⚡️Расмий хабар
Хабарингиз бор, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятидаги мавжуд барча даражадаги таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнлари 18 январдан бошланиши белгиланган эди.
Бироқ жорий ҳафтада ҳам об-ҳавода пасайиш кузатилаётганлиги, шунингдек, ота-оналарнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, вилоятдаги мактабгача, мактаб ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий ўқув юртларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

АЁҚШдаги навбатларнинг ортиб кетишини бартараф этиш чоралари кўрилади

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш жараёнида Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларида юзага келган тирбандликни кўриб, навбатда турган ҳайдовчилар билан суҳбатлашди.
Хусусан, Жарқўрғон тумани “Маслаҳаттепа” маҳалласи ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасида узун навбатлар юзага келган. Автомобилларга газ берилмаётгани эса аҳоли ўртасида кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Вилоят раҳбари ҳайдовчиларга аҳоли хонадонларини узлуксиз газ таъминоти билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчаларга вақтинча газ берилмаётганини, айни шароитда хонадонларнинг газ таъминоти ҳар доимгидан ҳам муҳим масала эканлигини таъкидлади.
Ҳозирда бензин ёқилғисини АЁҚШларга етказиб бериш чоралари кўрилаётгани, бу бўйича зарур ишларни амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилганлиги маълум қилинди.
Вилоят раҳбари топшириғи билан АЁҚШда электр энергияси тикланиб, автобилларга бензин ёқилғиси қуйиш бошланди.
Вилоятдаги барча АЁҚШларига узлуксиз бензин ёнилғиси етказиб бериш ва белгиланган нархларда сотилишини таъминлаш бўйича масъуллар бириктирилиб, уларга қатъий топшириқлар берилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Брифинг | Қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида жойларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан
Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходими Хасан Мирзаев иштирокида қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида Сурхондарёда амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди. Унда амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъул ходими Хасан Мирзаев иштирокида қиш мавсуми мамлакатимизда кузатилаётган об-ҳавонинг пасайиб кетиши натижасида Сурхондарёда амалга оширилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди. Унда амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Термиз нефт базаси” МЧЖдан биржа савдолари орқали бензин ёқилғисини ҳарид қилган ва етказиб берилган АЁҚШлар рўйхати
(2023 йил 17 январь ҳолатига)
“Термиз нефт базаси” МЧЖ томонидан берилган маълумотга кўра вилоятимиздаги мавжуд автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари рўйхати илова қилинмоқда.
Ҳайдовчилар ушбу рўйхатдаги бензин етказиб берилган АЁҚШлардан бензин ёқилғисини ҳарид қилишлари мумкин.
Маълумот учун, АЁҚШларда навбатларнинг юзага келишини олдини олиш мақсадида ушбу рўйхат ҳар куни эълон қилиб борилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
(2023 йил 17 январь ҳолатига)
“Термиз нефт базаси” МЧЖ томонидан берилган маълумотга кўра вилоятимиздаги мавжуд автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари рўйхати илова қилинмоқда.
Ҳайдовчилар ушбу рўйхатдаги бензин етказиб берилган АЁҚШлардан бензин ёқилғисини ҳарид қилишлари мумкин.
Маълумот учун, АЁҚШларда навбатларнинг юзага келишини олдини олиш мақсадида ушбу рўйхат ҳар куни эълон қилиб борилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоят ҳокимининг ҳудудларни ўрганиш юзасидан навбатдаги ташрифи манзили Шўрчи тумани бўлди

Вилоят ҳокими ҳар куни воҳанинг шаҳар ва туманларида олиб борилаётган ишлар, янгидан йўлга қўйилаётган лойиҳалар, ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиб, фуқаролар билан учрашмоқда. Бугун шу мақсадда вилоят раҳбари Шўрчи туманига ташриф буюрди.
Ташрифнинг дастлабки манзили “Happy kids” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Бу ерда болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Вилоят раҳбари кейинги манзилда “Сурхон Строй Инвест” МЧЖ томонидан барпо этилган кўп қаватли турар-жой биноси билан танишди. Ушбу кўп қаватли турар-жой биноси хорижий инвестор томонидан қурилган бўлиб, вилоят раҳбари тадбиркорнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Масъулларга тадбиркорнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш, инвесторни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ушбу манзилдан чиқишда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Ҳар бир мурожаатни жойида ўрганиб чиқиб, ҳал этиш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.
Бундан ташқари вилоят раҳбари Шўрчи тумани ҳокимлигининг янги қурилаётган биноси билан танишди. Қурилиш ишлари якунига етказилмасдан чала қолган. Бино олдида қурилган йўлак талаб даражасида эмаслиги, бунга мутасаддиларнинг эътиборсизлиги танқид қилинди. Масъулларга қурилиш ишлари сифатини қайта кўриб чиқиш, ишларни якунлаш бўйича топшириқ берилди.
Кейинги манзилда вилоят раҳбари Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасининг янги қурилаётган биносини кўздан кечирди. Бу ерда ҳам қурилиш ишлари чала ҳолда бўлиб, ишлар молиялаштириш амалга оширилмаганлиги сабабли тўхтаб қолган. Масъулларга молиялаштириш ҳолатини ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича топшириқ берилди.