Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
188 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
#Yangiqorgon

Йўлларда автомобилларнинг ҳавфсиз қатнови учун туз-қум аралашмаси сепилмоқда

Айни вақтда Республика бўйлаб ноқулай об-ҳаво шароити кузатилаётгани ҳеч биримизга сир эмас.

Йўллардаги қорларни тозалаш ҳамда музламаларни бартараф этиш ва транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Яегиқўрғон туманида тезкор тартибда йўл қопламасига қум-туз аралашмаси сепиш ишлари жадаллик билан амалга оширилиб, транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши чоралари кўрилмоқда.

Тезкор чоралар натижасида давлат аҳамиятидаги 4Р-118 «Жийдакапа- Уйчи - Чортоқ - Янгиқўрғон - Заркент - Нанай - Қирғиз чегараси» автойўли ҳамда 4К-421 «Кўкёр - Моғол - Оқтом» дахаларидаги кўчалар тўлиқ қамраб олиниб, сақлаш ва туз-қум аралашмади сепиш бўйича режали иш ташкил этилмоқда

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
#Намангантуман

Наманган туман йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи ходимлари томонидан Кичик Тошбулоқ МФЙ Шафтолизор кўчасида куриладиган ку́прик учун ер тайёрлаш ишлари бажарилмоқда.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси
“Янги Наманган” шаҳарчасининг қурилиш ишлари жадаллаштирилади

Бугун вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошчилигида мутасаддилар ва вилоятдаги энг йирик қурувчилар билан Давлатобод туманидаги “Янги Наманган” шаҳарчаси қурилиш ишларини жадаллаштириш юзасидан учрашув ўтказди.

Давлатобод туманининг "Юксалиш" ҳамда Тўрақўрғон туманининг "Еттикон" маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. У ерда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, шунингдек, кўплаб инфратузилма иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган.

Ҳозирда “Янги Наманган шаҳарчаси” ҳудудидаги 33 та турар-жой бинолари 24 та лотларга ажратилди ҳамда www.e-auksion.uz савдо платформасига электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Аукцион якунларига кўра жами 23 та турар-жой обьектлари ғолиблари аниқланди:

1. “HUA CHENG ESTATE DEVELOPMENT" МЧЖ ХК лар (17 та турар-жой обьекти)
2. “Статус Бест Строй" МЧЖ” (2 та турар-жой обьекти),
3. "New City New Home" МЧЖ (1 та турар-жой обьекти),
4. "Жахон қурилиш таъмирлаш" ХК (1 та турар-жой обьекти),
5. "Оромгоҳ қурилиш сервис" МЧЖ (1 та турар-жой обьекти),
6. “Сардорбек Арслонбек” МЧЖ (1 та турар-жой обьекти)
Ғолиб аниқланмаган лотлар такроран www.e-auksion.uz савдо платформасига жойлаштирилди.

Шунингдек умумий майдони 7,0 гектар бўлган худуд олий таълим муассасаси ҳамда 0,55 гектар ер майдони ўрта таълим мактаби барпо этиш учун www.e-auksion.uz савдо платформасига жойлаштирилган бўлиб, ушбу лотларга “БА глобал хоусес” МЧЖ ва Кореянинг ЕОДЖУ университети қизиқиш билдирмоқда.

Бундан ташқари 25 та турар-жой обьектлари қуриш учун ер майдонлари жами 11 та лотга ажратилди ҳамда аукцион савдоларига чиқариш учун “YERELEKTRON” ААТга жойлаштирилди. Бугунги кунда мазкур лотлар мутасадди ташкилотлар билан келишиш жараёнида.

Шу билан биргаликда шахарча иккинчи босқичидаги 28,29,30,31 лотлардаги 5,0 гектар ер майдонида “Ибрат” хорижий тиллар университети барпо этиш бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. 6-лот ҳудудида 0,6 гектар ер майдонида Наманган муҳандислик технология институтининг талабалар турар-жойи ташкил этилаётган бўлиб, ушбу ер майдонини ажратиб бериш учун вилоят ҳокимининг тегишли қарори тайёрланди ҳамда бугунги кунда мазкур қарор масъул ташкилотлар билан келишув жараёнида.

Учрашувда масъулларнинг хисоботлари тингланиб, тегишли раҳбарларга ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
#Янгиқўрғон

Янгиқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси 273-йўл бўлими ишчилари томонидан давлат аҳамиятидаги 4Р-118 «Жийдакапа - Уйчи -Чортоқ - Янгиқоргон - Заркент - Нанай - Қиргиз респуликаси чегараси» автомобиль йўлининг 35-48 километрлари оралиғида сақлаш ва йўлларни муздан тозалаш ишлари бажарилди.

Наманган вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси