввати 14 минг тоннани ташкил этади.

“Агрохизмат шиндонг” МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи, хўжалик совуни ва омухта ем ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилган. Корхонада йилига 89 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 500 минг долларлик импорт ўрни қопланмоқда.

Вилоят раҳбари лойиҳалар фаолияти, маҳсулот ишлаб чиқариш ва етиштириш жараёнлари билан танишиб, мавжуд муаммолар юзасидан тадбиркорлар билан суҳбатлашди. Корхоналарни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш ва бошқа масалалардаги муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Масъулларга тегишли вазифалар топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Сурхондарёда фахрий устозлар эъзозланмоқда

Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан эзгу ташаббусни бошлади.

Узоқ йиллар таълим тизимида меҳнат қилиб, ёш авлод тарбиясига муносиб ҳисса қўшган фахрий устозларнинг хонадонида бўлиниб, уларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.

Ташаббус доирасида фахрий педагоглар хонадонлари дарвозасига "Бу хонадонда муҳтарам ва қадрли зот, ўқитувчи - мураббий яшайди" сўзлари ёзилган пешлавҳалар ўрнатилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шеробод туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти, маҳсулот етиштириш ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди.

Корхоналарнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, ечими борасида чора-тадбирлар белгиланди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter
Термиз шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш юзасидан тунги ўрганиш олиб борилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувохид Исмоилов мутасаддилар билан Термиз шаҳрининг "Боғишамол"  маҳалласи ҳудудидаги Фаровон массивида жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича тунги хизматга жалб этилган ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ҳамда "маҳалла бешлиги"нинг ҳамкорликда хизмат олиб бориш жараёнларини кўздан кечиришди.

Шунингдек, массивнинг бош режага мувофиқлиги кўриб чиқилиб, масъулларга янги лойиҳаларни амалга оширишда унга қатъий риоя қилиш бўйича огоҳлантириш берилди.

Ўрганиш жараёнида маҳалла фаоллари билан суҳбат қилиниб, аҳолининг муаммо ва таклифлари тингланди. Аввалги ташрифда берилган топшириққа кўра, автомобиллар турар жойи ва кўп қаватли уйларнинг ертўласида спорт зали, кутубхона ташкил этиш ишлари билан танишилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | Twitter