A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
125K subscribers
5.14K photos
1.02K videos
95 files
3.48K links
Download Telegram
📌Xorazm viloyati xalq ta’limi xodimlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish hududiy markazi faoliyati atroflicha o‘rganildi va tahlil qilindi.
📝Uchrashuvda “Xalq ta'limi sohasidagi ilmiy-tadqiqot faoliyatini qo‘llab quvvatlash hamda uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini joriy qilish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PQ - 4963 son qarorida aniq belgilangan vazifalarni hududiy malaka oshirish markazlarida ijrosini ta’minlash va xalq ta’limi xodimlarini ularning malaka darajasi, bilimi, ilmiy-pedagogik salohiyati, ish tajribasi, psixologik tayyorgarligi va individual kasbiy rivojlanish trayektoriyasiga mos keladigan tabaqalashgan malaka oshirish dasturlari bo‘yicha o‘qitish amaliyoti yo‘lga qo‘yilishi kabi masalalar keng muhokama qilindi.

Batafsil:👉🏻https://bit.ly/2M9npBr

🖥 Hamkasblaringizga ulashing:👇👇👇

|Telegram kanal | Youtube sahifa | Web sayt |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети ва Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институтининг
Ўзбекистон Республикасида рус тили ва умумий фанларини рус тилида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган "Зўр!" (“Класс”) лойиҳасининг 2-босқичини амалга ошириш мақсадида Россиялик 32 нафар мутахассислар юртимизга етиб келди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from Sherzod Shermatov
Фидоий устозларни топиб, тарғиб қилинг ва ҳар икки ҳафтада ноутбукка эга бўлинг!

Куни кеча Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 6-мактабнинг биология ўқитувчиси Камолиддин Розиқов сабабли мактаб битирувчиларининг катта қисми айнан биологияга боғлиқ медицина ва фармацевтика йўналишларига ўқишларга киришганини кўрдик. 11-синф ўқувчилари билан суҳбатда эса уларнинг ҳам кўпчилиги шундай йўналишларни танлашганини билдик. Бу ўқитувчимизга нафақат “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини бериш, балки “қизил” мактаблардан бирига раҳбар бўлишни ҳам таклиф қилдик.

Камолиддин каби яхши устозларимизни топиб, уларнинг фаолиятини тарғиб қилганларга ҳар 2 ҳафтада биттадан ноутбук бериш бўйича “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳасини бошлашга қарор қилдик. Биринчи ноутбук эгаси кейинги ҳафтанинг жума куни 12 февралда вазирлик матбуот хизмати томонидан тақдирланади.
Худди шундай йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбуклар ўз эгаларига топшириб борилади.

давоми кейинги постда
Forwarded from Sherzod Shermatov
Марҳамат, мактаблардаги ёшлар етакчилари, маънавият бўйича масъуллар, блогерлар-у журналистлар, умуман исталган инсон ушбу лойиҳада қатнашиб, устозларни топиб, улар ҳақида ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда ёритиб, трендга чиқарса ноутбукка эга бўлади.

Бундай устозлар эса ўз навбатида соҳавий ва давлат мукофотларига ҳамда мактаб директорлигига номзод сифатида тавсия этилади.

Шу тариқа, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ўз меҳнати билан ҳисса қўшаётган жойлардаги замонавий қаҳрамонларимизнинг фаолиятини кенгроқ ёритишга ҳам эришамиз.

PS. Ноутбуклар ҳомийлар томонидан тақдим этилган.
#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
Қарорга мувофиқ

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтига белгиланган вазифалар👆👆


❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
📣📣Диққат!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг "Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури-Рақамли платформа ташаббуси" мавзусида ўтказилаётган халқаро вебинарининг 3 қисми ташкил этилади.

Кириш: А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори А.Раджиев

Маърузачилар:

Жон Тулли - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири маслаҳатчиси, халқаро таълим эксперти

Ҳамда Ўзбекистон Баркамоллик учун таълим дастури экспертлари Роберт Ленгаче, Др. Кармен Стригел, Рабиеҳ Раззоук ва Лазиз Каршибаев

📆Ўтказилиш вақти: 2021 йил 3 февраль
Соат 10:30 да

⚡️Ҳаволаси:👇👇
https://deliveryassociates.zoom.us/w/98971044385

Марҳамат фаол бўлинг!

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги ва Россия Федерацияси маориф вазирлигининг "Зўр!" (“Класс”) лойиҳаси иккинчи босқичига старт берилди.

📌Иккинчи босқич доирасида жорий йилнинг 30-31 январь кунлари жами 47 нафар Россиялик ўқитувчи ва методистлар Ўзбекистонга етиб келишди.

📝Россиялик ўқитувчилар 2021 йил декабрь ойи якунига қадар А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ишчи гуруҳи кўмагида республиканинг 70 та туман (шаҳар)ларида рус тили фан ўқитувчиларга эҳтиёжи бор 70 та мактабларда фаолият олиб боради.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Лойиҳанинг ҳудудлардаги жараёни расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади!

Telegram |Facebook |Website
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!»

📹 Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган тарғибот ролигини тақдим этди.

Ушбу видеолавҳа «Ўзбекистон 24», «УзРепорт», «Севимли», «Му5», «Маданият ва маърифат», «Маҳалла», «Ўзбекистон тарихи», «Оилавий», «Ўзбекистон» телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

@aoka_uz
#OAV_biz_haqimizda
🇺🇿 Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий канали
Халқ таълими тизимида 25 нафар мактаб директори Шимолий Жоржия универститети мутахассисларидан таҳсил олмоқда (+видео)

Ушбу курсларда қай тартибда ўқитилади? Ундаги талаблар қандай?

📍https://uza.uz/posts/238458

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Халқ таълими вазири ўринбосари Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси Дилшод Муталибович Кенжаевнинг келгуси иш фаолиятида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади.
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#baytchellenj

Бугун Маданият вазири Озодбек Назарбеков ғазал мулкининг султони давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj эълон қилди.

Биз мактаб ўқувчилари билан мазкур челленжни қабул қилдик:

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Ғазалнинг давомини Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевдан кутиб қоламиз.

Марҳамат, ташаббусга қўшилинг!

#bahrubayt
#navoiy_580
#Alisher_Navoiy
📣📣Диққат!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг "Ўзбекистон баркамоллик учун таълим дастури-Рақамли платформа ташаббуси" мавзусида ўтказилаётган халқаро вебинарининг 3 қисми ташкил этилади.

Кириш: А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори А.Раджиев

Маърузачилар:

Жон Тулли - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири маслаҳатчиси, халқаро таълим эксперти

Ҳамда Ўзбекистон Баркамоллик учун таълим дастури экспертлари Роберт Ленгаче, Др. Кармен Стригел, Рабиеҳ Раззоук ва Лазиз Каршибаев

📆Ўтказилиш вақти: 2021 йил 3 февраль
Соат 10:30 да

⚡️Ҳаволаси:👇👇
https://deliveryassociates.zoom.us/w/98971044385

Марҳамат фаол бўлинг!

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи томонидан таълим тизимини танқид қилиб жойланган видео мурожаатнинг малака ошириш тизимига доир қисмига

МУНОСАБАТ

Халқ хақ гапни гапиради.
Афсуски, шу кунга қадар, таълим тизими, шу жумладан халқ таълими муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш мурожаатдаги каби танқидларга учраб келаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Мазкур видеода тўғри танқид билдирилиганлиги ҳам барчамизга маълум. Бугунги кунга қадар тизимда бу каби муаммолар анча йиғилган. Айрим малака ошириш марказлари ва уларда фаолият кўрсатаётган ходимларда касбий салоҳият ва масъулият етишмовчилиги туфайли танқидда билдирилган эътирозли (дарс машғулотларини талаблар даражасида ташкил қилмаслик, курснинг ўқув-методик материалларини тингловчиларга тақдим этмаслик, назорат-тест саволларининг ўтилган мавзуларга мос келмаслиги, тестлардаги хатоликлар каби) ҳолатлар такрор танқидларга сабаб бўлди.

Сўнги 6 ой мобайнида мазкур ҳолатларга қарши таъсирли чоралар кўриш орқали салбий ҳолатларни бартараф этиш ҳукумат даражасига кўтарилди. Муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида тизимга танқидий фикр билдирдириб, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш лозимлигини таъкидлади.

2020 йил 6 ноябрь куни Президентимиз томонидан “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон фармони, “Таълим-тарбия тизимини янада таомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884 қарор ҳамда куни кеча 2021 йилнинг 25 январь санаси билан “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4963-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур фармон ва қарорларда таълим тизимини, хусусан малака ошириш соҳасини тубдан янгилаш бўйича аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

Фармон, қарорларга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб, педагог ходимларнинг даврий равишда 5 йилда 1 марта 1 ой малака оширишлари ўрнига таълими ривожланган мамлакатлардаги каби педагогларнинг ҳар йили амалга ошириладиган ва қисқа муддатли ўқувлардан иборат узлуксиз касбий ривожланиши жорий қилинади.

Шунингдек, халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш уларнинг ихтиёрига кўра педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида ва нодавлат таълим ташкилотларида ҳам ташкил этилиши мумкин. Яъни танлаш ихтиёри ходимга ҳавола қилинади. Натижада танқид муаллифи қайд этган салбий ҳолатларга йўл қўйган малака ошириш ташкилотлари фаолияти ўз-ўзидан тугатилади. Зеро ёмон ўқитадиган муассасада педагоглар малака оширишни истамайдилар.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев мазкур видеода билдирилган муаммоларни батафсил ўрганиш мақсадида танқид муаллифи билан боғланиб, бевосита мулоқот олиб борди. Институтнинг тизимни яхшилаш мақсадида очиқ танлов остида шакллантирилган янги жамоаси фаолияти билан қисқача таништириб ўтди. Муаллифнинг мулоҳазаларини тинглади ҳамда тизимда сўнги 6 ой мобайнида ташкил этилган ишлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан институтнинг расмий https://t.iss.one/avloniyuz телеграм канали орқали яқиндан танишиб чиқишини тавсия қилди. Танқид муаллифини айни кунларда олиб борилаётган янгиланишдаги ишларга ҳамкорликка таклиф қилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ҳудудий малака ошириш маркази раҳбариятига танқид юзасидан ўрганишлар олиб бориб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Ўз ўрнида муаллиф фикр мулоҳазаларини эътиборга олиб алоқага чиққанлари, муаммоларни ўрганиб бартараф этишда ҳамкорликка таклиф қилганлари учун институт раҳбариятига миннатдорчилигини билдириб ўтди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот
институти матбуот хизмати

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

2021 йил 5 февраль соат 10:00 да А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01. рақамли Илмий кенгашда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга талабгор Маматқулова Кимёхон Абдужалиловнанинг диссертация ҳимояси бўлиб ўтади.

Мавзу: “Умумтаълим мактаб директорларининг бошқарув самарадорлигини оширишда эҳтиёжларга асосланган малака ошириш механизмларини такомиллаштириш”

Ихтисослик шифри: 13.00.07 - Таълимда менежмент
Иш бажарилган ташкилот: А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти
Илмий маслаҳатчи: п.ф.д., доц. М.Тўхтасиновна
Расмий оппонентлар: п.ф.д. М.Ваҳобов, п.ф.д., проф. Ш.Акрамова
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институти

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 6-уй, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти мажлислар зали

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website
Xorazmda rus tilida o’qitish sifatini oshirishga qaratilgan «Zo’r!» («Klass») loyihasi 2-bosqichi boshlandi.

Batafsil:👉🏻https://bit.ly/2YKKbSx

🖥 Hamkasblaringizga ulashing:👇👇👇

|Telegram kanal | Youtube sahifa | Web sayt |
#buyuk_ajdodlar_merosi
⁉️Сиз мактабингизда ўқувчиларга буюк аждодларимизнинг ижодий меросини тўлалигича етказа оляпсизми?

📣А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти #buyuk_ajdodlar_merosi хештеги остида танлов эълон қилади.

🔰Танлов ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 580 йиллиги ҳамда буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланади!

🔗Танлов тартиби:

🎬Ўз мактабингизда ҳар иккала мутафаккирларимиз ижодини ўқувчилар орасида тарғиб қилишга қарата ўтказилган тадбирлардан икки дақиқалик видео лавҳа тайёрланиб, #buyuk_ajdodlar_merosi челленжи остида 97-746-22-32 рақамига телеграм орқали юбориш лозим бўлади.

🔍Видеолар ишчи гуруҳ ёрдамида сараланади ва институтнинг телеграмдаги расмий https://t.iss.one/avloniyuz канали орқали #buyuk_ajdodlar_merosi челленжи остида 👍👎 овозга қўйилади.


Видеороликларни баҳолашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

Видеоролик конкурс мақсадига мослиги;
Креатив ёндошув (ғоянинг янги эканлиги, оригиналлиги, фикрни тушунарли баён этилиши);
Видеороликнинг сифати;
Тарбиявий аҳамияти;

Видеоларни қабул қилиш: 2021 йилнинг 8-10 февраль кунлари
Сараланган видеоларнинг овозга қўйилиши 14 февраль

‼️Овоз бериш якунланиши 16 февраль соат 9:00
🎁Креатив ёндашув билан ўтказилиб, энг кўп овоз тўплаган мактаблар видолавҳаси учун институт томонидан совғалар билан тақдирланади.

1-ўрин 1-даражали Диплом +телевизор
2-ўрин 2-даражали Диплом +дазмол
3-ўрин 3-даражали Диплом +дазмол

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website