Surxondaryo viloyati hokimligi
24.4K subscribers
32.2K photos
3.22K videos
1 file
14K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Улуғбек Қосимов: "Бажарилаётган ҳар бир ишда сифат бўлиши керак"

Прездентимизнинг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кўчалар, кўп қаватли турар-жойларнинг ташқи қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқларга асосан Термиз шаҳридаги 37 та маҳаллада 58 км йўлларни асфальтлаш, 27 км йўлларга бетон қоплмаси ётқизиш, 24 км пиёдалар йўлаги барпо этиш, 33 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрининг “Нурли келажак” ва “Паттакесар” маҳаллаларида бўлиб, бу борадаги ишлар билан танишди. Ушбу иккита маҳаллаларда 900 метрга яқин йўлга асфальт, 650 метр йўлга бетон қопламаси ётқизилган, 2 км дан ортиқ масофада ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилган, 1,2 км пиёдалар йўлаги қурилган. Шунингдек, кўп қаватли турар-жойларнингфасад қисмларини бўяш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят раҳбари амалга оширилган ишларни ўрганиш давомида йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ўтди ва келгусидаги вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, пиёдалар йўлаги сифатсиз қурилгани танқид қилиниб, талабга жавоб бермайдиган қисмини бузиб, қайта қуриш, мавжуд боғча атрофини ўраш ва таъмирлаш ишларини якунига етказиш, автотураргоҳ ташкил этиш, йўл бўйлари ва очиқ майдонларда гул кўчатлари, райҳон экиш, айрим кўп қаватли турар-жойларнинг устини қайта таъмирлаб, ёпиш ва фасад қисмларини бўяб, замонавий кўринишга келтириш топширилди.

Мазкур топшириқлар ижроси учун икки ҳафта муддат берилиб, топшириқлар ижроси қайта ўрганилиши белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи ижроси: Термиз шаҳри маҳаллаларида инфратузилмани ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда

Термиз шаҳридаги 37 та маҳаллада йўлларни асфальтлаш, бетон қоплмаси ётқизиш, пиёдалар йўлаги барпо этиш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш ишлари давом этмоқда. Бугун вилоят раҳбари шаҳарнинг "Нурли манзил" ва "Паттакесар" маҳаллаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Саёҳат манзиллари: Бойсунга келмаган ким бор?

Мамлакатимизда ёзнинг жазирама, иссиқ кунлари бошланди. Табиийки, бу фаслда инсон соя-салқин жойларга ошиқади. Гўзал табиат қўйнида сайр қилишни истайди.

Сурхондарё вилояти нафақат, бой тарихий обидалари, археологик ёдгорликлари, шифобахш сувлари балки, ўзининг тўрт фасли билан ҳам дунёга машҳур. Бойсун, Ҳисор, Кўҳитанг тоғ тизмалари чўққиларида ёзда ҳам оппоқ қор зумраддек товланиб туради. Тоғ этакларида эса жазирама иссиқ кунларда баҳор нафасидан сархуш бўласиз. Масалан, айни пайтда воҳанинг Бойсун тумани марказида мевалар ғарқ пишаётган бўлса-да, осмонўпар тоғлар қўйнидаги қишлоқларда баҳор нафаси эсиб, ёз тафтидан безиган кишиларни ўз бағрига чорламоқда.

🔝 https://uza.uz/posts/489797

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жарқўрғон туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот

Бугун, 5 июнь куни Жарқўрғон тумани “Боймоқли” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Магнат агрохимя таъминоти” МЧЖга қарашли ғалла майдонида ёнғин содир бўлган. Ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:55 да хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:05 да етиб бориб, ёнғин соат 15:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида ғалла майдонининг 0,3 гектарлик қисми сақлаб қолинган ва оловнинг қўшни 30 гектарлик ғалла майдонига ўтиб кетишининг олди олинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб боришган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган бирламчи маълумотларга кўра, ёнғинга ҳудуддан ўтган 10 кВт электр тармоғининг ғалла майдонига узилиб тушиши натижасида содир бўлган қисқа туташув сабаб бўлган.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site