Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Telegraph
Ички йўллар янгича ёндашув асосида таъмирланмоқда
Вобкент туман ички кўчаларни цемент бетон билан қоплаш тажрибаси тобора оммалашмоқда. Бунда қоплама қалинлиги асфальтга нисбатан 3 баробарга ортгани ҳолда харажатнинг сезиларли даражада камлиги йўлсозлар учун айни муддао бўлаётир. Масалан, 2022-2026 йиллар…
Forwarded from Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўллар равон - кўнгиллар шод: Фарғона шаҳри
Шу кунларда Фарғона шаҳрида ҳам халқа йўли, шоҳкўчалар, проспектлардан ташқари, кам қатновли ички йўллар ҳам асфальтлаштирилиб таъмирланмоқда. Жумладан, “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Турон ҳамда Бобур кўчаларига асфальт ётқизилмоқда.
– Ушбу маҳалладаги иккита кўчада 2,5 километрдан зиёд масофада асфальтлаштириш ишларини олиб боряпмиз. Зарур техникалар ёрдамида ишни сифатли ва пухта бажариш ҳаракатидамиз. Умуман, давлат дастурида кўрсатилган йўл харитасига биноан шаҳардаги ички йўлларни асфальтлаштириш учун 2 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилган, – дейди “Муҳаммад Файз” МЧЖ раҳбари
М. Хомидов. -Эни 12 метр ва зарур қалинликда ётқизилаётган асфальт ишларидан аҳоли беҳад мамнун.
– Қирқ-эллик йиллардан буён кўчаларимиз бунақа таъмирланмаган эди. Ҳар замонда “ямаш” ишларини айтмаса, эътибордан четда қолганди, – дейди Замирахон Тиллаходжаева.
Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Унга Президентлик Олий нишони ва байроғи топширилди. Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.
—
Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу и вступил в должность Президента Республики Узбекистан. Ему вручены Высший знак и штандарт Президента. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.
Facebook|Instagram|Twitter
—
Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу и вступил в должность Президента Республики Узбекистан. Ему вручены Высший знак и штандарт Президента. В эти минуты глава государства выступает с инаугурационной речью.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилиб, ўз лавозимига киришди.
Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.
"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.
Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", – деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Айни пайтда давлатимиз раҳбари нутқ сўзламоқда.
"Менга юксак ишонч билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга яна бир бор чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман.
Муқаддас Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат байроғига, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланишимни мен инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган сиёсатимизнинг яна бир юксак эътирофи сифатида қабул қиламан", – деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Шавкат Мирзиёев Президент сайлови янгиланган Конституциямиз асосида ўтказилгани унга чинакам халқчил руҳ ва мазмун бағишлаганини таъкидлади.
"Ушбу сайловда халқимиз ўз хоҳиш-иродасини эмин-эркин билдириб, Янги Ўзбекистон учун овоз берди, деб айтишга барча асосларимиз бор.
Мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ва масъулиятли бу сиёсий жараён эл-юртимиз билан биргаликда танлаган ва амалга ошираётган миллий тараққиёт йўлимиз нақадар тўғри эканини яна бир марта тасдиқлади.
Сайловда 15 та халқаро ташкилотдан 466 нафар, 47 та хорижий давлатдан 331 нафар вакил халқаро кузатувчи сифатида қатнашди. Шу билан бирга, 1400 нафар маҳаллий ва хорижий журналистлар сайлов жараёнларини атрофлича ёритиб борди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг узоқ муддатли миссиялари бутун сайлов жараёнларини бевосита кузатиб борди.
Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилотидан ҳам кузатувчилар иштирок этди. Буларнинг барчаси ушбу сайлов жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотганини кўрсатади.
Маҳаллий ва хорижий кузатувчилар сайлов миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган халқаро тамойиллар асосида, эркин ва демократик, соғлом рақобат ва сиёсий кураш муҳитида, очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтганини эътироф этдилар.
Бу, ўз навбатида, барчамизни бирлаштириб, ўз куч ва имкониятимизга бўлган ишончимиз, халқимиз, Ватанимиз олдидаги масъулиятимизни янада ошириши табиий, албатта", – деди Президент.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтмоқда. Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди, Президентлик Олий нишони ва байроғини қабул қилиб олди.
—
В Сенате Олий Мажлиса проходит церемония вступления в должность Президента Республики Узбекистан. Шавкат Мирзиёев торжественно принес присягу, принял Высший знак и штандарт Президента.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
#Жараён
РАВОН ЙЎЛЛАР - ЮРТ КЎРКИ: Поп тумани
Равон йўллар элларни элларга боғлайди, аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилади, турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олади.
Айни дамда Поп туманига кириш дарвозаси бўлган 4R-121 Фарғона ҳалқа йўлининг 38-39 км оралиғида йўл таъмири ишлари олиб борилмоқда. Туманнинг кириш дарвозасидан то чиқиш йўлигача бўлган масофада ободонлаштириш ишлари авжида.
Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари томонидан йўлнинг икки томони таъмирланиб 3,5 метрдан асфальт босиш ишларини бошлаб юборишган. Ҳозирда Фарғона ҳалқа йўлининг 38-39 км оралиғида йўл 7 метрга кенгаймоқда.
Мухтасар айтганда, амалга оширилаётган барча ҳаракатлар замирида юртнинг ободлигини таъминлаш, одамларни рози қилиш, халқнинг миннатдорлигига эришиш мақсади мужассамдир.