Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
13.3K subscribers
67K photos
3.28K videos
25 files
8.43K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
🎄 Асака тумани ҳокими Н.Мўминов бошчилигида тумандаги барча мутасадди ташкилот ва соҳалар раҳбарлари билан тезкор йиғилиш ўтказилди.

🧑‍🎄 Йиғилишда туман марказий арчасини ўрнатилиб безатилиши муносабати билан  бугундан эътиборан ҳар куни аҳоли маданий хордиқ чиқариши ҳамда ёшлар учун бадиий дастурлар намойишни ташкил этилиши кўзда тутилгани,  байрам тадбирларининг мазмуни, савияси ва бугунги кун тараққиётини ўзида акс эттириши, хавфсизлик чоралари кўрилиши, шунингдек, коммунал хизматлар барқарорлиги ва арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари байрам ярмаркасининг ташкилий жиҳатлари муҳокама этилиб, маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

p.s.: Дарвоқе, юртдошларимизга эслатиб ўтамиз. Бугун соат 18:00 да марказий арча ўрнатилган майдонда байрам тадбирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
☃️ Биз сизларни Ғулом Ёқубов номидаги майдонда катта байрам дастурида кутиб қоламиз
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Live

АСАКАДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ КЕЗМОҚДА

Туман марказида байрамона безатилган муҳташам арча атрофида янги йил тадбири байрам дастурлари бошланиш арафасида.
Юртдошларимиз мароқли хордиқ чиқаришга ва маданий дам олишга ошиқиб Ғулом Ёқубов номидаги майдонга ошиқмоқдалар.

Янги йил байрами тадбирлари мана  шундай кўтаринкиликда ҳар куни давом этади
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
☃️ Обод юртга - байрамлар ярашади

Айни дақиқаларда Асака туманининг марказий янги йил арчаси безатилган Ғулом Ёқубов номли майдонда ёшлар, кексалар, хотин-қизлар ва қўйингки кенг аҳоли вакиллари "Янги йилнинг янги саргузаштлари" деб номланган бадиий композицион байрам дастурини тантанали очилиш маросимига жам бўлмоқдалар
.

🎅 Айём шукуҳи бошланиш арафасида ўзгача файз олган майдонда кумуш қишнинг зийнати яққол намоён бўлмоқда.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live Бошладик....

🎄 Айни дамларда Асака тумани  марказий арча ўрнатилган Ғулом Ёқубов номли майдонда "Карнавал-шоу" бошланди.


  "ЯНГИ ЙИЛНИНГ ЯНГИ САРГУЗАШТЛАРИ" БАЙРАМ ДАСТУРИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАН ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАРНИ БИЗ БИЛАН КУЗАТИБ БОРИНГ
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
#live

🎄 Асакада янги йил айёмининг гўзал дамларига старт берилди.

👍Айни дақиқаларда Ғулом Ёқубов номли майдонда зўр шодиёна билан давом этаётган  "Карнавал-шоу"да турли ҳил кўнгилочар чиқишлар, саҳна кўринишлари, маданият ходимлари ва ҳаваскор ёшларнинг иқтидорли чиқишларидан томошабинлар баҳраманд бўлмоқдалар.


🎄 "Янги йилнинг янги саргузаштлари" шоуси давом этмоқда.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати