Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
11.5K subscribers
70.7K photos
3.46K videos
30 files
8.61K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
🔸 Мактаб ишлари - давлат назоратида

🪐 Асака тумани марказида жойлашган 55-умумтаълим мактабида амалга оширилаётган реконструкция ишлари қизғин авж олмоқда. Бош пудратчи ташкилот томонидан лойиҳадаги ишлар босқичма-босқич бажарилиб, таълим сифати ва мазмунига янгича шарт-шароитлар ҳозирланмоқда.

🏢 Суратларда кўриб турганингиздек, давлат бюджетидан ажратилган салмоқли маблағлар эвазига бажарилаётган мазкур лойиҳа 2025 йилда мактаб педагогик жамоасига ва ўқувчи ёшларга топшириладиган энг фойдали инвестиция бўлишига шубҳамиз йўқ. Зеро, нажот таълимда экан, илмдан ўзга нажот йўқ экан, демак бундан ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам бирдек мамнун бўлишлари табиий
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
🗝 Камбағалликни тадбиркорлик  қисқартиради

💮 Асака тумани ҳокими Н.Мўминов топшириғи билан тумандаги маҳаллалар ва хонадон томорқаларида серхосил  узум навларини ток кўчатларини экиш тадбирлари фаол ташкил этилмоқда.

🍇 2-сектордаги "Ахтачи" МФЙда туман ишчи гуруҳи томонидан кўчалар йўл бўйларига экилган узум ток кўчатларини парваришлаш учун сўритоклар ўрнатилиш ишлари ташкил этилиб, ушбу масаладаги мурожаатлар жойида  ўрганилиб ҳал этилмоқда.


          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
🎄 Асака тумани ҳокими Н.Мўминов бошчилигида тумандаги барча мутасадди ташкилот ва соҳалар раҳбарлари билан тезкор йиғилиш ўтказилди.

🧑‍🎄 Йиғилишда туман марказий арчасини ўрнатилиб безатилиши муносабати билан  бугундан эътиборан ҳар куни аҳоли маданий хордиқ чиқариши ҳамда ёшлар учун бадиий дастурлар намойишни ташкил этилиши кўзда тутилгани,  байрам тадбирларининг мазмуни, савияси ва бугунги кун тараққиётини ўзида акс эттириши, хавфсизлик чоралари кўрилиши, шунингдек, коммунал хизматлар барқарорлиги ва арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари байрам ярмаркасининг ташкилий жиҳатлари муҳокама этилиб, маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

p.s.: Дарвоқе, юртдошларимизга эслатиб ўтамиз. Бугун соат 18:00 да марказий арча ўрнатилган майдонда байрам тадбирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
☃️ Биз сизларни Ғулом Ёқубов номидаги майдонда катта байрам дастурида кутиб қоламиз
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати