A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
136K subscribers
4.93K photos
992 videos
95 files
3.4K links
Download Telegram
“Мактабларда лидерлик ва STEAM” лойиҳаси доирасидаги билимларни қолган директорларга улашишга қаратилган халқаро конференция Наманган шаҳрида давом эттирилди.

👉Батафсил танишиш👈

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website |YouTube
❗️Диққат!

🔰А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг қайта тайёрлаш курслари "Биология" йўналиши гуруҳларида онлайн вебинар ўтказилади.

🔰Мавзу: "Биология фанини ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллаш "

Маърузачи: Икрамова Озода

Ўтказилиш вақти: 2021 йил 12 май соат 10:00

Ҳаволаси👉👉 https://us04web.zoom.us/j/75230496294

Parol: 001

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website |YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#STesting #Digest_27

«КРАСОТА ЧИСЕЛ»

Неужели вы думаете, что в математике нет красоты и это скучная наука о числах и операциях?

Группа заданий «Красота чисел» в исследовании PISA по математической грамотности избавит вас от таких мыслей. Они перенесут вас в мир математических чудес и красоты науки. Поверьте, отныне вы полюбите математику!

⚡️Следите за официальными страницами Научно-исследовательского института имени А. Авлони👇🏻👇🏻

Telegram |Facebook |Website |YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмон диндошлар!

Сизни ва барча оила аъзоларингизни мусулмон аҳлининг бугунги муборак Рамазон ҳайит айёми билан чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини тилаймиз!

Аллоҳ таоло Исломнинг беш арқонидан бири бўлмиш рўза ибодати учун хослаган бу ойнинг ажру савобларига, қилинган солиҳ амаллар учун ваъда қилинган беҳисоб улуғ мукофотларига ноил бўлишни барчамизга насиб айласин!

Она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо бўлсин!

Ҳурмат билан,

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти жамоаси



Telegram |Facebook |Website |YouTube
Forwarded from Sherzod Shermatov
Barcha maktab direktorlari bu kabi ijobiy tajribani ommalashtirishga va hamkorlikda yoshlarimizni sportga qiziqtirishga harakat qilishlari zarur

Chilonzordagi 182-maktabga kirganimda juda yaxshi holatning guvohi bo'ldim. Eski ishlatilmaydigan ustaxona binosini Taekvondo bo'yicha chempionga to'garak o'tkazish uchun berishgan ekan, u o'z hisobidan u yerni ta'mirlab, jihozlab, qator chempionlarni yetishtirib chiqaradigan dargohga aylantirishga erishibdi. Maktab direktori va to'garak rahbari Timur Nuraliev suhbat davomida ushbu to’garakninig nafaqat bolalar sog'lig'i va tarbiyasiga, balki ularninig yaxshiroq o'qishlari uchun ham ijobiy ta'siri bo'layotganini batafsil aytib berishdi. Umuman olganda, maktab binosi eski bo'lsada, jamoasining o'z ishiga fidoiy yondashishi yaqqol ko'rinib turganini maktabga borib darrov sezish mumkin. Batafsil: https://bit.ly/3uU3Bmn
#ҳудудий_малака_ошириш
“Зўр” лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида Мактабгача таълим тизими мутахассислари учун тест синовлари бўлиб ўтади

2020 йилнинг ноябрь ойидан старт берилган “Зўр” лойиҳаси қисқа вақт ичида ижобий натижаларни кўрсатмоқда.

Икки давлат таълим вазирлигининг келишувига кўра, Герцен номидаги РДПУ ва А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигидаги олиб борилаётган мазкур лойиҳа доирасида 100 нафар Россиялик мутахассислар Тошкент шаҳар ва вилоятларга тақсимланган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Хоразм вилояти малака ошириш маркази матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳудудий марказда вилоятда фаолият юритаётган Мактабгача таълим тизими мутахассислари учун тест синовлари бошланган.

Лойиҳа доирасидаги тест синов жараёнлари жорий йилнинг 17 май санасидан 1 июнь санасига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👆Математика қоидаларига кўра, биз кўраётган объектнинг кўриниши қаерда туришимизга боғлиқ.

Сиз нима учун бундайлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Объектга қанчалик яқин турсак, кўринадиган томонларининг сони шунчалик кам бўлиши ҳақида-чи?

