Asaka tumani hokimligi Matbuot xizmati ©
14.3K subscribers
64.5K photos
3.22K videos
23 files
8.37K links
РАСМИЙ САХИФАЛАРИМИЗ

Facebook: facebook.com/asakapressa
Telegram: t.iss.one/asakapressa
Instagram: instagram.com/asakapressa
Twitter: twitter.com/asakapressa
Download Telegram
АСАКАДА БИТИРУВЧИ ЁШЛАРНИНГ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Асака туман ҳокимлиги, Асака туман халқ таълими бўлими, Микрокредитбанк Асака туман филиали ҳамкорлигида жорий йилнинг 13 июль куни тумандаги касб-ҳунарга эга бўлган 11 синф битирувчиларини мустақил иш бошлари учун имтиёзли кредит асосида ўзлари танлаган касбларига керакли бўлган асбоб ускуналарни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида битирувчиларга тикув машиналари, қуёнчиликни ривожлантириш учун қуёнлар, пазандачиликни ривожлантириш мақсадида пазандачиликда ишлатиладиган духовка, пайвандлаш аппарати ва шу каби керакли жихозлар топширилди.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати


Web-site | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube | Tik Tok
БУГУН НАВБАТДАГИ МАҲАЛЛАДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун 13-июль куни "Бўзариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, туман Сектор раҳбарлари ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Ўтказилган учрашувда "Бўзариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар қатнашдилар.

Ўтказилган учрашувда аҳолига дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи мобайнида белгилаб берган топшириқлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг фуқаролар томонидан тадбиркорлик қилиш истагини билдирувчи фуқаролар ўзларининг таклиф ва муаммоларини билдирдилар.

Йиғилишда иштирок этган фуқаролардан аксарияти оилавий тадбиркорлик қилиш истагини билдирди. Қолаверса, ишга жойлаштириш ва бошқа муаммолар юзасидан мурожаатлари тингланди.

Йиғилиш сўнгида билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш бўйича назоратга олиниб кунлик қилинган ишларни туман штабига тақдим этиб бориш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Кредит олиш истагидаги фуқаролар билан шу жойнинг ўзида шартномалар тузилди ва керакли маҳсулотларни етказиб берилишига келишиб олинди.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Web-site | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube | Tik Tok
АСАКАДА НАВБАТДАГИ ТЕКСТИЛЬ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши "UzAuto Motors" АЖ касаба уюшма қўмитаси қошидаги "Auto motors Kasaba textil" МЧЖнинг бугун очилиш маросими бўлиб ўтди.

Корхонада ишга тушиши билан 30 нафар аёллар иш билан таъминланди.

Ушбу корхона "UzAuto Motors" АЖ ва унга қарашли қўшма корхоналарга 12 хил турдаги шахсий ҳимоя воситалари ишлаб чиқаради.

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Web-site | Facebook | Telegram | Instagram | Twitter | Youtube | Tik Tok