Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
11.9K subscribers
68.6K photos
3.36K videos
27 files
8.5K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
Ёшлар ишлари агентлиги
Асака туман бўлими
Дўрман хамда  Навбаҳор маҳалла ёшлар етакчилари ташаббуси билан

Маҳалла ёшлар ўртасида  ёшларнинг  бўш вақтини мазмунли ташкил этиш  ўзаро дўстона алоқаларни яратиш, соғлом рақобатни шакллантириш ва фаол турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида етакчи ташаббуси доирасида
Мини футбол спорт туридан мусобақаси ўтказилди.  "Ёшлар етакчиси  кубоги" мусобақаси  жараёнлари қизғин ва муросасиз бахсларга бой ўтказилди.


         Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
🍇 Узум сўритоклари
-----------------------

Асака туманининг "Арғин" маҳалласида кенг қулоч ёзаётган сўритоклар ўрнатиш тадбирлари кўчалар кесимида гўёки мусобақа ва беллашув каби авж олиб, кўпчиликка ибрат бўларли даражада ташкил этилмоқда.

🫐 Ушбу маҳаллада яшовчи аҳоли ҳозирданоқ узум сўритокларини ҳавас қиларли даражада, ўзимизни асакача лаҳжада айтганда, "ҳавасга" қилмоқдалар. Бу эса эртанги баракали хосилга ва чўғи баланд даромадга заминдир.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
🚑 Аҳоли соғлигини сақлаш - давлатимиз сиёсати
----------------------------------
Асака тумани тиббиёт бирлашмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва янада яхшилашда туман ҳокимлиги доимий равишда ташаббуслар кўрсатиб туради.

Эндиликда беморларни туман марказий шифохонасига келиб даволанишлари давомида кийиб юрадиган махсус кийим - халатлар харид қилинди.

Ана шу тухфаларни топшириш жараёнидан лавҳалар сиз кўриб турган суратларда акс этган
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати