A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
146K subscribers
5.77K photos
1.06K videos
95 files
3.64K links
Download Telegram
Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, устозлар!

Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида ташкил этилган халқаро илмий-амалий конференция айни дамда онлайн шаклда ZOOM орқали шўъбаларда давом этмоқда.

🖥 ZOOM орқали иштирок этиш:👇

https://unicef.zoom.us/j/97629662509?from=addon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

⚡️Конференцияда халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик борасида халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Хусусан, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастурларига тайёрлаш мақсадида ишга туширилган STESTING.UZ платформасидаги 3 ойлик натижалар таҳлил қилинди.

⚡️Шунингдек, умумтаълим мактабларида таълим сифатини баҳолаш миллий тизимини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг келажакдаги халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик даражасини ошириш борасида фикр алмашилди.

Бу тўғрида ОАВларда 👇

📎Ўзбекистон 24
📎MY5 TV
📎УзА
📎Маърифат
📎Янги Ўзбекистон
📎UzDaily.uz

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Қай бири тўғри ёзилган?
Anonymous Quiz
56%
Ҳаёл | Hayol
44%
Хаёл | Xayol
📢📢 Кимё фани бўйича қайта тайёрлаш курсларига қабул ЭЪЛОН қилинади!!!

Олий маълумотга эга қуйидаги педагоглар қайта тайёрлаш курсларида ўқиши мумкин:

- Биология ўқитувчиси;
- Экология ўқитувчиси;
- Биология ўқитиш методикаси;
- Касб таълими (Экология ва табиатдан фойдаланиш);
- Касб таълими (Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси);
- Касбий таълим (Фармация);
- Касбий таълим (Агрономия);
- Касбий таълим (Даволаш иши);
- Касбий таълим (Кимёвий технология);
- Касбий таълим (Озиқ-овқат технологияси);
- Касбий таълим (Ноорганик моддалар ва органик бирикмалар кимёвий технологияси);

📇 Таълим шакли - онлайн ва офлайн
🗓 Ўқиш муддати - 7 ой
💰Тўлов миқдори - 6 416 000 сўм

📬 Ҳужжатлар қуйидаги телеграм (телефон рақами) орқали қабул қилинади: (94) 102-55-88;

☎️Мурожаат учун: 71-246-90-94; 94-003-35-52.

💻 Телеграмдаги манзилимиз: https://t.iss.one/avloniy_qayta_tayyorlov

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
📣📣 ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА МАЛАКАЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ДАРС БEРИШГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!!!

👨🏻‍💻Ишга қабул қилинадиган ўқитувчига қўйиладиган талаблар:
- Магистр даражаси;
- Ишчи дастур асосида ўқув услубий мажмуа; - Ҳар бир модулдаги мавзулар учун 5-10 тагача очиқ ва ёпиқ тестлар;
- Ҳар бир дарс учун тақдимот материаллари (слайд, видеоролик, тест) тайёрлаш.


🖊 Таълим бериш шакли: ОНЛАЙН ва ОФЛАЙН

📋 Тақдим этиладиган ҳужжатлар: объективка, паспорт, диплом, ИНН, ИНПС

💵 Ойлик иш ҳақи турлари: (соатбай)
➡️ Магистр даража - 74 000 сўм
➡️ Фан номзоди (PhD) - 103 000 cўм
➡️ Фан доктори (DSc) - 173 000 сўм.

👉 Умумкасбий ва ихтисослик фанлари рўйхати

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Халқ таълими тизимидаги муаммоларни илмий асосда тадқиқ қилиш ҳамда соҳага етук кадрларни етиштириб бериш мақсадида A.Aвлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида докторантура ва магистратура йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.

Куни кеча институтда фалсафа доктори (DSc/PhD) илмий даражасини олиш учун 13.00.07 - Таълимда менежмент ихтисослиги бўйича мустақил изланувчиликка ҳужжат топширган талабгорлар билан имтиҳон суҳбати ўтказилди.

Мактабгача таълим тизимида ҳамда халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 7 нафар (2 нафари DSc) талабгорлардан имтиҳон қабул қилинди.

Талабгорлардан 5 нафари суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, мустақил изланувчиликка қабул қилинди.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_таълими_рақамларда

🧐 Бугунги кунда “Таълим сифати” синфлардаги ўқувчилар сонига боғлиқ(ми)?

Мактабда таълим сифатини ошириш - шу соҳадаги ислоҳотларнинг асосий мақсадидир. Бу мақсадни амалга оширишда ўз-ўзидан объектив ва субъектив муаммолар юзага келиши табиий.

❇️ Субъектив муаммо сифатида – ўқитувчининг билим савияси ва касбий маҳоратини айтадиган бўлсак, бу муаммони ўқитувчиларнинг ўз устида доимий ишлашлари натижасида бартараф этиш мумкин.

🏫 Аммо таълим сифатидаги объектив муаммолардан бири – синфдаги ўқувчилар сонининг жуда кўплигидир. Бу таълим сифатига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан бу борада ҳам изланишлар олиб борилиб, сўровнома ўтказилди.

Юқоридаги видео орқали натижалар таҳлили билан танишишингиз мумкин.

👉 Cўровнома натижаси таҳлили матн кўринишда.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
ДИҚҚАТ!

🔰А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” кафедраси вакант профессор-ўқитувчи лавозимларига танлов эълон қилинади:

↗️Номзодга қўйиладиган малака талаблари:

👉Батафсил

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
ДИҚҚАТ!

⁉️Сизни қўшимча даромад қизиқтирадими?

Шартнома асосида малакали педагог ходимлар ва мутахассислар ишга таклиф этилади!

🔗 А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти “Upgrade” лойиҳаси доирасида халқ таълими тизими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш курслари контенти (тегишли мавзунинг маърузалар матни, тақдимоти, видеодарси (15 дақиқалик) ва тест топшириқлари) ни ишлаб чиқиш бўйича юқори малакали таълим ходимлари ва мутахассисларини шартнома асосида ишга таклиф этади!

Умумтаълим мактаб директорлари қуйидаги йўналишлар бўйича:

👉
Батафсил

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
🔎 Институт магистрантларининг илмий-педагогик ва илмий тадқиқот ишларини баҳолаш бўйича мониторинг ўтказилди

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида илк бора ташкил этилган магистратура талабаларининг илмий-педагогик ва илмий тадқиқот ишларини баҳолаш бўйича мониторинг ўтказилди.

Имтиҳон комиссияси таркиби талабалар илмий-тадқиқот ишининг мақсад ва вазифалари аниқланганлиги, объекти, предмети ҳамда илмий янгилиги ва амалий аҳамияти ўрганилганлиги бўйича мониторинг қилди.

Шунингдек, илмий-тадқиқот ишлари юзасидан магистрларнинг мустақил таълимни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларини ўрганиш ва танланган мутахассислик ўқув фани бўйича мустақил иш топшириқларини тайёрлаш, ўқув жараёнининг ўқув-меъёрий ҳужжатларини ўрганиш ва таҳлил қилиши муҳокама қилиниб, комиссия аъзолари томонидан керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳеч_ўйлаб_кўрганмисиз

‼️Ота-оналарга кўриш "тавсия этилмайди"!

Аксарият ҳолларда айрим ота-оналарнинг ўқитувчиларни муҳокама қилаётганликлари ҳолатига дуч келамиз, лекин ўзимиз қандай ота-она эканлигимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?

Бугун ўқитувчиларимизнинг ота-оналар тўғрисидаги фикрларига қизиқдик. Хўш, улар бугунги ота-оналар ҳақида нима дейди?

Уларнинг сўзларига қулоқ тутинг, эҳтимол, бу сизга келажагингиз бўлмиш фарзанд тарбиясида йўл қўяётган хатоларингиз устида яна бир бор ўйлаб кўришга ҳамда масъулиятингизни оширишингизга оз бўлсада туртки бўлар.

#фарзанд_тарбияси
#ота_oнa_мажбурияти


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси ташаббуси билан "SixСlouds Pte. Ltd” компанияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг A.Aвлоний номидаги илмий-тадқиқот институти вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, onlinedu.uz "Узлуксиз касбий таълим" (LMS- ўқитувчилар малакасини ошириш), Stesting.uz (халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлик), Maktab.uz (мактаб ўқувчилари учун адабиётлар) ва dr.rtm.uz (янги яратилаётган дарсликлар) платформалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, тизимдаги муаммоларга ечим топишда Сингапур тажрибасини қўллаш бўйича фикр алмашдилар.

Шунингдек, биргаликда амалга ошириш мумкин бўлган йўналишларни аниқлаб, ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишдилар.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳудудларимиздаги мактабларга амалга ошираётган сафарларим давомида кўп ҳолларда ҳар доим ҳам таълим сифати мактабдаги моддий-техник базага боғлиқ эмаслигига гувоҳ бўляпман. Кўп ҳолларда ҳудудларда барча шароитларга эга замонавий мактабларга кирганимда у ердаги носоғлом муҳит, таълим сифатининг пастлигига, бунинг акси ўлароқ, айрим таъмирталаб мактабларга кирганимда эса, жамоадаги ички муҳит, ўзаро ҳурмат ва аҳилликни, бирдамлик, мактабдаги шароитларни яхшилашга бўлган жонкуярликка гувоҳ бўламан. Албатта, бу билан ҳаммани бир қолипга солиб, мактаб инфратузилмасини ўз ҳолига ташлаб қўйиш керак ёки керакли моддий-техник шарт-шароитларни яратиш мактабларниг зиммасида деган фикрдан йироқман.

Президентимизнинг ташаббуслари ва таълим тизимига бўлган эътиборлари туфайли мамлакатимизда мактабларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилаётгани сўзларимнинг исботи. Мен бошқа нарсага, яъни Халқ таълими вазирлиги ва тизими олдида турган устувор вазифага эътиборингизни қаратмоқчиман. Бу ҳам бўлса, бугун бизнинг олдимизда турган асосий вазифа - келажагимиз учун ҳар томонлама мукаммал бўлган шахсларни жамиятимиз учун етиштириб бериш.

Зеро биз бу Ватанни аждодларимиздан мерос сифатида эмас, келгуси авлодлардан омонат сифатида олганмиз ва бизнинг бурчимиз — бу Ватанни келгуси авлодга авайлаб-асраб, янада мукаммал қилиб топширишдир.

Бу йўналишда нафақат мактаб жамоаси, балки ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, кўп гувоҳи бўлганимиздек, айрим ота-оналар зиддиятли вазиятларда мактабга келиб, ҳолатнинг туб маъносини англамай туриб, фарзандини ёнини олиб, устозларга ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари кузатилади. Устоз ҳурмати бўлмаган жамият инқирозга йўл тутади. Шундай экан, ота-оналардан ҳар куни мактабга фарзандини кузатаётганда “Болам, мактаб илм маскани, дарс муқаддас, келажагинг, бахтли бўлишинг — шу даргоҳга ва ундаги устозларингга боғлиқ. Бу масканда устоз сен учун энг ҳурматли инсон бўлиши керак! Уни ҳурматини қилиб, муҳаббатини қозонгин. У ерда ўтган ҳар онингдан фойдаланиб, келажагинг учун бирор бир янги нарса ўрганиб қайтгин” деган фикрларни айтишларини истаган бўлардим. Зеро, боланинг қалбидаги илк қадриятлар ва атрофдагиларга, хусусан устозларга бўлган ҳурматнинг уруғи айнан кичиклигидан оилада, ота-оналар томонидан экилади.

Бугун биз, ота-оналар фарзандимиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлсак, келажакда бу ҳолат унинг тақдирига салбий таъсир қилади. Албатта, мактабда жонкуяр устозларимиз ҳар бир болага нафақат илм, балки тарбия бериш учун бор имкониятини ишга солмоқда, лекин ота-она томонидан кўрсатиладиган эътиборсизлик оқибатида боладан биз кутаётган буюк авлод етишиб чиқиши даргумон.

Агар ўқитувчи ва ота-она масъулиятни бирдек ҳис қилиб, ўзаро ҳамкорликда боланинг таълим-тарбияси устида иш олиб борса таълим соҳасида натижа ижобий бўлади.

Сўзларимнинг исботи сифатида, буюк бобомиз Ҳазрат Навоийнинг сатрларидан иқтибос келтирсам:

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганж ила

Шу боис, мен шу тизим раҳбари сифатида ўқитувчи ва ота-оналардан бола қалбида илмга, китобга, дарсга муҳаббат туйғуларини уйғотишларини сўраб қолган бўлардим. Бола мактабдан устозидан дакки эшитгани ҳақида гап олиб келганида дарҳол боланинг эмас, балки устознинг ҳимоясига эътибор қаратсак, кўзланган мақсадга эришамиз.

Албатта, ўз касбига масъулият билан ёндашмаётган устозлар ҳам бор, минг афсус. Ҳамма ўқитувчиларни бирдек масъулият билан ўқувчига етарли даражада сифатли билим беряпти, дея олмаймиз. Аслида педагог ўқувчи билан ишлар экан, у боланинг келажагига масъуллигини унутмаслиги лозим.

Мактаб инсон камолоти шаклланадиган муқаддас даргоҳ, фарзандларимизнинг энг беғубор орзулари шу остонада куртак ёзади. Шундай экан, мактаб ва ота-она ҳамоҳангликда фарзандларимизга бўлган меҳримиз, ҳалол ва машаққатли меҳнатимиз, бағри кенглигимиз билан намуна бўлишимиз лозим.

Шу ўринда фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган ота-оналар ва устозларимизга миннатдорлик билдираман.