Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
194 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#rolik

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармасида баҳор нафаси

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon #YangiNamangan

Маҳаллалар инфратузилмаси янада яхшиланмоқда

Янги Наманган туманинг Ёшлик, Ишонч, Меҳнатобод, Шербулоқ каби маҳаллаларида ҳудудлар обод ҳолга келтирилиб, аҳоли учун муносиб турмуш тарзи яратилмоқда.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
#online #Namangan #Davlatobod #megaloyiha #yanginamangan #shaharchasi

Наманганда мега лойиҳа 1200 гектардан зиёд майдонда "Янги Наманган" шаҳарчаси барпо этилмоқда.

"Шаҳарча юзлаб турар-жой комплекслари, ишбилармонлик марказлари, дам олиш масканларига эга, минглаб одамлар уйли, ишли бўладиган, Наманганнинг ташриф қоғозига айланадиган манзилга айланади"

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов учинчи босқичда бунёд этиладиган шаҳарчадаги хозирги қурилиш ишлари билан танишди.

Наманган вилоятидаги энг йирик лойиҳалардан "Янги Наманган" шаҳарчаси қурилиши учун Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари ҳудудидан 1203 гектар ер майдони ажратилган. Ушбу манзилда 50 мингдан ортиқ хонадонли 721 та турар-жой мажмуалари, 28 та умумтаълим мактаби, 24 та болалар боғчаси, 5 та шифохона шунингдек замонавий бизнес марказлари, олийгоҳ, кутубхона ва ўнлаб маиший хизмат кўрсатиш обектлари қад ростлайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқ тумани Зангиобод маҳалласи аҳолиси бир неча йиллардан бери кўчаси асфальтланишини кутган. Асфальт босилгану, 12 соатга етмай чўкиб кетган. Қалинлиги айрим жойларида 1 сантиметр бўлгани айтилмоқда.

Мана шундай ишига масъулият билан ёндашмаган пудратчилар иши сабаб бутун бошли меҳнаткаш йўл қурилиши ходимлари шаънига ҳам ёмон гаплар ёғилиши ва сифатли иш бажарганлар ҳам мана шулар соясида «қора»га чиқиши осон бўлган замонда яшаяпмиз.

Ҳурматли пудратчилар! Ишни сифатли бажариш қўлингиздан келмаса масъулиятни олманг. Сизнинг носоз бажарган ишингиз сабаб, 70 йиллаб асфальт кўрмаган аҳоли яна носоз йўлдан юришга мажбур бўлмасин.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
“Зарбдор” маҳалласининг ички кўчалари асфальтланмоқда

Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил  25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан маҳаллалардаги ички йўллар асфальтланиб, равонлашмоқда.

Жумладан, "Зарбдор" маҳалласининг “Тинчлик”, "Шодлик"  кўчаларининг 5  километр қисмида "Ровустон қурилиш сервис" МЧЖ ишчиларни томонидан асфальтлаш ишлари якунига етказилди. Ушбу мақсадда 2 млрд. 086 млн. сўм сарфланди.

Шунингдек, "Зарбдор", "Бинокор" ва "Камалак" кўчаларининг 3 км.қисмида "Муродил вақт инвест" МЧЖ томонидан асфальтлаш ишлари бажарилмоқда.

Маҳалла аҳолиси давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқимиз фаровонлигини ошириш йўлида қилинаётган бунёдкорлик ишларидан миннатдор эканлигини билдирмоқда.
Сарбон кўчаси равон ҳолатга келтирилмоқда

Маълумки, “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра жойларда ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини янада яхшилаш кўзда тутлган.

Хусусан, Янги Наманган туманининг Ёшлик маҳалласидаги Сарбон кўчасида йўл созлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда ушбу кўчанинг 1 км қисмига асфальт босиляпти.

Бугун туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ амалга оширилган ишлар билан танишди. Йўлларни сифатли ва белгиланган муддатда таъмирлашни якунлаш бўйича зарурий топшириқлар берилди.