A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
133K subscribers
4.97K photos
996 videos
95 files
3.42K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида рўйхатдан ўтиш

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Audio
Ёш раҳбарнинг муваффақият сирлари, чет эл таълимидан сўнг мамлакатга қайтишдаги мақсадлари.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев минглаб ўқитувчи устозларни муваффақиятга эриштириш, мамлакат таълимини дунё тажрибаси билан ривожлантириш борасида олиб бораётган фаолияти тўғрисидаги дил сўзлари билан "Авторадио" FM 102 тўлқинларида "Муваффақият калитлари" лойиҳасининг 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" байрам сонига бағишланган радио эшиттириш меҳмони бўлди.

✔️Жонли олиб борилган суҳбат кузатувчилар учун махсус ёзиб олинди.
👉Суҳбатнинг видео шаклини кўриш

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
ДИҚҚАТ!
🎓Сизда (PhD) илмий даража олиш учун ажойиб имконият!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти таянч докторантура ва стажёр тадқиқотчиликка

ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

2022
йил учун 13.00.07-Таълимда менежмент (педагогика фанлари) ихтисослиги бўйича таянч докторантурага ва стажёр-тадқиқотчиликка магистр ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлган, диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижаларга (мақола ва маъруза тезисларига) эга бўлган мутахассислар қабул қилинади.

Таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

-ариза;
-қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган, илмий журналларда чоп этилган, камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиш талаб этилади);
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси;
- Паспорт нусхаси.

📂 Ҳужжатлар (PDF) шаклида тайёрланиб 2021 йил 15 октябригача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими ( https://www.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.

📝 Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:

- мутахассислик (педагогика фанлари);
- чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил).
Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчилар мутахассислик (педагогика фанлари) бўйича суҳбат асосида танлаб олинади.
Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурага кириш учун суҳбат
2021 йилнинг 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади.

📍Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 6-уй.
Мурожаат учун телефон ☎️: (71) 246-06-63

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
🤔Нима деб ўйлайсиз, нима учун бошланғич таълимдан кейин ўқувчиларнинг таълимга қизиқиши ёки билим савияси сусаяди?

Боланинг ўрта ва юқори синф таълимига мослашишида унга қандай ёрдам бериш лозим?

Бу борада бир қанча маслаҳатлар келтирамиз:

🔑 5-синф ўқувчисининг мактабга муваффақиятли мослашишининг биринчи шарти- унинг ҳеч бир камчилигига қарамай сўзсиз қабул қилиниши.

🔑 Болангиз хулқ-атворида Сизни нимадир хавотирлантираётган бўлса, буни иложи борича тезроқ синф раҳбари ёки психолог билан муҳокама қилишга шошилинг.

🔑 Агар оилангизда боланинг руҳиятига таъсир этган қандайдир ходиса содир бўлган бўлса, бу ҳақида синф раҳбарига хабар беринг.

Сиз фарзандларингиз билан бир кунда неча соат ва нималар ҳақида суҳбатлашасиз? Изоҳларда қолдирамиз.

👉 ДАВОМИНИ ЎҚИШ

⚜️Маълумот учун:
Мазкур пост Республика Ташхис маркази психологлари маслаҳатлари ёрдамида тайёрланди.


❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Халқ_таълим_тизими_рақамларда

🔍"Қуйидаги фанларнинг қайси биридан сизга эркак ўқитувчилар таълим беришган?”

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан юқоридаги мавзуда ўтказилган сўровнома натижаси таҳлил қилинди.

📋 Ушбу сўровномада жами 525 нафар иштирокчи қатнашган ва олинган натижалар ҳам айнан мазкур қатнашчиларнинг берган овозлари асосида таҳлил қилинган. Бу борадаги республикамиздаги умумий рақамларни эса кейинги сонларимизда бериб борамиз.

📊Cўровнома натижаларига кўра, республикамиз миқёсида жисмоний тарбия фанидан кўпроқ эркаклар дарс беришса, бошланғич таълимда эса аёл муаллималаримиз кўпчиликни ташкил этар экан. Қолган фанлардан статистикада қандай натижалар қайд этилди? Марҳамат ўзингиз юқорида келтирилган статистикада танишишингиз мумкин!👆👆👆

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Ҳудудлардан_хабарлар

📌 Хабарингиз бор, ўтган ўқув йили давомида А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти томонидан малака ошириш ҳудудий марказлари фаолияти ўрганилди. Тизимни такомиллаштириш, контентлар мазмунини янгилаш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Марказлар фаолиятини такомиллаштириш борасида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини ўрганиш бўйича институт директорининг жорий ўқув йилидаги хизмат сафари бугун Самарқанд вилоятидан бошланди.

Марказ директори А.Ибрагимовнинг тизимни такомиллаштиришдаги кўп йиллик меҳнатлари муносиб баҳоланиб, "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, ҳудудий марказнинг профессор -ўқитувчилари, вилоятдаги мактабларнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари билан бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан учрашув ўтказилди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Forwarded from Ta'lim nazorati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Таълим инспекцияси олдига фаолиятининг илк кунлариданоқ мамлакатимизда таълим сифати ва самарадорлиги ошириш, мазкур жараёнларда фуқароларни қийнаб келаётган турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва соҳада шаффофликни ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилганди.

📌Ўтган давр мобайнида бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

🎙
“Ўзбекистон24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган “Махсус репортаж” кўрсатувини томоша қилиш орқали ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин.

🔹 01:00 Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш;

🔹 03:36 Олий таълим ташкилотларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш;

🔹 06:36 Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

🔹 09:05 Хорижий дипломларни тан олиш;

🔹 12:47 Халқаро тадқиқотларга тайёргарлик;

🔹 18:38 Олий таълим муассасалари рейтинги.

Youtube(HD) да кўриш: https://youtu.be/UFd80vfvZpA

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.iss.one/uztdi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#PISA_тадқиқотларига_тайёргарлик

Ўзбекистон 2030 йилда PISA халқаро тадқиқотлар дастури рейтингида жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакатлари қаторига кириш ҳамда халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш асосида ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашга қаратилган таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш вазифалари белгиланган эди.

📽 Ушбу видеороликда 2015 ва 2018 йилларда ўтказилган PISA халқаро тадқиқотлар дастурида дунё мамлакатлари эришган натижалари қиёсий таҳлил қилинган.

📃 Маълумот учун 2021 йилда ўтказилиши лозим бўлган PISA халқаро тадқиқотлари дастури пандемия туфайли 2022 йилга кўчирилган эди. Ўзбекистон 2022 йилда илк бор мазкур халқаро тадқиқотлар дастурида иштирок этади.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
ДИҚҚАТ!

👩🏻‍💻Сизда қайта тайёрлаш курслари фаолиятини такомиллаштириш борасида таклифлар борми?

Сизнинг мактабингизда қайси йўналишдаги кадрларга эҳтиёж бор?

Қайси йўналишларда қайта тайёлаш курсларини ташкил этилишини истайсиз?

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида сўровнома ўтказмоқда!

❗️Сизнинг фикрингиз муҳим!!!

Марҳамат, сўровномада иштирок этинг ва ўз фикрларингизни қолдиринг.

Иштирокингиз учун олдиндан ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
👉Сўровномада иштирок этиш

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Ҳудудлардан_хабарлар

📌 Хабарингиз бор, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси орқали бошланғич синф ўқитувчилари учун узлуксиз касбий ривожлантириш курслари ташкил этилмоқда.

🚙 Мазкур курсларни самарали ташкил этиш, яъни ўқитувчиларга платформада рўйхатдан ўтиш ва ундан кенгроқ фойдаланиш борасида тушунчалар бериш мақсадида институт раҳбарияти ва масъул ходимларининг бугунги хизмат сафари Сурхондарё вилоятида давом этмоқда.

💻 Семинарда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ва бўлим бошлиқлари ҳамда 25 нафардан ўз фанининг етук мутаҳассислари ҳамда АКТ саводхонлиги бўйича Информатика ва ахборот технологиялари мутахассислари, шунингдек тожик тили фани ўқитувчилари иштирок этишди. Учрашув давомида қатнашчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб бериб ўтилди.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Cўраган_эдингиз
⚡️ҚАЙСИ НОПЕДАГОГ КАДРЛАР ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИДА ТАҲСИЛ ОЛИШЛАРИ МУМКИН?

📣📣ДИҚҚАТ!

📌Навбатдаги қайта тайёрлаш курслари бўйича маълумот.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида олий маълумотли нопедагог (номутахассис) кадрлар таҳсил олишлари мумкин бўлган қайта тайёрлаш курслари билан танишинг 👇🏻 👇🏻

Информатика ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Компютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси
👉 Электроника ва микроелектроника
👉 Телекоммуникация
👉 Ахборот хавфсизлиги
👉 Алоқа бошқариш
👉 Информатика ва ахборот технологиялари
👉 Бошқаришнинг автоматлаштирилган системалари
👉 Математик-инженер
👉 Физика ва электроника

Физика ўқитувчиси йўналиши бўйича қайта тайёрлаш курсида
👉 Механика
👉 Геофизика
👉 Электроника ва микроелектроника
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Қишлоқ хўжалиги техникаси таълим соҳаси
👉 Муҳандислик иши таълим соҳаси
👉 Транспорт таълим соҳаси
👉 Радиотехника, электроника ва микроелектроника
👉 Нанотехнологиялар
👉 Телекоммуникациялар
👉 Физик инженер

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё кўчаси 6-уй
Мурожаат учун телефонлар: (94) 650-18-89; (71) 246-90-94
Савол ва таклифларингизни https://t.iss.one/Pedagogik_xizmatlar телеграм гуруҳига йўллашингиз мумкин.

Институтнинг расмий телеграм канали https://t.iss.one/avloniyuz кузатишда давом этинг! Бошқа йўналишлар бўйича навбатдаги постларимизда.

❗️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Куни кеча “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (YUNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Аҳоли рўйхати маълумотларидан барқарор ривожланиш мақсадларида фойдаланиш йўналишлари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилди.

Конференцияда БМТ вакиллари жумладан, Бирлашган Миллатлар Европа иқтисодий комиссия ва ижроия қўмитаси, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўлими, Жаҳон банки каби ташкилотлардан етакчи эксперт ва мутахассислар, шунингдек, аҳолишунослик соҳасида фаолият юритаётган 15 га яқин мамлакатлардан халқаро эксперт, етакчи олим ва мутахассислар иштирок этишди.

Анжуманда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Халқ таълими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими мудири и.ф.н., доцент А.Г.Ибрагимов ва кичик илмий ходим И.Мурадовлар ҳам “Аҳоли рўйхати маълумотлари асосида халқ таълими тизимини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги маъруза ва тақдимоти билан иштирок этдилар.

Telegram |Facebook |Website|YouTube