Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
13.7K subscribers
66.3K photos
3.25K videos
25 files
8.41K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
Асака тумани ҳокими Н.Мўминов қишлоқ хўжалиги тармоғи мутасаддилари билан тумандаги экин ер дала майдонларини ўрганишда давом этмоқда.

🦆 Мазкур жараёнларда туман ҳокими сув ресурсларидан ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида фермер хўжаликларида, аҳоли томорқаларида ўрдак боқишни кўпайтиришни кенг йўлга қўйиш ва шу билак ўрдак гўшти етиштириш суръатларини ошириш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берди
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Асака тумани ҳокими Н.Мўминов тегишли мутасаддилар билан "Обод" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

🍇 Маҳаллаларда ўтказилган хатловлар натижасида аниқланган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш, томорқаларда узум ток кўчатларини етиштиришни кўпайтириш ва сўри токларни ўрнатиш каби амалий тадбирлар ижросини ташкил этмоқда
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
#TEZKOR
TA'MIRLASH ISHLARI OLIB BORILISHI SABABLI AYRIM HUDUDLARDA ELEKTR ENERGIYASI TA'MINOTI VAQTINCHA TO'XTATILADI

Isteʼmolchilarga sifatli va barqaror elektr energiyasi yetkazib berilishini ta'minlash, hududlarda joylashgan podstansiyalarda hamda havo tarmoqlarida yuzaga kelishi mumkin bo’lgan nosozliklarni oldini olish maqsadida ta'mirlash ishlari olib borilishi munosabati bilan, bugun 19 - dekabr kuni quyidagi manzillarda elektr taʼminotida qisqa muddatli uzilishlar kuzatiladi:

Asaka shahar: Choʻntak, Bobur, Kamolot, Shodlik, Beruniy, Nurafshon MFY hududlarida

Oltinkoʻl tuman: Uyshin, Yangi choʻntak, Koʻmakay, Oʻrta qaychi, Ayshaxonim, Chaqqon-1, Chaqqon-2, Mirobod, Gulbogʻ, Ittifoq, Dalvarzin, Qoʻshtepa, Mexnat, Yangi chek, Guliston, Qayirma, Temirxoʻja, Maqsad MFY hududlarida

Keltirilgan noqulayliklar uchun iste’molchilardan uzr so’raymiz.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Andijon hududiy filiali matbuot xizmati

Het.uz | Facebook | Instagram | YouTube | Telegram
Асака тумани ҳокими Н.Мўминов қишлоқ хўжалиги тармоғи, маҳалла тизими ва кадастр агентлиги мутасаддилари билан  туманнинг 2-секторидаги "Ахтачи" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

🍇 Мазкур жараёнларда ҳудудларга узум ток кўчатларини экилиши ва уларнинг парвариши учун сўри токларни ўрнатиш масалаларига алоҳида урғу бермоқда.
Зотан, аҳоли хонадонларида қўшимча даромад топишнинг муқобил ва самарали йўлларидан бири узумчилик экани тажрибаларда ўз исботини топган
.

          Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати
Асака тумани прокурори, 2сектор раҳбари А.Мирзакаримов давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари И.Раҳимов  билан "Кўркам" МФЙ да жойлашган "Асака-Гранд" тантаналар саройида фуқаролар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказдилар.

Мулоқот чоғида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, турли  муаммолар билан мурожаат қилган шахсларга тегишли ёрдамлар кўрсатиш ва мурожаатларини ҳал қилиш чораларини кўриш тадбирлари амалга оширилди.

Мурожаатларнинг ижроси хусусиятига кўра  муайян муддат талаб этадиганлари идоравий назоратига олинди.

         Асака туман ҳокимлиги
            Матбуот хизмати