Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
194 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
Йўллар азал-азалдан узоқ-яқин ҳудудлар ва давлатларни туташтириб, одамларнинг оғирини енгил, манзилини яқин қилиб келган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Намангандаги сайловолди учрашувида вилоят йўл инфратузилмасини жаҳон стандартларига мослаш, бу орқали туризмни ривожлантириш бўйича таъкидлаган режалари амалий ижрога йўналмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Хитойнинг автомобиль йўллари қурилиш ишлари билан шуғулланувчи "China Railway 20TH Bureau Group" компанияси вакилларини қабул қилди.

- Ўзбекистонда кўплаб йирик объектлар қурилишида иштирок этганмиз, мана яқинда халқаро ва вилоятлараро қатновчи транспорт воситаларининг ўтказувчанлик қобилиятини яхшилаш мақсадида А-380 "Бухоро ҳалқа автомобиль йўли”ни қуриб тўлиқ фойдаланишга топшириш арафасидамиз, -деди компания бош муҳандиси Сон Жунцзюнь.

Ушбу компания вакиллари Поп-Наманган автомобиль йўлини ҳам халқаро стандартларга мос қиёфага келтириш бўйича таклифлари борлигини билдириб ўтишди. Учрашув давомида лойиҳа иши атрофлича муҳокама этилди.

Вилоятда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айниқса, бугунги кунда транспорт воситаларининг кундан-кун ортиб боришини инобатга олган ҳолда янги йўлларни барпо этиш, параллел кўчаларни ташкил этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, 4P-112- автомобиль йўлининг 0-75 км қисмини қуриш лойиҳаси ижроси натижасида тирбандликлар ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, 300 дан зиёд маҳаллаларда яшовчи 1 миллиондан ошиқ аҳоли ва 350 дан зиёд тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилишига эришилади.
#Fotonigoh

🔸Yurtimizda sokin kuz fasli hukmron. Hademay tabiatdagi yashillik o'z o'rninini oltin ranglarga bo'shatib beradi.

Biz esa kuzda Namanganning nurli manzillari sari chorlovchi "Tonggi Namangan yo‘llari" fotojamlanmasini e'tiboringizga havola etamiz.

Namangan viloyati Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
Atangan guzar mahallasi «Mening yo‘lim» loyihasi asosida ta’mirlanmoqda

Xabar qilinganidek, Yangi Namangan tumanining Atangan guzar mahallasi «Tashabbusli byudjet» dasturi doirasida o‘tkazilgan «Mening yo‘lim» loyihasi tanlovida g‘olib deb topilib, 1,85 mlrd mablag‘ni qo‘lga kiritdi. Endilikda mahallaning «Baraka» ko‘chasi hududidagi 2,1 km ichki yo‘llar asfaltlanib, soz holatga keltiriladigan bo‘ldi. Ayni paytda ko‘chada yo‘l chetlariga latok o‘rnatish ishlari olib borilmoqda.

Namangan viloyati Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVDA_BIZ

«Obod xonadon, obod ko‘cha, obod mahalla» - Mingbuloq tuman Qizilqum mahallasida amalga oshirilgan obodlik ishlari O‘zbekiston 24 telekanalida yoritildi

Namangan viloyati Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда пахта тераётган 90 ёшли онахонлар

90 ёшли Шаҳодат ая Саидалиева ва 88 ёшли Анорхон ая Мансурова Тўрақўрғон туманидаги «Бекобод» маҳалласида истиқомат қилади. Табаррук ёшни қоралаган опа-сингилларнинг бирлари 11, яна бирлари 9 нафар фарзандга бош. Икковларида 100 дан ортиқ невара-эваралар бор.
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по вопросам реформирования системы управления дорожным хозяйством, проектирования, строительства и содержания дорог.

Facebook|Instagram|Twitter