A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
121K subscribers
5.41K photos
1.03K videos
95 files
3.55K links
Download Telegram
Сурхондарёда “Мобил методик гуруҳлар”нинг вазифалари белгилаб берилди

Аввал хабар берилганидек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда таълим даражаси паст бўлган мактабларда фаолият юритаётган педагогларга методик ва амалий ёрдам бериш мақсадида “Мобил методик гуруҳлар” ташкил этилмоқда.

Мазкур методик гуруҳлар ўз фаолиятини бошлашидан аввал унинг аъзоларига методик гуруҳларнинг фаолият тартиби, вазифаларини тушунтириш мақсадида вилоят Малака ошириш ҳудудий марказида учрашув ўтказилди. Унда вилоятдан 3 та педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари, Термиз давлат университети, Термиз педагогика институти, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректорлари, деканлари иштирок этди.

Учрашувда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори томонидан методик гуруҳлар фаолияти бўйича тақдимот қилинди.

Методик гуруҳ аъзолари билан таълим сифати паст мактабларда ўқитувчиларнинг маҳоратини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.


@uzedu
Айни кунларда халқ таълими вазири Б.Саидов ва масъул раҳбар ходимларнинг тизимни ислоҳ қилишга қаратилган хизмат сафари Сурхондарё вилоятида давом этмоқда.

Вилоятда таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

Бугун А.Авлоний илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиев вилоятнинг малака ошириш марказида бўлди.

Марказда малака ошириш курслари контентларини яратиш мақсадида ташкил этилган видео студия, компьютер саводхонлигини оширишга мўлжалланган ўқув хоналари, ходимлар, курс тингловчилари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, тингловчилар билан тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида суҳбатлашди. Жорий этилаётган янги тизим моҳиятига тўхталиб, барча ҳаракатлар таълим сифати самарадорлигига қаратилганлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
#Сўровнома

👨🏻‍🏫👩🏻‍🏫 Мактабларда самарали бошқарувни ташкил этишда раҳбар ходимларнинг шахсий ва бошқарув кўникмаларидаги боғлиқлик қанчалик муҳим ўрин тутади? 🧐

🇺🇿🇺🇸 🧾 Мазкур йўналишда A.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва АҚШнинг Шимолий Жоржия Университети ҳамкорлигида тадқиқот ўтказилмоқда. Тадқиқотдан кўзлангандан мақсад Ўзбекистондаги мактаб раҳбарларининг шахсий фазилатлари ва бошқарув кўникмалари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш, уларнинг психологик портретини яратиш ҳамда олинган натижалар асосида малака ошириш курсларини яратишдан иборатдир.

👉 Сўровномада иштирок этиш : https://ung.co1.qualtrics.com/jfe/form/SV_etWXj5mAUwydzIG

👉 Батафсил

📬 Ушбу аноним сўровномада шахсингизга оид маълумотлар сўралмайди. Иштирокингиз ва киритган маълумотларингиз ҳеч қаерда эълон қилинмайди.


❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл!

Аёл деганда аввало, кўз ўнгимизда улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади.

У латофати, нафосати, ибо-ҳаёси, меҳр-муҳаббати ва садоқати билан дунёга гўзаллик бахш этади. Бир қўли билан бешик, бири билан дунёни тебратади!

Муаттар ва нафис ҳидлари билан ўлкамизга кириб келган кўклам фасли 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан бошланади. Баҳор ва аёл чиройи бир-бирига ҳамоҳанг, бири иккинчисини тўлдиради.

💐Азиз онажонлар, муҳтарам аёллар, қадрли опа-сингиллар!

💐Сизларни гўзаллик ва нафосат байрами 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

Сиз аёлларга энг гўзал, энг самимий дил изхорларимизни йўллар эканмиз, муқаддас ва мўътабар Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз!

Унутмангки, Сиз ҳамиша эл-юрт ардоғидасиз. Сизнинг саломатлигингиз, бахтингиз, шаън ва ҳуқуқингиз биз учун кўз қорачиғидек азиздир.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, А.Авлоний номидаги
илмий-тадқиқот институти
жамоаси!
📢 ДИҚҚАТ! Халқаро конференция!

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

📆Санаси: 2022 йил 11 март (12 март куни онлайн шаклда)

🕰Вақти: 10:00 -15:00

📍Ўтказилиш жойи: "Hilton" меҳмонхонаси

👉Батафсил

Иштирокчилар учун ҳаволалар:

👉11 март куни

👉12 март куни

📑 Дастур

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Муваффақиятга эришган ўзбек аёли

Лутфихоним Саримсоқова


Ўзбек театр санъатининг ёрқин юлдузларидан бири, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актрисаси Лутфихоним Саримсоқова 1896 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Риштон қишлоғида туғилган.

Лутфи Саримсоқованинг ижоди халқ ҳаёти билан боғлиқ. У кўплаб ўзбек аёлларининг тимсолларини гавдалантириб, фарзандининг бахти учун курашувчи чуқур она тимсолларини яратган. Лутфихоним аяни кино санъатида ёрқин, ёдда қоларли образлари билан хотираланади.

“Қасам” фильмида Она, “Шоҳи сўзана”да Холниса, “Фарзандлар”да телба аёл, “Сен етим эмассан” фильмида Фотима опа, “Маҳаллада дув-дув гап”да Меҳринисо, “Ҳадя” фильмида Ҳадя ва бошқа ўнлаб ролларда суратга тушган.

У “Ўзбекистон халқ артисти” унвони ҳамда орден ва медаллар билан тақдирланган. 95 ёшида 1991 йили вафот этган. Ўзбекистон Республикаси истиқлолининг ўн йиллигида унга “Буюк хизматлари учун” ордени берилган.
Muvaffaqiyatga erishgan o‘zbek ayoli

Rashidova Sayyora Sharofovna
(02.08.1943, Jizzax) — kimyogar olima. O‘zbekiston Fanlar akademiyasi akademigi. O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan fan arbobi, kimyo fanlari doktori, professor.

1965-yilda Moskva universitetini tugatgan. O‘zbekiston Fanlar akademiyasi Kimyo institutida laboratoriya mudiri (1972—79), polimerlar kimyosi bo‘limi rahbari (1979-81), O‘zbekiston Fanlar akademiyasi polimerlar kimyosi va fizikasi instituti direktori (1981 yildan) bo‘lib ishlagan.

Asosiy ilmiy ishlari yuqori molekulyar birikmalar kimyosi — polimerlar zanjirida kechadigan kimyoviy reaksiyalarga oid.

❗️A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube |Instagram
🌎 Дунё миқёсида инсон капиталининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Ҳар бир ташкилот нафақат ўз моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан чегараланмасдан, ходимларининг касбий малакасини мунтазам, сифатли асосда оширишга ҳам эътибор қаратиши замон талабига айланди.

A.Aвлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ҳам докторант, магистр ва ходимлари учун HR менежмент ва KPI бошқарув тизимлари бўйича семинар ташкил этди.

Семинарда Берлин Университети битирувчиси Сардор Аҳмедов "HR менежмент ва KPI бошқарув тизимлари" мавзусида тақдимот олиб борди.

Маълумот учун: Инсон ресурсларини бошқариш (Human Resources Management - HRM ёки оддийгина HR) ташкилотда ишлаши учун ходимларни ёллаш, бошқариш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ички сиёсати ёки ички комплекс функцияси ҳисобланиб, инсон фаолиятига таъсир қилувчи барча жараёнлар ва дастурлар HRнинг бир қисмидир.

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Ҳурматли халқ таълими тизими ходимлари, устозлар!

Эслатиб ўтамиз, бугун 11 март куни Hilton меҳмонхонасининг анжуманлар залида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигидаХалқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ этишнинг долзарб муаммоларимавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

📆Санаси: 2022 йил 11 март (12 март куни онлайн шаклда)

🕰Вақти: 10:00 -15:00

🖥 ZOOM орқали иштирок этиш:👇
1-кун:
https://us02web.zoom.us/j/86533809728?pwd=UEloZ2R6R2JtWWdZZElRZFY4eWFjZz09

2-кун:
https://unicef.zoom.us/j/97629662509?from=addon

Институтнинг YouTube ижтимоий тармоғидаги расмий канали орқали жонли кузатиб бориш: 👇

https://www.youtube.com/watch?v=mnIvCS90jW4

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Бугун 11 март куни Hilton меҳмонхонасининг анжуманлар залида Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва UNICEF халқаро ташкилоти ҳамкорлигида “Халқаро баҳолаш ва таълим сифатини тадқиқ этишнинг долзарб муаммолари” мавзусида ташкил этилган халқаро илмий-амалий конференциянинг ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Айни дамда конференцияни институтнинг YouTube ижтимоий тармоғидаги расмий канали орқали жонли кузатишингиз мумкин.👇

https://www.youtube.com/watch?v=mnIvCS90jW4