Andijon Avtoyo'l Axborot va Matbuot xizmati
135 subscribers
8.51K photos
534 videos
1 file
2.26K links
Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati Rasmiy kanali
Download Telegram
ШАҲАРДАГИ ИЧКИ ЙЎЛЛАР ТАЪМИРИ ДАВОМ ЭТОҚДА

Андижон шаҳрида жойлашган Шўрбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ишлар давом этмоқда. Маҳалла ҳудудидаги ўндан ортиқ кўча йўллари шағал - шебень билан текисланди. Пахтаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилган ишлар яна давом эттирилмоқда.

Telegram I Instagram I Facebook
МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

"Лойга ботган кўчалар" сарлавҳаси остида Асака тумани, “Неъматобод” МФЙ, Неъматобод кўчасининг ёғингарчиликдан кейинги аҳволи
тасвирга олинган фото суратлар орқали мурожаат келиб тушган эди.
Хозирда Неъматобод маҳалла фуқаролар йиғини Неъматобод кўчасида таъмирлаш ишлари йўлга қўйилди. Аслида ушбу кўча шебенланган бўлиб, йўлга ёғингарчилик натижасида тўпланган сувнинг чиқиб кетиш ариғи бўлмаганлиги сабаб кўча йўли қониқарсиз холатга келиб қолган.
Асака туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари тез кунларда якунланиши режалаштирилган.

Telegram I Instagram I Facebook
ЁШЛАР САНОАТ ҲУДУДИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР

Президент қарори лойиҳаси бўйича "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари" ташкил этилган бўлиб, унда ёш тадбиркорлик субъектларининг Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳудудида амалга ошириладиган ва бошқа инновацион, стартап ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш, хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларини молиялаштириш кўзда тутилган. Ҳужжат лойиҳасига кўра, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида энг кўпи билан 500 кв. М.гача бўлган ер майдонлари, истисно тариқасида, электрон аукцион савдоси ўтказмасдан, шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан ажратилган.
Шулардан бири Андижон туман Чўлпон массивида жойлашган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик ҳудудларида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Telegram I Instagram I Facebook
ЙЎЛИМИЗ РАВОН БЎЛСИН!

А373 М39 автойўли-"Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Андижон кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан бажарилаётган ушбу ишлар аҳоли ва ҳайдовчилар учун кенг қулайликлар яратмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Telegram I Instagram I Facebook