Surxondaryo viloyati hokimligi
24.2K subscribers
33.7K photos
3.34K videos
1 file
14.4K links
Surxondaryo viloyati hokimligi

Web site: https://surxondaryo.uz/

Ishonch telefoni: +998 (76) 224-02-89, 1088

Elektron pochta: [email protected]

Yuridik manzili: Termiz shahri, At-Termiziy ko‘chasi 1-uy.

@surxondaryouz_bot
Download Telegram
Сурхондарёда Рамазон ҳайити катта шоду хуррамлик билан бошланди

Муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни Сурхондарё вилоятида шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Эрта тонгда вилоятдаги 124 та жоме масжидларида ҳайит намози ўқилди. Унда 188 мингдан ортиқ намозхон саодатли кун ибодатини адо этди.

Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий номидаги жоме масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш ҳамда яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.

Рамазон ҳайити намозида юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуолар қилди.

Рамазон ҳайити амалларини адо этган воҳадошларимиз бир-бирларини байрам билан қутлашгач, яқинларини йўқлашга, беморлар ва муҳтожлар ҳолидан хабар олишга, уларга ҳадялар улашиш, хайру саховат каби эзгу амаллар бажаришга ошиқдилар.
Ҳурматли воҳадошлар ҳамда вилоятимиз меҳмонлари!

Дам олиш кунларини мазмунли ва мароқли ўтказишингизни таъминлаш мақсадида Ўзбек Миллий академик драма театридан ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, актриса ва актёрлар жамоаси, ёзувчилар билан ижодий ва маданий-маърифий учрашувлар бўлиб ўтади.

📍 Сурхондарё санъат саройида
🔹2.05.2022 йил соат 12:00 да Қизириқ ва Бандихон туманлари аҳолиси учун
🔹соат 15:00 да Термиз шаҳри ва Термиз тумани аҳолиси учун

📍"Сангардак" маҳалласи амфитеатрида
🔹3.05.2022 йил соат 12:00 да Сариосиё, Узун, Денов туманлари аҳолиси учун

📍Шўрчи туманидаги "Чароғон" маданият ва истироҳат боғи амфитеатрида
🔹3.05.2022 йил соат 18:00 да Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон туманлари аҳолиси учун

📍 Сурхондарё санъат саройида
🔹 4.05.2022 йил соат 12:00 да Жарқўрғон, Музработ туманлари аҳолиси учун
🔹соат 15:00 да Ангор ва Шеробод туманлари аҳолиси учун

📍 Бойсун тумани маданият марказида 5.05.2022 йил соат 11:00 да Бойсун тумани аҳолиси учун
🔹17:00 да "Паданг" қишлоғидаги "Бойсун баҳори" бўлиб ўтадиган катта саҳнада вилоятимиз аҳолиси ва воҳамиз меҳмонлари учун ижодий ва маданий-маърифий учрашув бўлиб ўтади.

Ижодий жамоа:
Ўзбекистон халқ артистлари - Ёқуб Аҳмедов, Эркин Комилов, Муқаддас Холиқова, Зуҳра Ашурова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти - Ёдгор Сагдиев, Ўзбекистон халқ ёзувчиси - Усмон Азим,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Саида Раметова, Раъно Ярашева, актриса - Дилноза Кубаева, актёрлар - Рихситилла Умаров, Шарофиддин Музропов, Режиссёр - Марат Азимов, Радист - Зайниддин Аҳмедов.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Ўзгидромет” сел келиш хавфидан огоҳлантирди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 3-5 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, вилоятимизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон, Музробот туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Марказ хабарида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарёлик саховатпеша тадбиркор 6 та оилани уй-жой билан таъминлади

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларига қўшимча устама тўланади

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан давлат тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларини рағбатлантириш йўлга қўйилди.

Унга кўра, мазкур тизим халқаро рейтингларда тиббиёт йўналишида биринчи 200 таликка кирган олий ўқув юртларининг клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган ва фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимларига татбиқ этилади.

📌 Номзодлар томонидан аризалар муассасанинг кадрлар бўлимига топширилади.

📌 Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи орқали рағбатлантирилади.

❗️Номзодларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устама вазир буйруғи чиққан кундан бошлаб бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг қуйидаги бараварида белгиланади:

клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган тиббиёт ходимига – етти баравари;

фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимига – ўн беш баравари.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг (71) 239-13-72 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
АКТ вазирлиги Сурхондарёда сайёр қабул ўтказади

🔰 АКТ хизматларидан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз ёки соҳани ривожлантириш бўйича таклифларингиз бўлса, сайёр қабулга ташриф буюринг.

Сурхондарё вилоятида АКТ соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб чиқиш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ҳамда вазирликнинг вилоятдаги корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида 2022 йил 5 май куни соат 10:00 да фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилади

🔻Шу муносабат билан сизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматларидан фойдаланишда муаммолар, соҳани ривожлантириш юзасидан таклифларингиз ва соҳа бўйича қизиқтирган саволлар бўлса, сайёр қабулга ташриф буюришингиз сўралади.

📍 Манзил: Термиз шаҳри Баркамол авлод кўчаси 30-уй. Матбуот уйи биносида
☎️ Маълумот учун телефон: 76-223 47 53

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали иштирокчилари тантанали кутиб олинди

Бугун эрта тонгдан Бойсун темир йўл вокзалида пойтахтдан ташриф буюрган 200 га яқин тажрибали режиссёр, продюсер, раққос ва раққосалардан иборат бир гуруҳ санъаткорлар тантанали кутиб олинди.

Улар халқаро фестиваль кунлари ўзларининг ноёб санъатларини узоқ-яқиндан келган фольклор шинаванларига кенг намойиш этиш учун "Бойсун баҳори" бўлиб ўтадиган асосий саҳнада пухта ҳозирлик кўришади.

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари "Бойсун баҳориʼ халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтадиган Паданг кенгликлари миллий қадрият ва ананаларимизга мос ҳолда безатилиб, халқимиз ўтмиши ва бугунини акс эттирадиган турли кўргазмалар, ноёб экспонатлар билан бойитилмоқда.

Нуфузли фестивалнинг кўрик-танлови ҳамда танловдан ташқари ўз маҳоратини намойиш этадиган фольклор-этнографик ансамбллар, бахши, жиров, оқинлар ва бошқа санаткорлар учун алоҳида саҳналар барпо этилиб, зарур шароит яратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли воҳадошлар!

Жорий йилнинг 5-6-май кунлари
Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Электрон кооперация портали маркази ташаббуси билан ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳамда доривор ўсимликларни қайта ишлаш, транспорт, логистика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси доирасида вилоятимиз ҳамда республикадан ташриф буюрадиган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиш ҳамда манфаатли шартномалар тузиш имкониятига эга бўласиз.

📞Қўшимча маълумотлар учун: +998762241228

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Сурхондарё вилоятининг қатор ҳудудларида сел келди

Бугун, 3 май куни республикамизнинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида қисқа муддатли ёғиб ўтган ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Мачай”, “Юқори Мачай” ва “Дарбанд” қишлоқларида қисқа муддати сел оқими кузатилган. Сел сувлари “Мачай”, “Юқори Мачай” қишлоқларининг ички йўлларига ҳамда “Дарбанд” қишлоғи ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” халқаро автомобиль йўлига тошган. Сел сувлари оқибатида аҳоли хонадонлари, ижтимоий объектлар ва коммуникация тармоқларига зарар етмаган. “Тошкент-Термиз” халқаро автомобиль йўлида транспорт воситалари қатнови тўхтатилмаган.

Шунингдек, Сариосиё туманининг тоғли “Хонжиза” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хурсандсой” сойида сув ҳажми ортиб, сой четига ўрнатилган 2 дона, 110 кВт кучланишли метал конструкцияли устунлар остини ювиши оқибатида ушбу устунларни ёнбошга йиқилишига олиб келган. Айни вақтда ушбу электр устунларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда хавфсизлик нуқтаи назардан вақтинчалик электр таъминотидан узилган. Ҳолат “Хонжиза” объект электр таъминотига таъсир кўрсатмаган, фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда.

Шу билан бирга, “Сангардак” сойи тепаликларидан оқиб тушган ёмғир сувлари тупроқ ва қум-шағалларни ички йўлларга оқизиб келган. Ёғингарчилик оқибатида аҳоли хонадонлари ва уларнинг мулкига зиён етмаган.

Ҳозирда сел оқимидан сўнг йўлларда йиғилиб қолган қум-шағал ва лойқаларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

🔘 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бойсун баҳори" халқаро фестивалига марҳамат!

Айни кунларда "Бойсун бахори" халкаро фестивалига кўрилаётган тайёргарлик авжида. Ҳақиқий ўзбекона муҳитни яратиш, ташриф буюрувчиларга юқори кайфият улашиш мақсадида бир-биридан ажойиб чиқишлар-у кўргазмалар тайёрланмоқда.

Бугун эса айнан ушбу фестивал учун пойтахтимиздан ташриф буюрган бир гуруҳ санъаткорлар "Бойсун" темирйўл вокзалида кутиб олинди. Эндиликда улар фестивал шукуҳини янада бойитиш ва уни юқори савияда ўтказиш йўлида хизмат қилишмокда.

Сиз азиз юртдошларимизни эса 7-8 май кунлари фестивалда кутиб қоламиз.

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсун ғорлари - Марказий Осиёдаги энг чуқур, дунёда ўхшаши йўқ, бир-бирига боғланган тизим ва дунё ғоршуносларини ўзига жалб қилган қадимий ғорлар

Махсус репортаж |
Бойсун тумани туризм соҳасидаги янги имкониятлар маскани.

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашиши мумкинми?

▫️Ҳокимликлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

🔹Кўп квартирали уйни бошқариш, унинг бошқарув усулини белгилаш тартиби қандай?

▫️Кўп квартирали уйни бошқариш, бошқарув усулини белгилаш уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан ҳал этилади.

▫️Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:

банклардан кредит олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиш;
кўп квартирали уйлар бошқариш органларининг ҳисобот бериш тартибини белгилаш.

☑️ Бошқариш усулини танлаш тўғрисида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаганда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлинмаси 3 ойда бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини белгилайди.

🔘 Бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

❗️ Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча мулкдорлар учун мажбурий.

🔹Кўп квартирали уйни ширкатлар бошқариши мумкинми?

▫️Ҳа, мумкин. Ширкат уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

➡️ Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50%дан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

📌 Ширкат раиси ваколати тугатилганда, 3 иш кунида раис кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, раис мажбуриятларини зиммасига олган шахсга топшириши шарт.

🔹Кўп квартирали уйларни бошқаришга ҳокимликлар ғайриқонуний аралашганда уй-жой мулкдорларининг қандай ҳуқуқлари мавжуд ёки улар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

▫️Бундай ҳолатда маъмурий судларга мурожаат қилиш мумкин. Манфаатдор шахслар маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

▫️Манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан 3 ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият юзасидан расмий баёнот берди

«Айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилаётир.

Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чорлайди», — дейилади баёнотда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Хушхабар: Сурхон қизи Умида Омонова шахматнинг иккита йўналишида жаҳон чемпиони бўлди

Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг рапид ва блиц йўналишларида Сурхондарё шахмат мактаби вакили 16 ёшли Умида Омонова ўз ёши тоифасида жаҳон чемпиони бўлди.

Жаҳон чемпионатида дунёнинг 40 давлатидан 330 нафардан ортиқ ёш шахматчи иштирок этди.

Маълумот учун, Умида Омонова 2006 йилда Сурхондарё вилояти Шеробод туманида туғилган, 2 карра жаҳон чемпиони, 2 карра жаҳон чемпионати совриндори, 10 карра Осиё ва 14 карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. Халқаро тоифадаги Fide “WFM” аёллар спорт устаси ҳамда Республика терма жамоа аъзоси. 2021 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Вилоятнинг айрим ҳудудларига сел келиши оқибатлари тўғрисида расмий маълумот

Жорий йилнинг 3 май куни вилоятимизнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган Бойсун ва Сариосиё туманларида ёғингарчилик натижасида автомобил йўлларига лойқа сувлар оқиб чиққан ҳамда электр симёғочларига қисман зарар етган. Юзага келган вазиятда аҳоли хонадонларига зарар етмаган.

Сариосиё тумани "Субҳидам" маҳалласида келган сел натижасида "Nexia 3" русумли автомашина эгасининг эҳтиётсизлиги натижасида сувда оқиб кетиши кузатилган. Ушбу ҳолат натижасида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Бугунги кунда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юзага келган вазиятни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтда вилоят ФВБда тезкор штаб ташкил қилиниб, ИИБ билан биргаликда тоғ ва тоғолди ҳудудларда назорат постлари ташкил қилинган, шаҳар ва туманлар билан доимий алоқа алмашунуви олиб борилмоқда. Вазиятни бартараф этиш бўйича ФВБ куч воситалари ва шахсий таркиби тўлиқ жалб этилган.

Шу ўринда аҳолидан ёғингарчилик вақтида тоғли ҳудудларга дам олиш ва бошқа мақсадларда имкон қадар бормасликлари ва чорва молларини сув ҳамда сел келиш ҳавфи бўлган ҳудудларда боқмасликлари сўралади.

Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Спортнинг шахмат тури бўйича жаҳон чемпиони Омонова Умида Шуҳрат қизига

Қадрли Умида Шуҳрат қизи,

Сизни ажойиб ғалаба — Грециянинг Родос шаҳрида шахмат бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида рапид ва блиц йўналишларида биринчи ўринни эгаллаб, 2 та олтин медални қўлга киритганингиз билан самимий табриклаймиз.

Дунёнинг 40 та давлатидан 330 дан ортиқ ёш шахматчи иштирок этган ушбу нуфузли чемпионатда 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Сизнинг Жаҳон чемпиони шарафига муяссар бўлганингиз барча юртдошларимизни, хусусан, воҳамиз ёшларини жуда қувонтириб, қалбида чексиз фахр-ифтихор туйғусини ўйғотди.

Спорт мусобақаларидаги ҳар бир чиқишингизни ҳамиша катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Сизни ўз ёш тоифасида 14 карра Ўзбекистон чемпиони, 10 карра Осиё чемпиони, 2 карра Жаҳон чемпиони бўлган Янги Ўзбекистоннинг энг кучли шахматчиси, халқаро тоифадаги энг ёш Fide “WFM” аёллар спорт устаси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори сифатида яхши биламиз, ютуқларингиздан доимо фахрланамиз.

Эришаётган ҳар бир ғалабангизни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг меваси сифатида юксак қадрлаймиз.

Сизни яна бир бор шахмат бўйича юксак маррани забт этганингиз билан қизғин табриклаб, мустаҳкам соғлик, ўқиш ва ишларингизда ривож, спортдаги фаолиятингизда янги-янги зафарлар тилаймиз!

Ҳурмат билан,
Сурхондарё вилоятининг фаол ёшлари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди

Бугун, 5 май куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик кўриш, ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий меҳмонларга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Ҳисобот берувчилар халқаро фестивалга тайёргарлик кўриш жараёнларининг якуний босқичида амалга оширилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида ахборот беришди.

Вилоят ҳокими халқаро миқёсда ўтказилаётган фестивалга тайёргарлик ишларини бугун тўлиқ якунлаш ва тадбирни юқори савияда ўтказиш бўйича барча чораларни амалга ошириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқларини берди.

Шундан сўнг, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан II жаҳон уруши қатнашчиларини тақдирлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Вилоятда истиқомат қилаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти меҳнат фахрийларининг хонадонларига бориб, улар яшаётган манзилларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарларига вазифалар юкланди.

Йиғилишда шунингдек, вилоятимизда фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи муҳокама қилиниб, кейинги кунларда вилоятимизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида кузатилаётган фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий соҳа объектлари ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига зарар етишининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ва туманлар ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди.

Вилоят ҳокими юзага келаётган фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш, оқибатларини тезкорлик билан бартараф этган ҳолда аҳоли ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда идоралараро тезкор штабнинг туну-кун, самарали ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатма ва топшириқларини берди.

Фото

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди

📍https://t.iss.one/axborot_xizmati/13062

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site