Namangan Avtomobil yo‘llari boshqarmasi
194 subscribers
15.3K photos
680 videos
42 files
419 links
Download Telegram
Наманган шаҳар Келажак Тонги МФЙда жойлашган 63-мактабга олиб борувчи йўл Наманган МЙБХ ДУК мутахассислари томонидан ўрганилганда қуйидагилар аниқланди. Ҳақиқатдан ҳам 63-мактабга олиб борувчи йўлнинг узунлиги 1150 метр, ўқувчилар қатнаши учун пиёдалар йўлакчаси йўқлиги, болалар автомобиль йўлидан қатнаб ўқиётганлиги ва бу йўл ўқувчилар қатнаши учун хавф туғдириши эканлиги ўрганилди. Шундан келиб чиқиб мактабга пиёдалар йўлакчаси қурилиши зарурлиги ўрганиб чиқилди. Дастлабки ҳисоб-китоб қилинганда 250 млн.сўм маблағ кетиши аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Йўл хўжалиги тизимини чуқур ислох қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5890-сон 09.12.2019 қарорига асосан келгусида манзиллий дастурга киритилиб лойиха-смета хужжатлари асосида молиялаштирилгач, пудратчи ташкилот томонидан таъмирлаш, асфальтлаш ишлари бажарилишини маълум киламиз.
@namanganavtoyul
Наманган шахар, Нурафшон МФЙ, Истиқлол кўчасини Наманган МЙБХ ДУК мутахассислари томонидан ўрганилганда қўйидагилар аниқланди. Хақиқатдан Истиқбол кўчаси олдиндан асфальт бетон қопламаси мавжуд эканлиги, Сувоқава ташкилоти томонидан сув қувурлари ёрилиши натижасида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли асфальт бетон қопламаси бузулганлиги аниқланди. Жойида мутахассислар ва МФЙ раиси томонидан ўрганилиб далолатнома тузилди.
Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Йўл хўжалиги тизимини чуқур ислох қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5890-сон 09.12.2019 қарорига асосан бажарилиши ва келгусида манзиллий дастурга киритилиб лойиха-смета хужжатлари асосида молиялаштирилгач, путратчи ташкилот томонидан таъмирлаш-асфальтлаш ишлари бажарлишини маълум қиламиз.
@namanganavtoyul
"Tanqidlar.uz" телеграм каналида “Учқўрғон - Норинкапа” йўли бўйича ёритилган мақолага муносабат.
“SINOINDUSTRIAL TASHKENT” МЧЖ, “TURON MEGA STORY” МЧЖ ҳамда TEKAR TEKNIK ARASHTIRMA TICARET LTD. STI ташкилотлари биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги ПҚ-2611-сонли “Халқаро тараққиёт ассоциацияси” иштирокидаги “Маҳаллий аҳамиятдаги ҳудудий автомобил йўлларини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ туманда жами 22 км узунликдаги қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
- Ҳозирги кунга қадар 9 км асфалть бетон қопламаси ётқизилди
- 373 м узунликдаги ҳар ҳил диаметрдаги металь қувурлар ўрнатилди
- 12 072 м узунликдаги ЛК-6 ўрнатилди
- Йўлнинг ПК46+17, ПК 50+96, ПК 67+89, ПК 111+57, ПК 141+91лардаги ўрта ва кичик кўприклар таъмирланди
- Йўлнинг лойиҳада кўрсатилган қисмига замонавий электр ёритгичлари ўрнатилди
“Учқўрғон-Норинкапа” йўлининг қурилиш таъмирлаш ишлари жорий йилнинг сентябр ойида якунига етказилади.
@namanganavtoyul
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Хўжанд шаҳри яқинидаги “Арбоб” маданият саройига ташриф буюрди. Бу ерда Сўғд вилояти жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, нуронийлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари халқларимиз ўртасидаги дўстликни қадрлаш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳақида нутқ сўзлади.
Президентлар «Арбоб» маданият саройини кўздан кечирдилар.

Президенты Узбекистана и Таджикистана Шавкат Мирзиёев посетили Дворец культуры «Арбоб» вблизи Худжанда. Здесь состоялась встреча с представителями старшего поколения, а также творческой и научной интеллигенции Согдийской области.
Глава нашего государства выступил с речью о важности ценить отношения дружбы и добрососедства наших народов, развивать культурно-гуманитарные связи.
Затем лидеры осмотрели Дворец культуры «Арбоб».

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter