Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
160 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
418 links
Download Telegram
Тинчлик маҳалласида ички йўллар равонланмоқда

Бугун юртимизда ҳар бир соҳада бўлгани каби йўллар инфраструктурасини яхшилашга жиддий эътибор қаратилиб, мавжуд кўчаларни таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Янги Наманган туманида ҳам аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, туманнинг Тинчлик маҳалласидаги 1,6 км ички йўлларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда маҳалланинг «Оромгоҳ» кўчаси 2-ўтиш йўлига асфальт ётқизиляпти.
#online

Жараён

ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЬТЛАНМОҚДА


Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги  Мирзаравот МФЙнинг  “Мирзаравот” кўчасидаги  1600 метр ички йўлга асфальт бетон қопламаси ётқизилмоқда.

Айни вақтда   туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 3 та коток, битта укладчик, 6 та самосвал, 12 нафар ишчи кучи жалб қилинган бўлиб, бугуннинг ўзида асфальт бетон қопламаси тўлиқ ётқизилиши режалаштирилган.

Аҳоли кўп йиллик орзулари ушалиб, йўллари равон бўлаётганидан беҳад мамнун.
#ЖАРАЁН

📌Попнинг Ипак йўли маҳалласида асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда

Маълумки, “Маҳаллаларда биринчи даражали муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли фармойиши қабул қилинган.

Фармойишга кўра Поп туманидаги маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалалар – ички йўлларни, ичимлик сув, электр энергияси таъминотини ва ижтимоий соҳа объектларини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Айни дамда ушбу фармойишига асосан Поп тумани 1-сектор ҳудудидаги Х.Олимжон, А.Навоий маҳаллаларини ўзаро боғловчи Ипак йўли маҳалласида ички йўллари асфальтланиб, равон ҳолатга келтирилмоқда.

- Кўчамиздан транспорт ўтса йўлдан кўтариладиган чанг тўғри ҳовлимизга кириб келади. Уйимиз доим чанг ҳолатда туриши кайфиятимизни бузарди. Энди келиб бир кўринг, бизнинг кўча ҳавас қиладиган даражада ўзгарди, - дейди маҳалла нуронийси Олимжон ота Мирзахолов.