Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
54.4K subscribers
10.1K photos
1.96K videos
14 files
6.6K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

👉Веб-сайт:
https://argos.uz
👉Facebook:
facebook.com/argos.pressa
👉Instagram: https://instagram.com/argos.uz?igshid

👉 Вакансиялар портали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Ташкилотларда инсон ресурсларини самарали бошқариш жараёнини ташкил этишда нималарга эътибор бериш зарур?

Хоразм вилоятида кадрлар хизмати ходимлари учун ташкил этилган амалий семинар иштирокчиларига шу ҳақда маълумот берилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жонли_мулоқот

⚡️ Эртага, соат 15:00да Иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олишингиз мумкин.

🗣 Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди

Унга кўра, аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўмакчи_эксперт
#Видеошарҳ

Мен олий ўқув юртининг 4-курс талабасиман. Ҳозир ишга кира оламанми?

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

“БМТ Аёллар” тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича идораси вакиллари билан
учрашув ўтказилди

“БМТ Аёллар” тузилмасининг минтақавий директори ўринбосари Элиза Фернандез Саенз, мамлакат дастур менежери
Серен Гувен Гурес ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этган учрашувда давлат бошқарувида гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, давлат фуқаролик хизматида аёл ходимлар, раҳбарлар салмоғи, муаммоли масалаларни бартараф этиш йўллари, ёш аёл кадрларнинг малакасини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Учрашувда келгусида аёл кадрлар учун хорижий стажировкалар ва тренингларни ҳамкорликда ташкил қилиш ҳамда биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан истиқболли режалар белгилаб олинди.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Қурбон ҳайити байрами муносабати билан дам олиш кунлари

Президентнинг “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, 2023 йил 28 июнь – чоршанба куни Қурбон ҳайити байрам сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

😬 28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами;
😬 29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
😬 30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
😬 1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни;
😬 2 июль (якшанба) – дам олиш куни.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Филиалларимизда

⚡️Очиқ танловларнинг суҳбат босқичи қандай тартибда ўтказилмоқда?

Жиззахда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларига очиқ танловларнинг суҳбат босқичи ўтказилди.

▫️Батафсил лавҳада.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Жонли_мулоқот ⚡️ Эртага, соат 15:00да Иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олишингиз мумкин. 🗣 Овозли мулоқот …
📹

Жонли мулоқотимиз бошланмоқда

Унда иштирок этиб, иш вақти режими ва уни ҳисобга олиш тартиби юзасидан экспертимиздан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▫️ Овозли мулоқот ташкилотимизнинг телеграмдаги каналида ўтказилади.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билган_яхши

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари

Меҳнат кодексига кўра, жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланадиган меҳнат шарт-шароитлари, шу жумладан иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш вақти режими, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қонунчиликда белгиланганидан кам бўлиши ҳамда бошқа ходимларга нисбатан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштириши ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаши мумкин эмас.

❗️Ногиронлиги сабабли ногиронлиги бўлган шахс билан меҳнат шартномаси тузишни ёки ишда унинг юқори лавозимга кўтарилишини рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосасига кўра ногиронлиги бўлган шахснинг соғлиғи ҳолати касбий вазифаларини бажаришга монелик қиладиган ёхуд унинг ёки бошқа шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига, меҳнат хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳоллар мустасно.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_анжумани
#Очиқлик_ҳисобдорлик

⚡️Сирдарёда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида  матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуман Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилди.

Унда ҳудудда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик вакиллари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этди.

◽️Дастлаб Агентликнинг филиал раҳбари О.Мавлонбердиев 2023 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан жамоатчилик вакилларига таҳлилий ахборот берди.

Шундан сўнг, давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Саволларга жавоб берилди.

Тизимни янада ривожлантириш, давлат хизмати, давлат хизматчиси имижини оширишда ҳамкорликнинг турли йўналишлари белгиланди. 

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов
#Салоҳиятли_кадрлар_захираси

Салоҳиятли кадрлар захирасидаги номзодлар масъул лавозимларга тайинланмоқда

Салоҳиятли кадрлар захираси таркибидаги номзод Мирзаолимов Акмалжон Алиевич Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Мирзаолимов тайинловга қадар Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

А.Мирзаолимов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш курсини якунлаб, Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосарига дублёрлик амалиётида иштирок этган.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Тайинлов
#Салоҳиятли_кадрлар_захираси

Салоҳиятли кадрлар захираси таркибидаги номзод Журахонов Элмурод Дилмуродович Андижон шаҳар Электр таъминоти “Бобур” бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Э.Журахонов тайинловга қадар Андижон шаҳар “Кенгаш” МФЙ ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган.

Э.Журахонов Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш курсини якунлаб, Агентликнинг Андижон вилояти филиали раҳбарига дублёрлик амалиётида иштирок этган.

Маълумот учун, Салоҳиятли кадрлар резервига номзодларни саралаб олиш жараёни, номзоднинг МФЙдаги фаолияти самарадорлигини ўрганиш, маҳалла аҳолисидан келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилганлиги, интеллектуал салоҳиятни аниқлашга қаратилган тест синови ҳамда суҳбат каби босқичларининг натижаларини ўз ичига олган.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat