Surxondaryo viloyati hokimligi
23.6K subscribers
37.4K photos
3.67K videos
3 files
15.4K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Бандихонда янгиланган туғруқ комплекси иш бошлади

Бугун Бандихон туманида капитал таъмирдан чиқарилган, замонавий, 32 ўринли янгиланган туғруқ комплекси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, туғруқ комплексининг рамзий калитини топширди ва тиббиёт масканида яратилган шароитлар билан танишди.

Туғруқхона комплексини капитал таъмирлаш учун 6,6 млрд сўм, замонавий тиббий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар хариди учун қўшимча 400 млн сўм маблағ ажратилган.

Шунингдек, тадбирда вилоят раҳбари ҳамшираларга иш фаолиятида фойдаланишлари учун планшетлар ва уларнинг меҳнатларини рағбатланитириш мақсадида совғалар топширди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарёда округ сайлов комиссияси аъзолари таркиби тасдиқланди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Сурхондарё вилояти округ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

✉️Батафсил: https://uza.uz/posts/483861

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бандихон туманига ташрифнинг кейинги манзили 17-сонли математика фанини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган мактаби бўлди. Манзилда дастлаб туманда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишилди.

Вилоят раҳбари ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Вилоят ҳокими кубоги” учун “Заковат” интеллектуал ўйинларининг туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида ҳам иштирок этиб, ғолибларга пул мукофотлари ва совғаларни тантанали топширди, уларга мусобақанинг кейинги босқичида омадлар тилади.

Шундан сўнг мактабда 2 та хорижий тилни ўқитиш ва 1 та касб-ҳунар ўргатиш жараёнлари кўздан кечирилди. Мактабда инглиз ва немис тилларини ўқитиш, сартарошлик, дурадгорлик, қандолатчилик, тикувчилик, тўқувчилик каби касбларни ўргатиш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Шунингдек, вилоят раҳбари тумандаги барча мактаблар иштирокида ўтказилаётган “Касблар фестивали” тадбирида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган, фаол иштирок этган ўқувчиларга совғалар топширди.

Мактабга ташриф сўнгида тумандаги умумтаълим мактабларида марказлашган иситиш тизимини жорий этиш ҳолати ва амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишилиб, мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Ўқувчиларни таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқишини ошириш мақсадида бу каби тадбирларни мунтазам ташкил этиш, барча мактабларда хорижий тиллар ва касб-ҳунар ўргатишни сифатли йўлга қўйиш топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
❗️Сурхондарёда сел хавфи эълон қилинди

Жорий йил 18-20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғир ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Республика Гидрометеорология маркази хабарида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.

📞 Тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ хавфлар юзага келганда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган тезкор штабларга 101, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг етмиш учинчи сессияси видеоконференц алоқа тарзида ўтказилди

Сессияни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошқариб борди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, идора ва бошқармалар, ҳудудий студиялардан ҳокимликлар, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Сессия иши кун тартибидан ўрин олган ўн еттита масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойга давлат ташрифи билан келган Президент Шавкат Мирзиёев Сиань шаҳрида тантанали кутиб олинди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилояти бўйича е-auksion савдо платформасида очиқ ва шаффоф савдоларга чиқарилган 4 757 та тадбиркорлик учун ер участкалари

🗄 Олтинсой туманидан 127 та (кўриш)
🗄 Ангор туманидан 173 та (кўриш)
🗄 Бандихон туманидан 244 та (кўриш)
🗄 Бойсун туманидан 290 та (кўриш)
🗄 Музработ туманидан 356 та (кўриш)
🗄 Денов туманидан 443 та (кўриш)
🗄 Жарқўрғон туманидан 307 та (кўриш)
🗄 Қумқўрғон туманидан 497 та (кўриш)
🗄 Қизириқ туманидан 405 та (кўриш)
🗄 Сариосиё туманидан 152 та (кўриш)
🗄 Термиз туманидан 921 та (кўриш)
🗄 Узун туманидан 286 та (кўриш)
🗄 Шеробод туманидан 406 та (кўриш)
🗄 Шўрчи туманидан 143 та (кўриш)
🗄 Термиз шаҳридан 7 та (кўриш)

"E-AUKSION" мобил иловасини юклаб олинг!
⬇️App Store ⬇️Google Play

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятидаги давлат активлари, ер майдонлари, мулкларни e-auksion.uz орқали шаффоф аукцион савдоларида сотиб олинг

✍️Давлат активлари 81 та (кўриш);
✍️Давлат мулкини ижарага бериш 239 та (кўриш);
✍️Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкалари 2 246 та (кўриш);
✍️Кўчмас мулк 280 та (кўриш);
✍️Автомототранспорт 46 та (кўриш);
✍️Ер участкалари 5 216 та (кўриш);
✍️Ер қари участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 44 та (кўриш);
✍️Дарёлар ўзанларини тозалаш 13 та (кўриш);
✍️Махсус техникалар 17 та (кўриш);
✍️Банкротлик бўйича 41 та (кўриш);
✍️"Ўзпахтасаноат" АЖ мол-мулклари 2 та (кўриш);
✍️Бошқа мулклар 40 та (кўриш);
✍️Кўчма савдо жойлари 2 621 та (кўриш);
✍️"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 170 та (кўриш);
✍️Микромарказлар 8 та (кўриш).

🔝 +99899 203 00 30 (Сурхондарё вилояти вакили)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бандихонда янгиланган туғуруқ мажмуаси ишга тушди

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида қайта таъмирланиб, замонавий қиёфада бўй кўрсатган туғуруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Меҳнат фахрийлари, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этган тантанали маросимда кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиётни ривожлантириб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда юртимизнинг олис ва чекка ҳудудларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.


🔝https://uza.uz/posts/484025

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM