A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
121K subscribers
5.44K photos
1.04K videos
95 files
3.56K links
Download Telegram
Онлайн дарсларни тасвирга олишда Россиялик ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда

"Зўр"(Класс)
лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Россиялик ўқитувчилар «Онлайн-мактаб» телевизион дарсларни тасвирга олишда ҳам иштирок этиб, 2 синф рус-тили фани ўқув машғулотини олиб бордилар.

Мазкур 14 та теледарслар айни кунда монтажда бўлиб, иккинчи чоракда эфирга узатилади.

Шунингдек, январь ойида Россиялик мутахассислар иштирокида "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида 4 та фан математика, кимё, биология ва физика ўқитувчилари учун рус тилида малака ошириш курслари ҳам ишлаб чиқилади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
🔰Тошкент шаҳар малака ошириш ҳудудий марказида узлуксиз малака ошириш йўлга қўйилади

Маълумки, ПҚ-4963 сон қарор билан малака ошириш соҳаси фаолиятини тубдан янгилаш бўйича қатор вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Қарорга мувофиқ, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти "Узлуксиз касбий таълим" махсус электрон платформаси орқали малака оширишни йўлга қўйди.

Бугун мазкур ислоҳотларнинг ҳудудларда амалдаги ижросини таъминлаш юзасидан институт директори А.Раджиев Тошкент шаҳар малака ошириш ҳудудий марказида тингловчилар ва марказнинг профессор-ўқитувчилари билан юзма-юз мулоқот қилди.

👉Батафсил

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳрида очилган Президент мактабининг илк ўқувчиларига муваффақият тилади

Шавкат Мирзиёев сказал напутственные слова первым учащимся Президентской школы в городе Карши

Facebook|Instagram|Twitter
Audio
Куни кеча А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиев Узлуксиз касбий таълим платформасида яратилган имкониятлар ва унда малака ошириш тартиби бўйича халқ таълими ходимлари билан телеграм видеочати орқали жонли суҳбат олиб борди.

Суҳбатда 1,5 мингдан ортиқ бошланғич синф ўқитувчилари иштирок этиб, қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

🔗Мазкур суҳбат иштирок этолмаганлар учун махсус ёзиб олинди.

🎧Институтнинг электрон платформаси бўйича қизиқаётган бўлсангиз, саволларингиз бўлса, аудиодан фойдаланишингиз мумкин!

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти халқ таълимидаги муаммоларни илмий асосларда ўрганишда ва ечимлар топишда изланишлар олиб бормоқда

Бугунги кунда умумтаълим мактаблари битирувчиларининг она тилини (ўзбек тили) билиш даражасини баҳолаш ва 14 та ўқув фанларидан тест тизимининг такомиллаштирилган шаклларини яратиш устида ишлар олиб борилмоқда. Бу борада тестолог мутахассислар тайёрланмоқда ва улар томонидан яратилган тестлар тажриба-синовдан ўтказилмоқда.

👉🏻батафсил

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баркамол авлод болалар мактабларида ўқитувчи кадрлар етишмаслиги сабаби нимада?

👎Баркамол авлод болалар мактаблари(БАБМ) фаолияти, аниқроғи кадрларга бўлган эҳтиёжлари ўрганилганда шу жиҳат маълум бўлдики, ҳозирги кунда 5 та ҳудудда олиб борилган тажриба-синов натижасида умумий 227 нафар ўқитувчига бўлган эҳтиёж аниқланган.

Ушбу эҳтиёж умумий кадрларга (5 та ҳудуд бўйича – 1 337 нафар) нисбатан 17,0% ни ташкил этади.

👉Батафсил

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
МАЛАКА ОШИРИШ ҲУДУДИЙ МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ” НОМЛИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Хабарингиз бор, яқинда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон Стратегияси” номли китоби нашрдан чиқди. Унда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ислоҳ қилиш борасидаги энг муҳим стратегик йўналишларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган.

👉БАТАФСИЛ

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#халқаро_ҳамкорлик

MM educational Group ташкилоти А.Авлоний илмий-тадқиқот институтига ҳамкорлик таклифини билдирди

MM educational Group ташкилоти вакилларининг мурожаати асосида А.Авлоний илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиев ҳамда В.Влачокириакос ва Н.Клименколар ўртасида учрашув ташкил этилди.

🆎 MM educational Group ташкилоти - табиий фанлар, АКТ, инглиз тили ҳамда математика фанлари бўйича жаҳон стандартларига монанд контент яратади.

♻️ Учрашув якунида MM educational Group ташкилоти Авлоний илмий-тадқиқот институтига ўз ташкилоти томонидан яратилган янги авлод китоблари: машқ дафтарлари, ўқитувчи китоби, малака ошириш курслари, тест саволлари ва бошқа турдаги жамланмали дарсликларни мактабларда бепул тарзда тажриба-синовдан ўтказиш мақсадида тақдим этишига келишиб олинди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#дунё_бошланғич_таълими

Дунё мамлакатларининг бошланғич таълим бўйича кузатилаётган тенденциялари қандай?

Бошланғич таълимида ўқитиладиган фанлар, ўқитиш муддатларичи?

✳️ Замонавий дунёда таълим тизимини ривожлантириш энг асосий долзарб муаммоларидан бири сифатида тан олинган. Ривожланган давлатларнинг таълимда концептуал ўзгаришларни амалга ошириш учун улар турли изланишларни олиб борадилар.

📽 Мазкур видеолавҳада хорижий давлатларда бугунги кунда кузатилаётган бошланғич таълимдаги тенденциялар, шунингдек дунё мамлакатларида ушбу таълим йўналишида ўқитиладиган фанлар, ўқитиш муддатлари бўйича қиёсий таҳлил олиб борилган.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#ОАВ_биз_ҳақимизда uza.uz

Таълим: сараланган мутахассисларга эҳтиёж бор

“Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳаси доирасида келажак мактаби ўқитувчисининг моделини яратиш асосида замонавий мактаб ўқитувчиси компетенциясига қўйилган талабларни шакллантириш, фан йўналишлари кесимида (аниқ, табиий, филология, амалий ва ижтимоий фанлар) узлуксиз касбий ривожлантириш курслари замонавий ўқув дастурлари ҳамда ўқув-методик материаллар ишлаб чиқилади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Марказий Осиё давлатларидаги таълим соҳасида кечаётган ўзгаришлар ҳақида халқаро ташкилотлар иштирокида онлайн таълим симпозиум ўтказилди

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори А.Раджиев Жахон Банки ва UNESCO халқаро ташкилоти томонидан ўтказилган Марказий Осиё минтақисидаги мактаб ўқитувчиларининг касбий малака ошириши ва ушбу тизимдаги ютуқ ва камчиликларга бағишланган “Skilled Teachers-Skilled Nation” (Малакали ўқитувчи – маҳоратли миллат) мавзусида таълим симпозиумида иштирок этди ва "Ўзбекистондаги халқ таълими тизимидаги янги ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар ҳамда мавжуд муаммолар" тўғрисида чиқиш қилди.

✳️ Учрашув давомида Марказий Осиёда ўқитувчининг роли, малака ошириш тизимидаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этишда Марказий Осиё давлатлари эришган тажрибаси билан бир қаторда чет эллик мутахассисларнинг бу ўзгаришлар ҳақидаги фикрлари тингланди.


❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
‼️ДИҚҚАТ!

Ҳурматли ўқитувчилар!

Сиз узлуксиз касбий ривожлантириш курсларида қандай мазмундаги контентлар берилишини истар эдингиз?
📚Ўз фанингиз доирасида касбий эҳтиёжингиз бўйича таклиф киритишингиз, яъни фақатгина касбий бўшлиқларни тўлдиришингиз мумкин.

🔎Бунинг учун Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этишда сизнинг касбий эҳтиёжингизни аниқлашга қаратилган мазкур сўровномада иштирок этинг!

Сўровнома натижаларига кўра узлуксиз касбий ривожлантириш курси ўқув дастурлари ва контентлари яратилади.

📝Фикрингиз сиз ва биз учун муҳим!

⚡️Олдиндан Сизнинг самимий иштирокингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!
Сўровномада иштирок этиш учун мутахассислик фанингизни танланг!👇🏻👇🏻

🔰 Информатика

🔰 Биология

🔰 Кимё

🔰 Физика

🔰 Математика

🔰 География

🔰 Иқтисодий билим асослари

🔰 Бошланғич таълим

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
Forwarded from Ta'lim nazorati
⚡️ Мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкин

2021 йилда олий таълим муассасини битирдим. 4-курсимда бошлаб мактабда тўлиқ ставкада дарс бериб келяпман. Янги қарор бўйича мен ҳам аттестациядан ўта оламанми? Бизга келган графикда мутахассислар учун навбатдан ташқари деган тцшцнча йўқ, деган изоҳ берилибди. Мутахассис тоифасидаги педагоглар навбатдан ташқари аттестациядан ўта олишмайдими?

Низомнинг 4-бандида: "......Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши"

Низомнинг 6-бандида: " ...педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;
навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги";

Низомнинг 7-бандида: "Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин"лиги белгилаб қўйилган.

Сиз мутахассис малака тоифаси билан уч йил давомида фаолият олиб боришингиз мумкин.

🔰 Шу уч йил давомида Сиз мажбурий аттестацияга жалб қилинмайсиз. Лекин, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ихтиёрингизга кўра қатнаша оласиз. Ушбу аттестацияларда паст натижа қайд этган тақдирингизда ҳам Сизга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.

Шунингдек, ижобий натижа қайд этилган тақдирда

📆 2022 йил январь-июнь ойларида ИККИНЧИ 🥈
📆 2022 йил август-декабрь ойларида БИРИНЧИ 🥇
📆 2023 йил январь-июнь ойларида ОЛИЙ 🏆 малака тоифаларига эга бўлишингиз мумкин!

📌 Низомнинг 21-бандида: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Педагог кадрлар аттестациясига оид саволларга Таълим инспекциясининг телеграм канали (@uztdi) орқали жавоб бериб борилади.

👉 Педагоглар аттестациядан ўтказиш тартибига киритилган асосий янгиликлар: https://t.iss.one/uztdi/3221

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
#LMS_ҳақида

🆎 “Узлуксиз касбий таълим” платформасида рўйхатдан ўтган республикамизнинг бошланғич синф ўқитувчилари қайд этган статистика билан танишинг:

🔹Платформада муваффаққиятли рўйхатдан ўтганлар – 32 853 нафар;
🔹Платформада мустақил равишда рўйхатдан ўтишни амалга оширганлар – 32 251 нафар
;
🔹Рўйхатдан ўтишда админлар ёрдамидан фойдаланганлар - 602 нафарни ташкил этмоқда.

👆 Энг қувонарли томони платформада устозларимиз сертификат олишни ҳам бошладилар.😊

🔂 Ҳамкасбларингиз билан улашинг, фойдаси тегса хурсанд бўламиз.

Ижтимоий тармоқдаги каналларимиз 👇🏻
Telegram | Facebook | Website | YouTube |