Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
199 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
#Расмий_муносабат
Чортоқ ТЙФУК томонидан 4Р-119Чортоқ-Калишох-Балиқкўл-Хазратишох автомобил йўлининг 0-40 км оралиғида ҳозирда бахорги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Чортоқ-Санатория оралиғида 320 тонна асфалть бетон қоришмаси, геометрик шаклга келтириб очилган ямок ва картисимон йуллар таьмирланди. Ноқулай Об-хаво ҳолатида асфалть бетон қопламаларини таъмирлаш сифатсиз иш бажарилишига олиб келинишини инобатга олиб, таъмирлаш ишлари вақтинчалик тўхтатилди. Ёғингарчилик ўтиб кетгандан сўнг мазкур автомобил йўлининг таъмирлаш жараёни амалга оширилишини маълум қиламиз.
@namanganavtoyul
#matbuot_xizmati
#Танқидга_муносабат
Наманган ТЙФУК мутахассислари томонидан Хўжаобод кўчаси ўрганилганда, ушбу йўл "Openbudget.uz" электрон портали орқали ушбу кўчада яшовчи фуқаролар томонидан СМС овоз бериш йўли орқали танланган кўча эканлиги маълум бўлди. Унга кўра, "НРЖ Универсал йўл қурилиш" МЧЖ томонидан ажратилган маблағга ва смета хужжатларига асосан, Хўжаобод кўчасининг 160 метрида асфальтлаш ишлари бажарилган. Келгусида манзилли дастурга киритилгандан сўнг ёки "Openbudget.uz" электрон портали орқали қатнашиб қўшимча маблағ ажратилса, тендер асосида ғолиб чиққан МЧЖ ёки корхона томонидан пудратчи сифатида асфалтлаш ишлари яна амалга оширилишини маълум қиламиз.
@namanganavtoyul
#matbuot_xizmati
Forwarded from "Наманганйўлкўкалам"
Наманган автойўл бош бошкармаси - "Наманганйўлкўкалам'' унитар корхонаси томонидан Наманган вилояти Давлат ва Махаллий ахамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқаларига корхона питомник кўчатхонамиздан 2022 йил 22 март куни Поп тумани Давлат ахамиятидаги 4Р-112 "Фарғона халка йўли" автомобиль йўлининг 32-36 км.ларига оралиғи 1500 метр масофага 2-4 қатор қилиб жами: 550 дона Элдар сосна-400 дона, япон сафора -150 дона манзарали кўчатлари экилди ва давом эттирилмоқда.