Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Қизириқ тумани 12-сонли умумтаълим мактабида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Унда “Зоом” платформаси орқали шаҳар ва туманлар студияларидан ҳокимлар, алоқадор масъуллар иштирок этишди.
Вилоятда жорий йил биринчи ярим йиллиги давомида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Айрим масъулларнинг ўз вазифасига нисбатан совуққонлиги, вояга етмаганларни таълимга тўлиқ жалб этилмаслиги оқибатида, ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилган.
Ҳолатлар танқидий-таҳлил қилиниб, бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш, зарур шароитлар билан таъминлаш бўйича ҳудуд раҳбарларига қатор вазифалар топширилди.
Муҳокамадан кейин вилоят раҳбари 12-сонли мактабдаги шароитлар билан танишиб, ўқув биносини жорий таъмирлаш бўйича туман мутасаддиларига топшириқ берди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Вилоят ҳокимининг салоҳиятли инвесторлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сурхондарёнинг логистика ва чегара олди савдо ҳудудлари, жумладан, “Термиз халқаро савдо маркази” ҳамда халқаро логистика маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳажмларини ошириш масалаларида салоҳиятли инвесторлар билан учрашув ўтказди.
“Термиз халқаро савдо” марказида ўтказилган учрашувда мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда инвестор ва экспортёрларга зарур шароитлар яратиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан кейин халқаро логистика маркази билан танишилиб, бу ердаги имкониятлардан инвестор ва экспортёрларнинг тўлақонли фойдаланишлари ва уларнинг фаолият юритишлари учун шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Мактаб таъмири, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш, спорт мажмуаси қурилиши – Термиз шаҳрида топшириқлар ижроси ўрганилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бугунги Термиз шаҳридаги ўрганиш ишларини мактаб таъмири билан танишишдан бошлади. 16-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида олиб борилаётган ишлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Янги ўқув йили бошлангунга қадар қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, мактаб фаолиятини бошлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
“Юлдуз” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларининг бориши, аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси ўрганилди ҳамда масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш якунида “Алпомиш” кураш мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Масъулларга мажмуа қурилишини белгиланган талаблар асосида, сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшриш вазифаси юкланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бугунги Термиз шаҳридаги ўрганиш ишларини мактаб таъмири билан танишишдан бошлади. 16-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида олиб борилаётган ишлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди. Янги ўқув йили бошлангунга қадар қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, мактаб фаолиятини бошлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
“Юлдуз” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларининг бориши, аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси ўрганилди ҳамда масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганиш якунида “Алпомиш” кураш мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Масъулларга мажмуа қурилишини белгиланган талаблар асосида, сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшриш вазифаси юкланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди