This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида содир бўлган нохуш ҳолат тафсилотлари билан эртага, 16 декабрь куни соат 20:30 да Сурхондарё телеканалида тайёрланган махсус репортажда танишишингиз мумкин.
👉 Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site

Forwarded from Respublika bolalar kutubxonasi/Rasmiy
Diqqat!!! Yilning eng faol "Bolalar kutubxonasi" aniqlanmoqda. So‘rovnomada ishtirok eting! Sizning ovozingiz tanlov g‘oliblarini aniqlab beradi.
Anonymous Poll
18%
7. Surxondaryo viloyati bolalar kutubxonasi
7%
8. Navoiy viloyati bolalar kutubxonasi
59%
9. Namangan viloyati bolalar kutubxonasi
6%
10. Farg‘ona viloyati bolalar kutubxonasi
6%
11. Xorazm viloyati bolalar kutubxonasi
5%
12. Qashqadaryo viloyati bolalar kutubxonasi
Сурхондарё вилоятида қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилинди
— Денов туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шўъбасига бириктирилган инспектори;
— Жарқўрғон тумани статистика бўлими етакчи мутахассиси;
— Узун тумани ҳокимлиги молия бўлими Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар шўъбаси мутахассиси;
— Қумқўрғон тумани 37 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Шеробод тумани ҳокимлиги молия бўлими Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими мутахассиси;
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бандихон тумани бўлими Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўбаси катта инспектори;
— Шеробод туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари;
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Юридик бюро мудири;
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сурхондарё вилояти бошқармаси Юридик бюро Бош ҳуқуқий маслаҳатчиси;
— Қумқўрғон тумани 27 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Сариосиё туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш шўба мудири;
— Қумқўрғон тумани 50 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Қумқўрғон тумани 16 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;
— Шўрчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳайвонлар соғлиғини сақлаш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат ҳавфсизлиги бўйича мутахассиси;
— Сурхондарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
❗️Ҳужжатлар 2021 йил 25 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Деновдаги портлаш бўйича уч киши қамоққа олинган - Бош прокуратура
Деновдаги портлаш бўйича жиноий иш доирасида уч кишига «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
“Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича тергов қилинаётган жиноят иши доирасида 15 декабрь куни Денов шаҳар газ бўлими бошлиғи, Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими жами 3 нафар шахсга Жиноят кодексининг 116, 214-моддалари билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Тўра Боболов чўпонлар ҳолидан хабар олди
Қиш мавсуми чорвадорлар учун синовли давр. Айниқса, ноқулай об-ҳаво шароити улар учун турли қийинчиликларни юзага келтиради.
Куни кеча, 15 декабрда вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, аҳоли яшайдиган пунктлардан узоқ масофада жойлашган чорвачилик субъектларидаги чорва қишловига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди.
Вилоят раҳбари чўпонлар Рустам Юлбарсов, Абдулла Умбаров ва Соатмурод Останақуловлар билан самимий суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.
Шунингдек, отарларда қишловнинг боришини, яъни қора-қўтонлар ҳамда чўпон уйларининг ҳолатларини, қишлов учун жамғарилган дағал ҳашак ва кучли озуқалар заҳиралари ҳолатини кўздан кечирди.
Ташриф сўнгида чўпонларга иссиқ кийимлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда чорва моллари учун тўйимли озуқа (арпа) маҳсулотлари етказиб берилди. Суҳбат давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Воҳа бўйлаб бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Давлат бошқаруви академиясида Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлиги учун амалий семинарлар ташкил этилди
Жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари 2022 йилда ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш "Йўл харитаси"ни тайёрлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари учун амалий семинарлар ташкил этилмоқда.
Семинарнинг дастлабки кунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Равшан Гулямов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Бекзот Мавлонов Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов, шунингдек вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасадди вакиллари иштирок этишди.
Амалий-семинарнинг биринчи куни Тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига қаратилган бўлиб, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича драйвер соҳаларни аниқлаш, маҳаллаларда оилавий тадбиркорлик дастурларини амалга ошириш, касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш, хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокамалар марказида бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат бошқаруви академиясида “Йўл харитаси”ни тайёрлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳокимлар учун ўқувлар ноябрь ойидан буён ташкил этиб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

