Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.8K photos
3.27K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Қизириқ тумани “Истиқлол” оилавий шифокорлик пунктининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди

Қизириқ тумани “Истара” маҳалласида жойлашган тиббиёт муассасаси биноси 1,1 млрд сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб, замонавий шароитлар билан таъминланди ҳамда муассаса оилавий шифкорлик пунктига айлантирилди. Бугун мазкур тиббиёт масканининг янгиланган биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, муассасада яратилган шароитлар, “Электрон поликлиника” тизимини жорий этиш ишлари, аҳоли тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишди. Масъуллар томонидан тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш, келиб тушган мурожаатларга асосан касалликлар динамикаси тўғрисида ахборот берилди.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида “Истиқлол” оилавий шифокорлик пунктига компьютер жамланмалари, УЗИ ва ЭКГ аппаратлари, тиббий жиҳозлар ҳамда патронаж ҳамшираларга планшетлар топширилди.

Вилоят раҳбари шу ернинг ўзида маҳалла нуронийлари ва фаоллари билан ҳам суҳбатлашди. “Истара” маҳалласида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларидан мамнун бўлган нуронийлар давлатимиздан миннатдор эканликларини билдиришиб, дуога қўл очишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Қизириқ тумани 12-сонли умумтаълим мактабида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мактабларни янги ўқув йилига тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Унда “Зоом” платформаси орқали шаҳар ва туманлар студияларидан ҳокимлар, алоқадор масъуллар иштирок этишди.

Вилоятда жорий йил биринчи ярим йиллиги давомида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Айрим масъулларнинг ўз вазифасига нисбатан совуққонлиги, вояга етмаганларни таълимга тўлиқ жалб этилмаслиги оқибатида, ёшлар ва вояга етмаганлар томонидан жиноятлар содир этилган.

Ҳолатлар танқидий-таҳлил қилиниб, бу борада масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш, зарур шароитлар билан таъминлаш бўйича ҳудуд раҳбарларига қатор вазифалар топширилди.

Муҳокамадан кейин вилоят раҳбари 12-сонли мактабдаги шароитлар билан танишиб, ўқув биносини жорий таъмирлаш бўйича туман мутасаддиларига топшириқ берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокимининг салоҳиятли инвесторлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сурхондарёнинг логистика ва чегара олди савдо ҳудудлари, жумладан, “Термиз халқаро савдо маркази” ҳамда халқаро логистика маркази имкониятларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ҳажмларини ошириш масалаларида салоҳиятли инвесторлар билан учрашув ўтказди.

“Термиз халқаро савдо” марказида ўтказилган учрашувда мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда инвестор ва экспортёрларга зарур шароитлар яратиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувдан кейин халқаро логистика маркази билан танишилиб, бу ердаги имкониятлардан инвестор ва экспортёрларнинг тўлақонли фойдаланишлари ва уларнинг фаолият юритишлари учун шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site