Andijon Avtoyo'l Axborot va Matbuot xizmati
135 subscribers
8.51K photos
534 videos
1 file
2.26K links
Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati Rasmiy kanali
Download Telegram
ЙЎЛЛАРНИ САҚЛАНГ

Кўп
холларда эътибор берадиган бўлсак, авто уловлардан йўлларни бўйига ташлаб кетилаётган чиқиндиларга гувох бўламиз. Машинадан ирғитиб ташланаётган ҳар хил турдаги чиқиндилар йўлларни ифлосланишига олиб келади. Сиз ишга, ўқишга кетаркансиз тонг сахарда кўчаларни тозалаб, супириб саришталигини таъминлаётган йўлчи ходимларга кўзингиз тушади. Уларнинг мехнатини қадрланг. Йўлларга тўпланган чиқиндилар йўл ҳаракати хавфсизлигига тахдид солиши мумкинлигини асло унутманг. Йўлларимизни покиза сақламоқ - ўз уйимизни покиза сақламоқдир.
"Ўз йўлимиз - ўз уйимиз" шиорини олға сураётган Андижон йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари ҳам йўл тозалиги билан бир қаторда йўл тўсиқларини ҳам оқлаб - бўяб боришмоқда. Уларнинг беминнат мехнати билан гўзал кўриниш касб этаётган йўлларни барчамиз бирдек сақлайлик!

Telegram I Instagram I Facebook
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
O‘zbekistonda har 100 ta uy xo‘jaligiga qancha avtomobil to‘g‘ri kelishi ma’lum qilindi.

Batafsil — https://dy.uz/owjQV

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
ИЧКИ ЙЎЛЛАРГА ЭЪТИБОР КУЧАЙДИ

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан барча вилоятлардаги ички хўжалик йўлларига эътибор, аҳамият кучайтирилмоқда. Шу мақсадда иш бошлаган Қўрғонтепа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан туманда ҳолати бўйича "энг оғир" деб топилган "Дардоқтепа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Зебуниса" кўчасида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Telegram I Instagram I Facebook
ХЎЖА МАҲАЛЛАСИ ҲАМ ОБОД БЎЛМОҚДА

Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тумандаги холати жуда оғир бўлган маҳаллалардан Хўжа маҳалласида шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Instagram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят хокими Шухратбек Абдурахмонов ташаббуси ва топшириғи билан кенг оммалашган #байтчелленж Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси томонидан давом эттирилмоқда.
Ушбу челленждан асосий мақсад буюк бобокалонларимиз хазрати Алишер Навоий, шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари муносабати билан, уларни улуғлаш, тарихимизга бўлган ҳурматни яна бир карра намоён этиш, ёшларга ушбу ғояларни сингдириш, улуғ мутафаккирлар ёдини абадийлаштириш каби ғояларни илгари суришдан иборат.
Ушбу #байтчелленж ни вилоят автомобиль йўллари бошқарма бошлиғи Т. Қараев бошлаб берди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамони Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беради.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герой расскажет о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОН ТУМАНИДА "ОБОД ҚИШЛОҚ"ДАСТУРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Юртнинг ободлиги, халқнинг фаровонлиги маҳалла ва қишлоқлардан бошланиши бор гап. "Обод қишлоқ" дастури доирасида Андижон вилоятида кенг кўламли ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан Андижон вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси таркибидаги Андижон тумани ўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари томонидан кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Хусусан, марказий кўчалар, Ойжамол МФЙ Олийгох кўчаларига махсус техникалар ёрдамида текислаш ва шебень ёткизиш ишлари якунланиб бормоқда. Туманда мазкур дастур доирасида барча сектор ҳудудларида ишлар қизғин олиб борилмоқда.

Telegram I Instagram I Facebook