Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
194 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
Ички йўллар таъмирланмоқда

Учқўрғон туманидаги таъмирталаб йўллар ҳолати ўрганилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоқовул маҳалласида 1.7 км ички йўлларни шағаллаш ишлари бажарилди. Ҳозирда йўлсозлар томонидан махсус техникалар ёрдамида жараён давом эттирилмоқда.

Туман ҳоким ва сектор раҳбарлари амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ички йўлларни таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Шунингдек, Учқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 408-сонли қарори асосида ички йўлларни таъмирлаш учун 6,5 миллиард маблағ ажратилган бўлиб, Янгиер маҳалласидаги Саноат кўчасини 1,3 км, Узун кўча маҳалласида 2,9 км масофада асфальтлаштириш, Намуна маҳалласи ҳудудига 2,6 км, Гулистон маҳалласидаги Тараққиёт кўчасида 0,89 км ва Лолазор кўчасида 1,8 км жами 2,7 км, Учкўприк маҳалласида 1 км, Туркистон маҳалласида 3 км, Фаровон маҳалласида 2 км ҳамда Мустақиллик маҳалласида 2,1 км шағаллаштириш ишлари олиб борилади.
Rasmiy munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda Mingbuloq tumani Qorashahar ko‘chasidan kelib tushgan murojaatga avtomobil yo‘llari boshqarmasining munosabati

2021-yilda Qorashahar MFY Obod qishloq dasturiga tushgan va ichki yo’l qurilishi sohasida 4 kilometr asfaltlash, 7 kilometr shag’allash ishlari amalga oshirilgan.

Murojaatda aytilgan yo‘l "4H-478 Qozoqovul- Qorashahar" yo‘li, mahalliy ahamiyatdagi yo‘l bo‘lib, Obod qishloq dasturiga kiritilmagan.

Mazkur yo’lda mablag’ yo’qligi sababli ta’mirlash ishlari amalga oshirilmagani 2023-yil rejasiga kiritilishi va ta’mirlash ishlari amalga oshirilishini ma’lum qilamiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учқўрғон туманидаги таъмирталаб йўллар ҳолати ўрганилиб, қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қозоқовул маҳалласида 1.7 км ички йўлларни шағаллаш ишлари бажарилди. Ҳозирда йўлсозлар томонидан махсус техникалар ёрдамида жараён давом эттирилмоқда.
#munosabat

Ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilgan Namangan viloyati 4R-112 "Farg‘ona halqa yo'li"ning 28-29-kilometrlaridagi ko'prik yo'li foydalanishiga yaroqsiz" qabilidagi murojaatiga holatni o'rganib Namangan viloyati Avtomobil yo'llari Bosh boshqarmasi axborot xizmati quyidagilarni ma'lum qiladi:

Pop tumani xududidan o‘tgan 4R-112 Farg‘ona halqa yo'lining 0-75-kilometrlari qayta qurish uchun dasturga kiritish topshirig'i Davlat rahbari Shavkat Mirziyoyev tomonidan 2021-yil 30-dekabrdagi PQ-72-sonli qarori 9-ilovasi 31-bandida berilgan. Murojaatda ko'rsatilgan ko'prik ham Farg‘ona halqa yo'lining 28-29-kilometrlari oralig'ida joylashgan. Mazkur obektning loyihasi "Yo'l loyiha byurosi" MCHJ tomonidan ishlab chiqilib, 2022-2026-yillar oralig'ida rekonstruksiya qilish ishlari rejalashtirilmoqda.

Namangan viloyat avtomobil yo‘llari bosh boshqarmasi axborot xizmati

Kanalga ulanish — @Namanganavtoyul
2,1 миллиарда – на асфальтирование улицы
В наманганской махалле «Баркамол авлод» заасфальтируют 3,5 км главной дороги по улице Мусаффо.
https://nampravda.uz/obschestvo/21_milliarda__na_asfaltirovanie_ulicy.html
Ремонтируются внутренние дороги в Учкургане
В Учкурганском районе идет масштабный ремонт внутренних дорог. Так, в махалле «Козоковул» покрыто гравийные работы на 1,7 км внутренних дорог.
https://nampravda.uz/obschestvo/remontiruyutsya_vnutrennie_dorogi_v_uchkurgane.html
#Live

А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 224-248 км.лар оралиғида қор ёғмокда.

Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслигини олдини олиш мақсадида туну-кун йўлларга қум-туз аралашмаси сепиш ишларини бажармоқда.

Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Қор. Йўлларда кўриниш 400 метрни, ҳаво ҳарорати -4 даража, намлик 85 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 3-17 м/с. Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.
🔘 Маҳаллалар ички йӯллари яхшиланмоқда

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг "Аҳоли кунлик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муамоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузулмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Косонсой туманининг "Олмазор", "Баҳористон" ҳамда "Тахтакӯприк" маҳалласида ички йўлларни шағаллаш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу амалий иш давомида "Олмазор" маҳалласининг "Шаббода" кӯчаси 1 км. "Тахтакӯприк маҳалласининг "Дилдош" ҳамда "Гӯзал диёр" кўчалари 2,2 км. ҳамда "Баҳористон" маҳалласининг "Тошқӯрғон" кӯчаси 2,1 км. ички йўлларни шағаллаш ишлари бажарилмоқда. Ҳозирда йўлсозлар томонидан махсус техникалар ёрдамида жараён давом эттирилмоқда.