💡Марҳамат! Халқ таълими вазирлигининг Инновация, технология ва стратегия маркази ҳамда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида тайёрланган Edu Kids нинг навбатдаги “PISA тадқиқотида математик саводхонлик: “Миноранинг кўриниши”” дайджестида юқоридаги саволларга жавоб топасиз!📽⬆️

#EduKids #NewDigest

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
🔰Баркамол авлод болалар мактаблари фаолиятини яхшилашга қаратилган Республика Конференцияси қадимий ва навқирон Самарқанд вилоятида бўлиб ўтмоқда

📝Халқ таълими вазирлиги ва А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ташаббуси билан Самарқанд вилоятида 18-19 май кунлари “Баркамол авлод болалар мактаблари фаолияти самарадорлигини ошириш омиллари” мавзусида ташкил этилган Республика форуми ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ходимлари, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Бухоро шаҳар The Knowledge Academy хусусий мактаби, Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқарамаси мутасадди раҳбарлари ҳамда Республика, вилоят, туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактаблари раҳбар ва педагоглари иштирок этишмоқда.

Ялпи йиғилишдан сўнг форумнинг асосий қисми шўъбаларда давом эттирилади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Республика форумининг асосий қисми шўъбаларда давом эттирилди

🔰Форум қуйидаги 5 та шўъбаларда ўз ишини давом эттирди:

📝“Баркамол авлод” болалар мактабларида бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарф қилиш тартиби тўғрисида

📝Баркамол авлод” болалар мактабларини ривожлантириш, тарғиботни кучайтириш ва пуллик хизмат турларини йўлга қўйишнинг ўзига хос йўллари

📝Раҳбар ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги механизмлари

📝“Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак раҳбарлари ва услубчиларини методик томонидан қўллаб-қувватлаш.

📝“Баркамол авлод” болалар мактаблари раҳбарларининг менежерлик қобилиятларини ривожлантириш омиллари

Шўъбаларда халқ таълими вазирлиги бошқармалари ходимлари, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти катта ўқитувчилари, Республика "Баркамол авлод" болалар маркази раҳбар ходимлари томонидан семинарлар, тренинглар ташкил олиб борилди.

❗️А.Авлоний илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Ўқитувчилар жаҳоннинг етакчи таълим муассасаларида малака ошириш имкониятини қўлга киритдилар

Хабарингиз бор, “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 2021 йилда магистратура ва докторантурада таълим олиши, стажировка ўтиши ҳамда малака ошириши дастурлари бўйича биринчи стипендия танлови эълон қилинган эди.

Мазкур танлов 4 босқичда амалга оширилди ва унинг натижаларига кўра Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларининг математика, кимё, биология фани ўқитувчилари иштирок этиб, 23 нафар педагогларимиз стажировка ва малака ошириш дастурлари бўйича хорижий олий таълим муассасаларида тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди. 1 нафар ўқитувчи магистратура дастури бўйича ўқиш имкониятини қўлга киритди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан жорий йил 21 май куни соат 10-00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида биринчи стипендия танлови ғолибларига сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтади.
#ОАВ_биз_ҳақимизда

UzA | Расмий канал

Самарқандда республика форуми ўтказилди. Форум ялпи йиғилишидан сўнг шўъба мажлисларда давом этди. Бу мажлислар тренинг шаклида ташкил этилиб, уларда «Баркамол авлод» болалар мактабларини мазмунан ва моддий ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

👉Батафсил👈

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website |YouTube
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Мактабингизда таълим хизматларини кўрсатиш ва бюджетдан ташқари маблағ топишни йўлга қўймоқчимисиз?!

Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим мактабларида қўшимча пуллик таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш мавзусидаги очиқ мулоқотга таклиф этади!

Унда республикадаги барча умумтаълим мактаби директорлари учун:

Мактабларда таълим хизматларини кўрсатишнинг зарурияти ва унинг аҳамияти;

Бюджетдан ташқари маблағ топиш йўллари ва усуллари;

Қўшимча таълим хизматлари ва бюджетдан ташқари маблағ топиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгаритиришлар;

Айни вақтда қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган мактаблар тажрибаси тўғрисида маълумотлар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

‼️Ўзингизни қизиқтирган саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғининг изоҳларида қолдириш мумкин.

Саволларга Халқ таълими вазирлигининг мазкур мавзу бўйича масъул мутахассислари жавоб беради.


ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛИШ ВАҚТИ:
2021 ЙИЛ 2️⃣0️⃣ МАЙ.

🕒 СОАТ 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ДА

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!