Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
13.2K subscribers
67K photos
3.29K videos
25 files
8.43K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
Ибратли оилалар кўпайсин

Куни кеча ўтказилган "Ибратли оила" республика кўрик-танловининг вилоят босқичида туманимиз номидан иштирок этган Ахмедов Иброҳимжон ва Ахмедова Маҳфузахонлар оиласи ғолибликни қўлга киритгани билан табриклаймиз.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Hudud Inform
⚡️⚡️Талабa бўлиш истагидаги аёл-қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

📝Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

🗣Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

 ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

 тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

 ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
📝 Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

😉 Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
😉 Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
😉 Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
🔎Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

‼️2022/2023 ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

📌Батафсил

https
://t.iss.one/hudud_inform
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Чўктиралаётган Асака" сарлавҳа остидаги мурожаат Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагиларни маълум қилади.

30 апрель куни соат 06:00 лар чамасида Асака тумани "Барака" маҳалла фуқаролар йиғини Умид кўчасидан ўтган 4R-138 сонли Асака-Шаҳрихон автомобиль йўлининг 20-кмда Асака тумани "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.Р укаси О.Р номида бўлган Дамас русумли 60U694XA давлат белгили автомашинасини бошқариб келаётиб, олдида ҳаракатланаётган унга нотаниш бўлган Тико русумли автомашина билан тўқнашиб кетмасликни олдини олиш мақсадида бошқарув рулини ўнг томонга олганда йўл четида ковланган атрофи лента ва темир тўсиқлар билан тўсилган чуқурга тушиб кетган.

Натижада ҳайдовчига хеч қандай тан-жарохати етказилгани йўқ, йўловчиси бўлмаган, фақат автомашина моддий зарарланганлиги маълум қилинади.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Asaka tumanidagi eng yaxshi maktabgacha ta'lim tashkilotini aniqlash uchun ovoz bering!

Asaka tumanidagi eng yaxshi bo‘lgan maktabgacha ta'lim tashkilotini aniqlash maqsadida so‘rovnoma o‘tkazilmoqda. Unda o‘zingiz yaxshi deb bilgan muassasasaga ovoz bering!

Ovoz berish 24-may kuni soat 00:00 da to‘xtatiladi.

G‘olib bo‘lgan maktabgacha ta'lim tashkiloti tuman hokimligining qimmatbaho sovg‘asi va diplom bilan taqdirlanadi.
✳️  Ёшлар масаласи – долзарб мавзу

АСАКАЛИК ЁШЛАРНИНГ ОРЗУ-УМИДЛАРИ
рўёбга чиқарилишида муҳим қадамлар 

  Асака тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Б.Умматов ва туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Умаровлар “Юқори бўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар,
Тумандаги 41-умумтаълим мактабида ўтказилган мазкур тадбирга ташриф буюрган ёшлар ўзларини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий, касбий-маиший ва ҳуқуқий, коммунал муаммолари билан туман ҳокимига, туман ИИБ бошлиғига мурожаат этдилар.
  Жамиятда асосий ҳаракатлантирувчи куч бўлган навқирон ёшларнинг ишсизлик, тадбиркорлик кредити, касбий қайта тайёрлов, соғлигини тиклаш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, алимент қарздорлигини ундириш, уй-жой ва шу каби ўнлаб масалалар бўйича муаммоларини тинглаган сектор раҳбарлари тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ижрочилар иштирокида уларни амалий ҳамда ижобий ҳал қилиш чораларини кўрдилар.
  Шунингдек, ушбу мулоқот чоғида ёшлар масалаларини ҳал қилинишида “Бир нуроний - ўн ёшга масъул”  лойиҳаси асосида бириктирилган ёшлар билан меҳнат фахрийлари ҳамда нуроний оқсоқолларнинг фаолиятлари ҳам кун тартибидаги асосий масала сифатида қайд этилди.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш ишларини янги поғонага олиб чиқиш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Andijon viloyati hokim kubogi-2023 musobaqasiga qur'a tashlandi

Asaka FC jamoasi ADU jamoasi mehmoni bo'ladi. Sanasi qo'chimcha, ma'lum qilinadi.

Katta futbol bayramlariga tayyormisiz?!

👉 https://t.iss.one/asaka_fc
Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по совершенствованию системы дошкольного образования.

#Mirziyoyev #taqdimot #ijtimoiysoha #maktabgachatalim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter