Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
13K subscribers
67.3K photos
3.3K videos
25 files
8.44K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
Асака тумани ҳокимлигида ижтимоий оғир ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишсиз фуқаролари  билан учрашув бўлиб ўтди.

🌳Туман ҳокими Н.Мўминов бошчилигдаги секторлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилот ва раҳбарлар иштирок этган ушбу мулоқотда вақтинчалик ишсиз бўлган ушбу шахсларни тегишли иш ўринларига 338 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди. Уларнинг ижроси идоравий назоратга олиниб, муддатли  мониторинги юритилиши белгиланди.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎗 Халқ билак мулоқот - давлат сиёсати

Асака тумани ҳокими Н.Мўминов бошчилигида секторлар раҳбарлари фуқаролар ва юридик шахслар вакилларини мурожаатлари юзасидан қабул ўтказдилар.

Қабулда фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммолари тингланиб тегишли мутасаддилар ва ижрочилар иштирокида ҳал қилинди. Муайян муддатларни талаб этадиган мурожаатлар ижрога қаратилиб назоратга олинди
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Live

🎄 Ям-яшил арчада акс этган эзгуликлар
--------------------
Айни дақиқаларда Асака тумани аҳолиси учун кириб келаётган янги йил шукуҳи ҳар йилгидан ҳам ўзгача ва тароватли кечмоқда.
Айниқса, муҳташам майдонга маҳоратли безалган арчанинг ўрнатилиши, маданий дастурлар ва ранг-баранг концертлар намойишлари кўнгилларга зийнатли қиш ифорини таратмоқда.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
БАЙРАМ ҚОРБОБОЛАРИ

Яқинлашиб келаётган янги йил байрами арафасида туман ҳокимлиги ҳамда ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамкорлигида туманимиздаги аҳоли ва ёшларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида қорбоболар паради ўтказилди.

Туманимиз бўйлаб саф тортиб ҳаракатлангани байрам қорбоболари барчага байрам кайфиятини улашдилар

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
♻️ Экология ва атроф-муҳит

Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Асака туман бўлими ходимлари ИИБ ППС Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилишига эригмокдалар.

Фуқаролардан белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташламасликларини, маданий турмуш тарзига кўникма хосил қилган ҳолда чиқиндиларни тегишли жойларга ташлашларини  сўраймиз.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати