Andijon Avtoyo'l Axborot va Matbuot xizmati
136 subscribers
8.51K photos
534 videos
1 file
2.26K links
Andijon Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi Matbuot xizmati Rasmiy kanali
Download Telegram
ЙЎЛНИ ҲАМ БОҒНИ ҲАМ ЯРАТАЁТГАН ЙЎЛЧИЛАР

Ердан унумли фойдаланиш, бир қарич ерни ҳам бўш қўймаслик бўйича амалга кирган ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда. Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги Марҳамат туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида боғдорчилик соҳаси анча илғорлаб кетди. Ўтган йили яратилган иссиқхонада бугунги кунда 1500 туп помидор, 200 туп бодринг, кўк пиёз, саримсоқ пиёз етиштирилмоқда. Бундан ташқари, корхона ҳудудининг 3 сотих майдонига картошка экилган бўлса, қолган ерларга 12 туп бодом, 8 туп ўрик, 23 туп олма, 6 туп шафтоли, 8 туп беҳи, 8 туп гилос кўчатлари ўтказилган. Шу билан бир қаторда 4 сотих майдонга балиқ ҳовузи ташкил этилган бўлиб, у ерда 2 кг дан 5 кг гача оғирликдаги балиқлар мавжуд. Яна, 5 та яшикда 10 оила асаларилар боқиб келинмоқда. Корхона ерларидан олинган ҳосил, балиқ, асал маҳсулотлари ишчи ходимлар учун бепул тарқатилади.

Фото: Автойўл матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди

“Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (210-сон, 14.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси қайта ташкил этилди.

📋 Қарор билан Жамғарма тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга мувофиқ Жамғарма:

👉 оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож хотин-қизларга уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб беради;

👉 хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соғлиғини сақлаш, аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади;

👉 хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштиради;

👉 хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОН ШАҲАР КЎЧАЛАРИ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Андижон шаҳрида жойлашган Ғайрат МФЙ, Ёрбоши МФЙ Найман кўчаси, Саховат МФЙ Тожикистон, Сой бўйи кўчаларида жорий ва тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/avtoyolpressa
"САЛОМАТЛИК ОЙЛИГИ" ДОИРАСИДА

Бўстон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳафтанинг ҳар жума кунини спорт куни деб эълон қилиб, бу кунда барча корхона ишчилари билан бир қаторда йўлсозлар ҳам спорт билан шуғулланиб, саломатлик машқларини бажаришмоқда. Иш аввалидан бажарилган машқлар барчага тетиклик бахш этмоқда.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/avtoyolpressa
"НОДИРАБЕГИМ" МАҲАЛЛАСИ МАРКАЗИЙ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНДИ

Шаҳримизнинг марказий МФЙларидан ҳисобланмиш Нодирабегим маҳалласида бугун кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, маҳалланинг марказий йўлларининг таъмирланиб текис ҳолатга келтирилиши йўловчилар, маҳалла аҳли ва ҳайдовчилар учун қулайликлар яратди, равон йўллар шаҳар қиёфасига мос кўринишга келтирилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
МАҲАЛЛАНИНГ БАРЧА ИЧКИ ЙЎЛЛАРИГА "ШЕБЕН" ЁТҚИЗИЛДИ

Нодирабегим маҳалласини ҳар тарафлама соз ҳолатга келтириш учун астойдил иш олиб борилмоқда. Шунингдек, маҳалланинг барча ички кўчалари бугунги кунга келиб шебенланиб, аҳоли учун барча фаслларда қулай ҳолга келтирилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube