Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
10.6K subscribers
75.5K photos
3.72K videos
38 files
8.99K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
💥 ҚАДРЛИ АСАКАЛИКЛАР,
АЗИЗ ЮРТИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ
!

🎄 Асака тумани ҳокимлиги сиз азизларни марказий арча ўрнатилган Ғулом Ёқубов номли майдонда ўтказиладиган "Карнавал-шоу"га таклиф қилади.


🧑‍🎄 БИЗ СИЗЛАРНИ 2024 ЙИЛНИНГ 25 ДЕКАБРЬ, ЧОРШАНБА ОҚШОМИДА СОАТ 18:00 ДА БОШЛАНАДИГАН
🎹 "ЯНГИ ЙИЛНИНГ ЯНГИ САРГУЗАШТЛАРИ" БАЙРАМ ДАСТУРИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ.


☃️ Манзил: Давлат солиқ инспекцияси ёнида.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Аҳолини рўйхатга олишда кадастр агентлигининг вазифалари 
Кадастр агентлиги аҳолини рўйхатга олиш иштирокчиларини асосий аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур картографик материаллар билан таъминлайди. Шунингдек, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнида маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда мазкур ҳудудларнинг хариталарини охирги ўзгаришлар асосида қайта тақдим этади.
Аҳолини рўйхатга олиш учун картографик материаллар ўз ичига қуйидагиларни олади:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий хариталари;
туман ва шаҳарлар маъмурий-ҳудудий хариталари;
шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ ва овуллар ҳамда маҳаллаларнинг схематик режалари.
Аҳолини рўйхатга олишдан олдин уй-жойлар рўйхати тузиб чиқилади.
Агентликнинг ҳудудий статистика органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди шартли равишда уй-жойлар рўйхатини тузиш участкаларига бўлинади, бунда участка чегаралари ўртача 1000 та уй-жойни қамраб олади.
Уй-жойлар рўйхатини тузувчилар (кейинги ўринларда–регистраторлар) сонини шакллантиришда кўзда тутилмаган ҳолатларни (бетоблик, бахтсиз ҳодисалар, юклатилган вазифаларни тўлиқ бажармаслик ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда асосий таркибга қўшимча равишда иш ҳақи тўланмаган ҳолда 10 фоиз миқдорида захира кадрлар шакллантирилади.
Ҳар бир уй-жой рўйхатини тузиш участкаларига регистраторлар бириктирилади. Регистраторлар фаолиятини туман (шаҳар) рўйхатга олиш бўлими бошлиғи назорат қилади.
♻️ Топшириқ ва ижро

Асака тумани ҳокими Н.Мўминов бошчилигида секторлар раҳбарлари куни кеча "Меҳнатобод" МФЙ да бажариш зарур бўлган чора-тадбирлар ижроси юзасидан маҳаллада кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли хонадонларида хатлов ишларини ўтказиш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказиш каби тадбирлар халқни рози қилиш сиёсати йўлида изчиллик билан амалга оширилмоқда
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
🔹 "Меҳнатобод"нинг
обод манзиллари

Асака тумани 3-секторидаги энг чекка ҳудудлардан бири бўлган "Меҳнатобод" МФЙ бугун улкан бунёдкорлик майдонига айланган, десак муболаға бўлмайди.

🔹Боиси, маҳаллада айни кунларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва қишки тартибга келтириш тадбирлари аҳоли кайфиятига кайфият улашиш билан бирга янги 2025 йил олдидан байрамона тус олиб кирмоқда
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати