Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
183 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
#ЖАРАЁН

📌Попнинг Ипак йўли маҳалласида асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда

Маълумки, “Маҳаллаларда биринчи даражали муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли фармойиши қабул қилинган.

Фармойишга кўра Поп туманидаги маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалалар – ички йўлларни, ичимлик сув, электр энергияси таъминотини ва ижтимоий соҳа объектларини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Айни дамда ушбу фармойишига асосан Поп тумани 1-сектор ҳудудидаги Х.Олимжон, А.Навоий маҳаллаларини ўзаро боғловчи Ипак йўли маҳалласида ички йўллари асфальтланиб, равон ҳолатга келтирилмоқда.

- Кўчамиздан транспорт ўтса йўлдан кўтариладиган чанг тўғри ҳовлимизга кириб келади. Уйимиз доим чанг ҳолатда туриши кайфиятимизни бузарди. Энди келиб бир кўринг, бизнинг кўча ҳавас қиладиган даражада ўзгарди, - дейди маҳалла нуронийси Олимжон ота Мирзахолов.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқ туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-ФМ сон фармойиши ижроси юзасидан, дастурга тушган кўчаларда иш бошлаб юборилди.

Ҳозирда "Мустақиллик" МФЙ Зийнат кўчасида қиймати 772.5 миллион сўмлик, узунлиги 1.5 км асфальт бетон қопламаси ётқизилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-фм-сон фармойиши билан Наманган вилояти ҳудуди учун 123млрд маблағ ажратикиб, 216 километр асфалт ётқизиш белгиланган.

Тўрақўрғон туманидан мазкур дастурга тушган кўчаларда иш бошлаб юборилиб, ҳозирда Кужрон МФЙ “Биллур” кўчаси йўлига асфалт бетон қопламаси ётқизилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-сон фармойиши билан Наманган вилояти ҳудуди учун 123 млрд маблағ ажратилиб, 216 километр асфалт ётқизиш белгиланган.

Уйчи туманидан мазкур дастурга тушган кўчаларда иш бошлаб юборилиб, ҳозирда Хизробод МФЙ “Хизробод” кўчаси ички йўлига асфалт бетон қопламаси ётқизилмоқда.

Жараёнлар юқоридаги роликда