Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
164 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
418 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVDA_BIZ

Ички йўллар таъмирланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябридаги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадидаги қарорга асосан Наманган вилоятида кўплаб эски, вайронага айланган йўлларга янги асфальт ётқизиш, йўл қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Жараёнлар билан Наманган телеканали ракурсида танишишингиз мумкин

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
#муносабат 

Ижтимоий тармоқларда «Чуст тумани Каркидон қишлоғи йўли таъмирталаб ҳолатда» сарлавҳаси остида тарқалган мурожаатни ўрганиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Мурожаатда кўрсатилган йўл 4К-462-А Ғова қишлоғига автомобиль йўлининг 3-8-километрлари оралиғи цемент заводга хомашё ташувчи оғир юк автосамосвалларни ҳаракатланиши натижасида йўлнинг асфальт-бетон қопламасида бузилишлар, чўкишлар содир бўлган.

Ҳозирги кунда транспорт воситаларини ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, қопламанинг чўкган бузилган қисмларини қум-шағал аралашмаси билан тўлдириш ишлари олиб борилмоқда. 

Асфальт-бетон қоришмаси билан таъмирлаш ишлари йўлнинг асос қатламини меъёрий зичланишидан сўнг бажарилишини маълум қиламиз.
Чордонада замонавий кўприклар қурилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мингбулоқ туманида Давлат дастурига киритилган объектларда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида туманда бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили «Чордона» маҳалласи бўлди.

Ушбу маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Зардарё каналини Меҳршох кўчаси билан Сой бўйи кўчасини боғлаб турувчи 3 та кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолган.

Пудратчи «401-ХММКК» МЧЖ томонидан қиймати 7 миллиард 300 миллион сўм ҳисобига мазкур кўприклар янги қурилмоқда.

Ишчи гуруҳ ушбу ишлар билан танишиб, маҳалла аҳолиси, нуронийлар билан суҳбатда бўлди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларга шукроналик ҳисси барча аҳолини қамраб олганини нуронийлар таъкидлашди.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#flowers_fest_2023

Гуллар диёри Наманганда бўлиб ўтадиган 62-халқаро Гуллар фестивали ойлигига марҳамат!
⚡️ Бугун 9-апрель — Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун!

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336-йил 9-апрелда Кеш (Шаҳрисабз)нинг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос улусига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган.
#Obod_manzillar

Чуст туман аҳолиси минглаб йўловчилар учун равон ва хавфсиз йўлларни таъминловчи йирик асфальт ётқизиш лойиҳаси якунланганидан хурсанд бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 ноябрдаги 670-сонли қарорга асосан Чуст тумани Яккабулоқ МФЙ Машьал кўчасида 500 метр қисмида янги асфальт ётқизишни, йўл қуришни ўз ичига олди.

Туман масъулларининг сўзларига кўра, лойиҳа аҳолининг йўлларнинг сифатсизлиги ҳақидаги кўплаб шикоятларига жавобан амалга оширилган.

Янги асфальтланган йўллардан фойдаланаётган аҳоли бу ишлардан хурсанд бўлиб, силлиқ юзада автомобилни ҳайдаш ва пиёда юриш анча хавфсизроқ ва қулайроқ бўлганини эътироф этишди.

Умуман олганда, қарор асосидаги асфальт ётқизиш лойиҳаси нафақат Наманган, балки республиканинг барча ҳудудларидаги ички йўллар инфратузилмасини яхшилаш учун катта қадамдир ва аҳоли бундан хавфсизроқ ва қулайроқ қатнов қулайлигини кутишлари мумкин.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси