Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
188 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
4R-112 Farg'ona halqa yo'li avtomobil yo'lining 39-kilometrida haydovchilarning xavfsiz harakatini ta'minlash maqsadida ta'mirlash ishlari olib borilmoqda
«4-Афросиёб» кўчасида 700 метр сув тармоғи янгиланяпти

Янги Наманган туманида ичимлик суви тармоғи етиб бормаган кўчаларда сув тортиш ишлари амалга оширилиб, эскирган тармоқлар янгиланмоқда.

Туманнинг Оромгоҳ маҳалласи ҳудудида жойлашган «4-Афросиёб» кўчасидаги 700 метр ичимлик суви тармоғи йиллар давомида эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Ҳозирда ушбу эскирган тармоқ янгиланяпти. Тармоқ таъмирлаш ишлари якунлангач, кўчага асфальт босилади.

Мазкур ишлар туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташаббусли бюджет жараёнининг жорий йилги иккинчи мавсуми 17 июлдан бошланади

▫️Ташаббусли бюджет жараёни 2023 йил 2-мавсум муддатлари:

🔹 таклиф киритиш – 17 июлдан 6 августгача;
🔹 лойиҳаларни саралаш – 6 августдан - 26 августгача;
🔹 овоз бериш – 26 августдан 15 сентябрга қадар.

☑️ Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши кутилмоқда (мазкур маблағлар мавсум якунига қадар ортиб боради).
#online

"Янги Наманган" шаҳарчаси автомобил йўли қурилиш ишлари кўздан кечирилди

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов "Янги Наманган" шаҳарчасининг асосий автомобиль йўли қурилиш ишлари билан танишди.

Магистралнинг 2,5 км узунликдаги устки қатлами муваффақиятли қуриб битказилган. Ушбу муҳим босқич бизни 3 км 170 метрлик бутун лойиҳани якунлашга яқинлаштирмоқда.

Ҳозирги кунда Тўрақўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан йўлда бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари ва тажрибаси қурилишнинг муаммосиз давом этишини таъминламоқда.

Вилоят ҳокими мутасаддилар аҳборотларини тинглаб, жараёнларни тезлатиш ва бошланган ишларни сифатли бажариб, тез фурсатларда топшириш кераклигини билдирди.

Ушбу йўл Наманган шаҳри аҳолиси ва йўловчиларига катта фойда келтирадиган юқори сифатли ва самарали автомобил йўли бўлиб хизмат қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу йўл келажак йўли», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган шаҳарчаси автомобиль йўли қурилиши жараёнлари билан танишди

Магистралнинг 2,5 км узунликдаги устки қатлами қуриб битказилди.

Ушбу йўл янги шаҳарнинг ўқ чизиғи бўлиб, турар-жой ва ижтимоий объектлар унинг атрофига барпо бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Йўл қурилиши билан бирга инфратузилма ишлари ҳамоҳанг олиб борилиши лозим. Бекатларда биринчи навбатда йўловчилар учун шароит бўлиши шарт», - Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод тумани Ғалаба кўчасидаги йўл қурилиши ишлари билан танишди