“Бахшичилик санъати” UNESCO’нинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди
Ушбу элемент бўйича номинацион пакет Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси томонидан тайёрланиб, 2020 йилда тақдим этилганди.
Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, икки йил давомида UNESCO томонидан ўрганиб чиқилди ва бугун Парижда бўлган йиғилишида бахшичилик санъатини номоддий маданий мерос дея тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.
Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.
Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.
—
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Республику Корея с государственным визитом.
В аэропорту города Сеула состоялась торжественная встреча главы нашего государства. В честь высокого гостя был выстроен почетный караул. Произведены артиллерийские залпы.
Лидера Узбекистана встретили заместитель Премьер-министра Республики Корея Хонг Нам Ки и другие официальные лица.
Основные мероприятия саммита - двусторонние встречи и переговоры - пройдут в пятницу, 17 декабря.
#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президент бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табрик йўлларди
16 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси томонидан Бахшичилик санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев бахшиларга табрик йўлади.
Табрикда бу юксак эътироф дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бой маданиятига, ранг-баранг ижодий мактаблар ва изчил ривожланиш силсиласига эга бўлган ноёб бахшичилик санъатига улкан ҳурмат-эътиборининг ёрқин ифодаси эканлиги алоҳида эътироф этилган.
Шунингдек, ушбу санъат юртимиздаги турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниш ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида беминнат хизмат қилиб келганлиги ва бугунги кунда ҳам бу шарафли вазифани тўла адо этаётганлиги таъкидланган.
Бахшичилик санъати ёшларни она юртга, миллий-маданий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялаш, уларни адолат ва инсонийликка чорлаш, баркамол авлод бўлиб вояга етишида эзгулик элчилари бўлган бахши, оқин ва жировларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканлиги қайд этилган.
Давлат раҳбарининг табригида бахшичилик санъати ижрочидан бир вақтнинг ўзида ҳам моҳир шоир, ҳам истеъдодли хонанда, ҳам уста созанда ва актёрлик маҳоратига эга бўлишни талаб этишини, бунинг учун нафақат туғма қобилият, айни вақтда юксак ижодий салоҳият, тинимсиз изланиш зарурлиги билан алоҳида аҳамиятли эканлигига эътибор қаратилган.
Шунингдек, мамлакатимизда самарали фаолият олиб бораётган 250 нафардан ортиқ соҳа вакиллари орасида 25 нафарга яқини “Ўзбекистон халқ бахшиси” ва “Қорақалпоғистон халқ бахшиси” унвонлари, 1 нафари “Дўстлик ордени”, 11 нафари “Шуҳрат” медали, 7 нафари “Ниҳол” мукофоти, 2 нафари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганлиги қайд этилган.
Табрикда 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида ўтказилган биринчи ва жорий йил сентябрь ойида Нукус шаҳрида ташкил этилган иккинчи фестиваль минтақа ва халқаро ҳамжамият маданий доираларида катта қизиқиш уйғотганлиги эътироф этилган.
Бугунги кунда республика бўйича бахшилар синфи 115 тага етиб, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг умумий сони 1500 дан, ўқитувчилар сони эса 245 нафардан ортиқни ташкил этаётгани бу йўналишдаги ишларимиз кўламидан далолат беради.
Табрикда бахшилар - Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил бахши, Ислом шоир, Пўлкан шоир, Бола бахши Абдуллаев, Шоберди Болтаев, Боборайим Маматмуродов, Абдуназар Поёнов, Қора бахши Умиров, Шомурод Тоғаев, Қодир бахши Раҳимов, Зиёдулла Исломов, Норбек бахши Абдуллаев, Қаландар бахши Норметов, Абдуқаҳҳор ва Абдумурод Раҳимовлар номлари алоҳида эътироф этилди.
Табрикнинг тўлиқ матни билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг:
https://president.uz/uz/lists/view/4831

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига
Муҳтарам юртдошлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Денов туманидаги “Инденим” савдо мажмуасида содир бўлган портлаш тафсилотлари
👉 Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👉 Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туман ҳокимликлари студиясидан секторлар раҳбарлари, ҳокимликлар ходимлари, алоқадор бошқарма ва уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ҳам иштирок этди.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, Ёшлар форуми - 2021, давлат хизматчиларининг этикаси мавзуларига тўхталиб ўтишди.
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Мазкур ўқув соатини ҳавола 👉 https://bit.ly/3e181Ba орқали томоша қилишингиз мумкин.