Surxondaryo viloyati hokimligi
24.5K subscribers
32.7K photos
3.26K videos
1 file
14.1K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Савдо ярмаркалари ва улардаги нархлар ўрганилди

Вилоят ҳокими Термиз шаҳридаги “Яшил дунё” марказий деҳқон бозорига ташриф буюриб, ҳудудда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари повильонлари билан танишди. Харидорлар билан нархлар, маҳсулотларнинг расталарда ёзилган нархларда сотилиши ҳамда сотувчилар билан бозорда яратилган шароитлар тўғрисидаги фикрларини тинглади.

Савдо расталари ва павильонлар дид билан жойлаштирилмаганлигини танқид қилиниб, бир кун муддатда аҳолига байрамона кайфият бағишлайдиган ҳолга келтириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, масъуллар иштирокида бозордаги тозалик ва санитария қоидаларига риоя этиш, бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотларнинг етказиб берилиши ҳолати ҳамда нарх-наволар ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти прокурори Садриддин Турдиев Денов туманида ташкил этилган арзонлаштирилган маҳсулотлар савдо ярмаркаси билан танишди.

Ташриф давомида вилоят прокурори тумандаги 67-сонли Санаторий мактаб интернати ўқувчилари ва 1-сонли Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларига янги йил байрами совғаларини топширди.


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
16-сонли мактаб биноси таъмирланади

Вилоят ҳокими Термиз шаҳри бўйлаб ўтказаётган ўрганиш ишларини 16-сонли умумтаълим мактабида давом эттирди. Мактаб биносини иситиш тизимининг ишлаш ҳолати, синф хоналари ва ўқувчилар ошхонасидаги шароитлар ўрганилди.

Улуғбек Қосимов ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашиб, мактабдаги таълим сифати билан қизиқди.

Яқин кунларда мактаб биносида таъмирлаш ишларини бошлаш, ўқувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Паттакесардаги “дом”лар таъмирланади

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрининг энг оғир ҳудудларидан бири бўлган “Паттакесар” маҳалласига ташриф буюрди. Ушбу маҳалладаги икки қаватли уй-жойлар бир неча йиллардан буён таъмирланмаганлиги, ҳудудда болалар майдончалари ва автотураргоҳлар мавжуд эмаслиги ҳамда йўллар абгор ҳолга келиб қолганлиги вилоят ҳокимининг эътирозларига сабаб бўлди ва бу борадаги ишларни ўз вақтида бажармаган, муаммога панжа ортидан қараб келган масъуллар фаолияти қаттиқ танқид қилинди.

Бу каби камчиликлар бу ерда яшаётган аҳолининг ҳақли эътирозига, уларнинг давлатдан норози кайфиятда бўлишига олиб келиши айтиб ўтилди ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида штаб фаолияти йўлга қўйилди. Штабга икки қаватли таъмирталаб уй-жойларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, болалар майдончаси, автотураргоҳ ташкил этиш, ҳудуддаги чиқиндиларни ташиб чиқариш, ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда йўлларда таъмирлаш ишларини амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими ушбу маҳалла ҳудудида Термиз шаҳридаги “Аёллар дафтари”га киритилган, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун қурилаётган 2 та кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Вилоят раҳбари қурувчиларга ишларни сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатларда якунлаш, қурилиш соҳасидаги назорат органларига ишларнинг сифатли ва муддатида бажарилишини мониторинг қилиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги бир қатор объектлар фаолияти билан танишди

Мутасаддиларга қуйидаги топшириқлар берилди:

ҳокимлик балансидаги ижтимоий уйда яшаётган 23 та оилани арзон уй-жой билан таъминлаш, бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб бериш;

Гулистон маҳалласининг Янги Ўзбекистон кўчасига бир ҳафта муддатда асфальт ётқизиш, ёритиш чироқларини ўрнатиш;

Ибн Сино кўчасида сифатсиз ҳамда талабларга риоя қилинмаган ҳолда қурилган соғломлаштириш йўлагини қайтадан қуриш;

“Яшил дунё” марказий деҳқон бозоридаги савдо расталари ва павильонларни тартибга келтириш, тозалик ва санитария қоидаларига риоя қилиш;

16-сонли мактаб биносида таъмирлаш ишларини бошлаш;

  “Паттакесар” маҳалласидаги икки қаватли эски уй-жойларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, болалар майдончаси, автотураргоҳ ташкил этиш, ички йўлларни яхшилаш;

собиқ “Юбилейний” бозори ҳудудини тартибга келтириш ва ҳудуддаги туннелни қайта таъмирлаб, ишга тушириш;

бозор ўрнида қурилиши бошланган объектлар қурилишини тугаллаш, ҳудудни ободонлаштириш.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
📊 Инфографика

Сурхондарё вилоятида 2022 йил январь-ноябрь ойларида бажарилган қурилиш ишлари тўғрисида маълумот

Вилоятда 2022 йил январь-ноябрь ойлари давомида 3 021 та қурилиш корхоналари томонидан 5 трлн 816 млрд 114 млн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Қурилиш ишлари 15 та йирик қурилиш ташкилотлари, 3 006 та кичик корхона ва микрофирмалар томонидан амалга оширилган.

Ҳисобот даврида 1 трлн 161 млрд 405 млн сўмлик янги уй-жойлар қурилган бўлиб, турар жойларни таъмирлашга 198 млрд 298 млн сўм маблағ сарфланган.

Қурилиш ишларида юқори улушга эга ҳудудлар:
Термиз шаҳри;
Сариосиё тумани;
Денов тумани;
Жарқўрғон тумани.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил байрами учун "Президент совғаси" ҳудудларга жўнатилди

Бугун вилоятнинг 15 та ҳудудига «Президент совғаси» автокарвони йўлга чиқди. «Президент совғаси» таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.

Шунингдек, Меҳрибонлик уйлари, Оилавий болалар уйлари, SOS болалар маҳаллалари ҳамда «Меҳрли мактаб»нинг 12 ёшдан катта бўлган тарбияланувчилари учун замонавий электрон китоблар ҳам мазкур совғалар таркибига киритилди.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига “Президент совғалари” туман (шаҳар) ҳокимликлари иштирокида жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари тантанали топширилади.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site