Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
167 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
418 links
Download Telegram
#Uychi

Уйчи туман йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари томонидан сақлаш ишлари бажарилди.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
#kokalam

Наманган вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимиз бўйича ўтган 2022 йил баҳор ва куз мавсумида жами 15 млн. 397 минг дона 27 турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва қаламчалар экилган.

Кўчат экишда ҳар бир соҳа вакиллари ҳам фаол иштирок этиб белгиланган режани бажаришди. «Наманганйўлкўкалам» унитар корхонаси ҳам йўл четларига белгиланган режага кўра 100 мингдан ортиқ манзарали дарахт ва буталар эккан.

Айни аномал об-ҳаво шароитига қарамасдан Наманган вилоят Экология бошқармаси назорати остида «Наманганйўлкўкалам» унитар корхонаси ишчи ходимлари томонидан дарахт кўчатларига агротехник ишлов берилиб маҳаллий ўғит солиш ишлари амалга оширилмоқда.
#Расмий_ахборот.

Вазият тўлиқ назорат остида!

Бугун 27 январь куни Наманган вилоятининг Норин дарёси қирғоқларида муҳофаза дамбасини мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳозирда Норин дарёси суви сезиларли даражада камайтирилган ва бу жойда Фавқулодда вазиятлар тезкор штаби ўз ишини давом эттирмоқда.

Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғини емирилиши оқибатларини бартараф этиш жараёнларига махсус техникалар жалб этилди. Дамбани мустаҳкамлаш учун зарур барча воситалар етказиб берилди.

Жараён тўлиқ назоратга олинган, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари жалб қилинган, ҳозирда махсус техникалар ва соҳа мутахассислари билан биргаликда дамбани мустаҳкамлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.
#Yangiqorgon

Йўлларда автомобилларнинг ҳавфсиз қатнови учун туз-қум аралашмаси сепилмоқда

Айни вақтда Республика бўйлаб ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Йўллардаги қорларни тозалаш ҳамда музламаларни бартараф этиш ва транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон туманида тезкор тартибда йўл қопламасига қум-туз аралашмаси сепиш ишлари жадаллик билан амалга оширилиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши чоралари кўрилмоқда.

Тезкор чоралар натижасида давлат аҳамиятидаги 4Р-113 автомобиль йулининг 0-35 километрлари, 4Р-118 автомобиль йулининг 28-72 километрлари, 4Ҳ-466 ҳамда 4Ҳ-463 автомобиль йулларида саклов ишлари бажарилди

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси