Andijon Avtoyo'l Axborot va Matbuot xizmati
135 subscribers
8.51K photos
534 videos
1 file
2.26K links
Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati Rasmiy kanali
Download Telegram
#ҲАШАР

Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан корхонада тозалов, оқлов ишлари олиб борилди.

Telegram I Instagram I Facebook
#ҲАШАР

Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бугун ҳашар бўлиб ўтди. Унда ходимлар ўз иш жойларида ободонлаштириш ишларини олиб бордилар.

Telegram I Instagram I Facebook
#ҲАШАР

Балиқчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан корхона ҳудудида бир қатор ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Telegram I Instagram I Facebook
#ҲАШАР

Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ҳам олиб борилган умумхалқ ҳашари барчада ўзгача таъсурот уйғотди. Бу каби ободонлаштириш ишларини олиб борилиши ишчи ходимлар кўнглидагип ватанпарварлик ҳиссини янада ошириши табиийдир.

Telegram I Instagram I Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эсима Охаши кўприги.
Дунёда мана шундай ноёб йўллар ва кўприклар ҳам бор.
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

Ҳукумат қарори (134-сон, 13.03.2021 й.) билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

🖥 Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” – махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

🧾 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

💼 Юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади.

📌 Адлия вазирлиги томонидан баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига баҳолаш ўтказилган йилнинг якунлари бўйича таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram