Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
199 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
#Танқидга_муносабат
"Наманганликлар" каналида қилинган мурожаатга кўра, Давлатобод тумани Элихон МФЙ даги йўл ҳолати бориб ўрганилди. Мазкур маҳалла "Обод қишлоқ" дастурига киритилган бўлиб, ушбу жойда сув тармоғи учун қазилган жойга эҳтиётсизлик натижасида "Нехиа" русумли автомашина тушиб кетган. Ҳозирда шу чуқурлар бартараф этилди ва "Обод қишлоқ" дастури бўйича яна ишлар давом эттирилаётганини маълум қиламиз.
@namanganavtoyul
#Matbuotxizmati
#Расмий муносабат!
"Наманганликлар" каналида берилган мурожаат юзасидан шуни маълум қиламизки, Наманган шаҳар Гўзал даҳаси кўчасида "Обод марказ" дастури доирасида олиб борилаётган асфальтлаш, замонавий пиёдалар ўтиш йўлаги, йўл четига янги латоклар ўрнатиш каби ишлар ҳали давом этаётганлиги боис, мазкур кўчада қатнов вақтинчалик тўхтатиб турилмоқда. Мақсад , аввало, "Обод марказ" дастури доирасидаги ишларни сифатли бажарилиши ва узоқ хизмат қилишини таъминлаш ҳамда аҳоли ва йўловчилар учун хавфсиз ҳаракатланишни амалга оширишдан иборат!
Гўзал кўчасида олиб борилаётган асфальтлаш ишлари ҳудудининг кўплиги катталиги боис, маълум вақт талаб этмоқда. Шу боис, йўлни тўлиқ ҳаракатланиш учун очиш ишлари хафтанинг ўрталарида амалга оширилиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз!
(Юқорида ушбу кўчада асфальтлаш ишлари давом эттирилаётгани акс этган фото илова қилинмоқда)
@namanganavtoyul
#Matbuot_xizmati
Наманган вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати.
"NAMANGANLIKLAR" ижтимоий каналига "Биз Чўкиб Боряпмиз" шиори остидаги видео Наманган шаҳар, Навоий кўчаси, 3- Поликлиника олдида машина қатнов йўлида ер чўкиб бормоқда деган танкидий видеога муносабат.
24.07.2021 йил куни Azizbek avtogaz МЧЖ томонидан автомобил йулидаги камчиликлар бартараф этилди.
@namanganavtoyul
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Мустақиллик 30 йиллигига қадар аҳоли мурожаатларини тўлиқ бартараф этиш чоралари кўрилади" - Шавкатжон Абдураззоқов

Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 июль куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг интервью берди.

Вилоят раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган олти ой давомида 54 мингга яқин виртуал ва тўғридан тўғри мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг аксари ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, тиббиёт, таълим ва бошқа соҳаларга тегишли.

Интервьюда айтилишича, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш бўйича янги тизимда ишлаш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими мурожаатлар мустақиллик байрамигача тўлиқ бартараф этилиши кераклигини таъкидлади.

➡️ Наманган хабарлари
Наманган вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси мутахассислари томонидан Давлатобод туман Навбахор МФЙ худудида жойлашкан Боғ кўчаси юзасидан мурожатга Муносабат.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Давлатобод туман Навбахор МФЙ Боғ кўчаси ўрганилганда хақиқатдан хам асфальтлашга мухтожлиги аниқланди ва ушбу кўча фўқаролари ва мурожаатчи Ё.Нуриддинова билан сухбатлашиб тушинтириш ишлари олиб борилди.

Давлатобод туман Навбахор МФЙ Боғ кўчаси 2021 йил дастурига киритиш учун таклиф берилди. Молиялаштирилгандан сўнг пудратчи корхона томонидан асфальтлаш ва тамирлаш ишлари олиб борилишини маьлум қиламиз.
@namanganavtoyul