Давлатимиз раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади.
Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.
“Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум.
Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу”, - деди Президент.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда ҳокимлар ва Автомобиль йўллари қўмитасининг йўллар учун жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш зарурлиги қайд этилди.
Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, бундай тарозиларни мамлакатимизда ҳам хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда.
Давлатимиз раҳбари тарозилардан фойда олиш учун эмас, аксинча, йўллар сифатини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўлади.
“Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмайди. Шунинг учун биз ҳам бу ишларга хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт”, - деди Президент.
Мисол учун, Европа Иттифоқида йўл хўжалиги соҳасида хусусий шериклик асосида сўнгги 10 йилда 120 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бизда эса бу борадаги ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Йўл соҳасидаги хусусий шериклик лойиҳаларида инвесторларга қўйиладиган шартлар ва давлатнинг мажбуриятларини аниқ белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Шаҳарларда йўлларни сақлаш, қишки қаров
ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ободонлаштириш идоралари зиммасида.
Бу вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун шаҳар ободонлаштириш бошқармаларини махсус техникалар билан жиҳозлаш лозимлиги таъкидланди.
Йўл бўйида дарахт экиш ишларини ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб ташкил этиш, экилган дарахтларни сифатли парвариш қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Йўл соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий техникаларни бошқара оладиган мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.
Бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилди. Аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилди. Бунинг ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.
Бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш зарурлиги айтилди.

Кўтарилган муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.
Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, “Автойўл” қўмитасига автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Лойиҳада йўл ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш бўйича уч йиллик туманбай дастурини, йўл корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашни, йўлларни сақлаш ишларининг бир қисмини хусусий секторга ўтказишни назарда тутиш вазифаси қўйилди.
Эндиликда йўлларни лойиҳалаштиришда комплекс ёндашув бўлади.
Яъни, қаерда тўхташ жойи бўлади, қаерда дарахт экилади, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қаерда жойлашади, деган саволларга лойиҳанинг ўзида тўлиқ жавоб бўлиши керак. Шундан кейингина лойиҳа қабул қилинади.

Йиғилишда бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилиши белгиланди.
“Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади.
Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади”, - деди Президент.
Ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 2024 йилда “Менинг йўлим” дастури доирасида 800 миллиард сўм ажратиш топширилди.
Хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқишда янгидан тузилаётган жамғарма имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Бунда, махсус ишчи гуруҳ йўл хўжалиги соҳасида инвестиция ва давлат-хусусий шериклик методологияси ва мезонларини ишлаб чиқади.
Вилоят ҳокимлари билан биргаликда лойиҳалар танлаб олинади ва инвесторларни жалб қилиш учун тайёрланади.
Йиғилиш давомида соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#munosabat
Ijtimoiy tarmoqlarga Namangan viloyati Davlatobod tumani To‘raqo‘rg‘on ko‘chasi yo‘li holati bo‘yicha yo‘llangan murojaat o‘rganilib, Namangan viloyati Ko‘priklardan foydalanish unitar korxonasi xodimlari tomonidan bartaraf etilganini ma'lum qilamiz.

Namangan viloyati Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
4R-112 “Farg‘ona halqa yo‘li” avtomobil yo‘lida olib borilayotgan ta’mirlash ishlari haqida ma’lumot beramiz
Tabiiy ofat tufayli Pop tumanidan o‘tuvchi Farg‘ona halqa yo‘lining 14,1kilometrining, 50 metr uzunlikdagi qismi sel oqibatida yaroqsiz holga kelgan edi.
Obyektda ta'mirlash ishlarini bajarish uchun 1 mlrd 800 mln so‘m mablag‘ ajratilgan bo‘lib, Namangan viloyati Ko‘priklardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan mazkur hududda sel kelish xavfi vujudga kelganda buzilmaydigan, yo‘lning sifatiga zarar yetmaydigan darajadagi yo‘l qurish ishlari bajarilmoqda.
Ayni paytda yer tayyorlash ishlari yakunlanib, semento-beton bosishga tayyorganlik ishlari ketmoqda.
Ishlar sentabr oyi oxirigacha yakunlanib, sifatli holatda aholiga foydalanishga topshiriladi.
Tabiiy ofat tufayli Pop tumanidan o‘tuvchi Farg‘ona halqa yo‘lining 14,1kilometrining, 50 metr uzunlikdagi qismi sel oqibatida yaroqsiz holga kelgan edi.
Obyektda ta'mirlash ishlarini bajarish uchun 1 mlrd 800 mln so‘m mablag‘ ajratilgan bo‘lib, Namangan viloyati Ko‘priklardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan mazkur hududda sel kelish xavfi vujudga kelganda buzilmaydigan, yo‘lning sifatiga zarar yetmaydigan darajadagi yo‘l qurish ishlari bajarilmoqda.
Ayni paytda yer tayyorlash ishlari yakunlanib, semento-beton bosishga tayyorganlik ishlari ketmoqda.
Ishlar sentabr oyi oxirigacha yakunlanib, sifatli holatda aholiga foydalanishga topshiriladi.
Namangan viloyati Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл хўжалиги соҳаси янгича ёндашув асосида ривожлантирилади
Шавкатжон Абдураззоқов: «Наманган вилоятида жорий йил давомида 1277 километр йўлларни таъмирлаш учун 683 млрд сўм маблағ ажратилди. Ўтган йилларга солиштирадиган бўлсак, 2017 йилда атиги 141 километр йўл таъмирланган. Бу тўққиз баробардан кўпрок ўсиш суръатини кўрсатиб турибди.
Наманган шаҳрида йўллар тирбандлигини олдини олиш мақсадида 2,5 км йўл ва иккита кўприк бир томонлама ҳаракатланиш тизимига ўтказилди. Шунингдек, бугунги кунда ички йўлларимизда ёритиш тизимлари тўла қуёш энергиясига ўтказилмоқда.
Вилоят автойўл хўжалиги тасарруфидаги Йўл кўкалам бошқармасини маҳаллий ҳокимиятга ўтказиб, уларни молиялаштириш, моддий-техник базасини кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди. Албатта Бунинг натижасида магистрал йўллар бўйларида яшил майдонларни ташкил қилиш, яшил макон умуммиллий акцияси доирасида йўлларимиз атрофларини кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилади».

Оb_havo
"O‘zgidromet" Namangan viloyati bo‘ylab 14 sentyabr kuni kuzatiladigan ob-havo ma’lumotini e’lon qildi.
Unga ko‘ra
Havo biroz bulutli bo‘ladi, ba’zi joylarda o‘zgarib turadi, yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat kechasi 15-20°, kunduzi 25-30°bo‘ladi.
RESPUBLIKANING TOG’OLDI VA TOG’LI HUDUDLARIDA
Havo o’zgarib turadi, ayrim joylarda qisqa muddatli yomg’ir yog’ishi, momaqaldiroq bo’lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat kechasi 8-13°, kunduzi 15-20°bo’ladi.